Қалбакилаштириш


Download 1 Mb.
bet58/59
Sana07.03.2023
Hajmi1 Mb.
#1243738
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   59
Bog'liq
yangi

Товарнинг сифати - махсулотнинг унинг белгиланган мақсадига мувофиқ келувчи муайян талабларга мос келишини таъминловчи ҳусусиятлари йиғиндисидир.
Тўқимачилик ипи - эгилувчан, пишиқ, кундаланг кесими кичик ва узунлиги чегараланмаган жисм бўлиб, маълум узунликка эга, у тўқимачилик материалларини ишлаб чиқаришда қўлланилади.
Тўқимачилик толаси - эгилувчан ва пишиқ, кўндаланг кесими кичик ва узунлиги чегараланган жисм бўлиб, у тўқимачилик материалларни ишлаб чиқаришда қўлланилади.
Уйғунлашган тизим - товарларни таснифлаш ва кодлашнинг ягона халқаро товар классификацион тизимидир.Товарларнинг турли белгилари йиғиндисига асосланган кўп мақсадли товар номенклатураси. Уйғунлашган тизим божхона органлари,статистика ҳизмати ва тижорий фаолият талабларига жавоб бера олади.
Ўсимликлар карантини - Республиканинг ўсимлик бойликларига жиддий зарар этказиши мумкин бўлган хавфли зараркунандалар, бегона ўтлар, турли хил ўсимликлар касалликлари ва бошқа карантин остидаги материаллар олиб келиниши ва тарқалишининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган давлат тадбирлари тизими;
Услуб - табиат ёки ижтимоий ҳаёт ҳодисаларини англаб етиш, ўрганиш, шунингдек, қўйилган мақсадга эришишни таъминловчи харакат усули.
Фальсификация (қалбаки) қилинган маҳсулот - таркиби ҳужжатларда белгиланган меъёрларга ёки товарга нисбатан белгиланган талабларга (ГОСТлар давлат стандартлари, Санитария қоидалари ва меъёрлари) риоя этилмаган ҳолда ишлаб чиқарилган ва унинг ёрлиқларида маълумотлар нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маҳсулотлар демакдир
Фитосанитар назорати - зарарли организмлар ва улар табиий кушандаларининг тарқалиши, шунингдек уларнинг ривожланиш суръати ва зарарлилик даражасини кузатиб бориш ҳамда аниқлаш;
Фитосанитар сертификати - карантин назоратидаги материал карантин объекглари билан зарарланмаганлигини тасдиқлайдиган ҳамда материалнинг йўналиши, ташиш шартлари ва ушбу материалдан фойдаланиш шартлари, материалнинг идиши ва ўрамларини белгилайдиган ҳужжат;

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling