Қалбакилаштириш


Товар туркумини идентификациялаш


Download 1 Mb.
bet25/59
Sana07.03.2023
Hajmi1 Mb.
#1243738
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   59
Bog'liq
yangi

Товар туркумини идентификациялаш идентификациянинг энг мураккаб турларидан бири бўлиб, бу жараёнда такдим этилган товарнинг конкрет товар туркумига мансублиги аниқланади. Мураккаблик шундаки, кўпчилик ҳолларда идентификациялаш учун ишоичли мезонлар бутунлай ёки қисман бўлмайди. Муайяи иомдаги товарнинг, масалан пластмассалардан, тоза таркибий компонентлардан (аминопластлар, полимерлар, стабилизаторлардан) ва/ёки поликарбонатдан тайёрланган буюмларнинг қайси туркумга мансублигини аниқлаш жуда қийин. (Вариант: Муайян номдаги товарнинг, масалан, тоза таркибий компонентлардан (аминопластлар, полимерлар, стабилизаторлардаи) ва/ёки поликарбонатдан тайёрланган пластмасса буюмларнинг қайси туркумга мансублигини аниқлаш жуда қийин.)
Ассортиментни (турни) идентификациялаш — товарнинг номи у мансуб бўлган ассортиментга мос эканлигини аниқлаш. Товарга қуйиладиган талаблар ассортиментга мансублик билан боғлиқ бўлади.
Чунончи, фуфайка (кундалик ҳаётда майка ёки футболка) кўйлак-блузка маҳсулотларига, майка эса - ичкўйлак маҳсулотларига мансуб. Меъёрий ҳужжатларда “футболка” ту шу нчаси йўқ.
Идентификациялашнинг бу тури товар баҳолаш фаолиятининг ҳамма турларида ўзининг номига мослигини тасдиқлаш учун қўлланилади, лекин у божхонада идентификациялаш вақгида ТИФнинг товар номенклатураси (ТН) бўйича кодини аниқлаш ҳамда товарларни сертификатлаш учун алоҳида аҳамиятга эга.
Сифатни идентификациялаш - бу товарлар ўрнини босувчи материаллар ёрдамида қалбакилаштирилганлигини аниқлаш бўлиб, бундай материаллар сифат кўрсаткичларини шак-шубҳасиз пасайтиради. Ноозиқ-овқат товарларнинг ўрнини босувчилар жумласига ишлаб чиқариш технологияси ва номенклатурада назарда тутилмаган ҳар хил бўёқ моддалар, фурнитура, сунъий толалар киради. Биринчи навли материаллар ва хом ашёни иккинчи навли материаллар ва хом ашё билан алмаштириш ҳоллари ҳам учрайди.
Сифатни идентификациялаш юқори сифатли товар паст сифатли товарга алмаштирилганлигини, шунингдек товар меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган сифат талабларига мослигини аниқлашга қаратилган.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling