Қалбакилаштириш


Миқдорни идентификациялаш —


Download 1 Mb.
bet27/59
Sana07.03.2023
Hajmi1 Mb.
#1243738
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   59
Bog'liq
yangi

Миқдорни идентификациялаш — бу товар параметрлари (оғирлиги, катталиги, ўлчами, бўйи, ҳажми) йўл қўйилиши мумкин бўлган энг кўп оғишлардан ортиқ даражада фарқ қилиши ҳисобига истеъмолчини алдаш ҳолларини аниқлашдир. Масалан, спорт снарядининг оғирлигини кўрсатиш товарнинг ишлатиш хоссаларини баҳолаганда керак бўлади.
Нархни идентификациялаш - бу паст сифатли товарларни юқори сифатли товарлар ёки кичик ўлчамли товарларни катта ўлчамли товарлар нархида сотиш йўли билан истеъмолчини алдаш ҳолларини аниқлашдир.
Нархни идентификациялаш эркин нархларни бошқариш, товарнинг истеъмол қийматини сифат даражасини ҳисобга олган ҳолда белгилаш учун, пасайтирилган нархлар ёрдамида истеъмолчиларнинг маъқул кўришига эришиш учун зарур.
Ноозиқ-овқат товарларни идентификациялаш усуллари
Идентификациялаш мақсадлари учун турли усуллар қўлланилиши мумкин бўлиб, бу усулларни сенсор, лаборатория, тест усуллари ва экспресс-усулларга бўлиш мумкин.
Сенсор усуллар - булар идентификация кўрсаткичларининг қийматини одамнинг сезги аъзолари (кўриш, сезиш, ҳид билиш, эшитиш аъзолари) ёрдамида аниқлаш усулидир. Булар жумласига приборлардан фойланмасдан ўтказиладиган энг оддий синовлар (мустаҳкамликни, қаттиқликни қўлда синаш, ҳўл бўлишни, ёнишни синаш, ҳидни аниқлаш, урганда чиқадиган товушни баҳолаш) киритилади.
Сенсор усуллар ноозиқ-овқат товарларнинг сифатини органолептик усул билан билиш ва баҳолашда кенг қўлланилади. Сенсор усул агар лаборатория синови ўтказиладиган бўлса, ундан олдин қўлланилади. Бироқ кўпгина ҳолларда товарнинг физик-кимёвий кўрсаткичлар бўйича сифати товарни умумий кўздан кечирган вақтда ҳеч қандай шубҳа туғдирмайди ва лабораторияда баҳолаш ортиқча бўлади.
Сенсор усуллар лаборатория усуллари бўлмаган ва бевосита баҳолаш усули бирдан-бир усул бўлган ҳолларда ҳам қўлланилади. Масалан, атирлар ҳиди, мусиқа асбоблари товушининг сифати, газламаларнинг гуллари, чарм ёки мўйнанинг бўёғи ва бошқалар органолептик усул билан ёки тасдиқланган эталон-намунага таққослаш ва ҳоказо йўллар билан аниқланади.
Сенсор усуллар товарларнинг навларини ташқи нуқсонларга қараб аниқлаш вақтида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Нуқсонларнинг сони, ҳолати, катта-кичиклиги бевосита кузатиш йўли билан аниқланади.
Сенсор усулларнинг ютуқларига уларнинг оддийлиги, товарни идентификациялаш учун вақт ва маблағ кам сарфланиши киради.
Камчиликлари жумласига - баҳолашнинг субъективлиги, қиёслаш учун натижалар йўқлиги ва синов натижалари тасвирдан иборат бўлиши киради.
Сенсор усулда аниқлашнинг тўғрилиги турлича бўлиши мумкин бўлиб, у кўрсаткичнинг қандайлигига ва товарни баҳолаётган шахснинг тажрибасига боглиқ бўлади. Масалан, маҳсулотнинг навини нуқсонлар мавжудлигига қараб баҳолаш синовларни ўтказаётган шахснинг тажрибасига боғлиқ бўлади, аммо атирлар ҳидининг сифатини баҳолаш даражасида боғлиқ бўлмайди.
Бироқ, ноозиқ-овқат товарларни идентификациялаш учун экспертиза ўтказиш вақтида сенсор усул маълумотлари анча чекланган ва улар ғоят субъектив бўлиши мумкин, бу эса ушбу усулнинг камчилигидир. Шу сабабли идентификациялаш фақат сенсор усулда аниқланган маълумотларгагина асослана олмайди, балки тобора ривожланиб бораётган лаборатория усулларини ҳам ўз ичига олади.
Лаборатория усуллари - бу идентификациялаш учун экспертиза ўтказиш вақтида кўрсаткичларнинг қийматларини техник ўлчов воситалари, махсус реактивлар, приборлар ва аппаратлар ёрдамида аниқлаш усулларидир. Лаборатория таҳлилининг натижалари рақамлар билан ёки конкрет физик- кимёвий таърифлар билан ифодаланади. Бу усуллар фойдаланилган ўлчов воситаларига қараб қуйидаги кичик гуруҳларга: физик, кимёвий, микроскопик, микробиологик, товар-технологик усулларга бўлинади.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling