Қалбакилаштириш


Download 1 Mb.
bet35/59
Sana07.03.2023
Hajmi1 Mb.
#1243738
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   59
Bog'liq
yangi

Нархни қалбакилаштириш контрафакт маҳсулотни тайёрловчи фирмаларнинг ҳақиқий маҳсулотлари нархида; паст сифатли товарларни юқори сифатли товарлар нархида; миқдор кўрсаткичлари кам бўлган товарларни миқдор кўрсаткичлари катга бўлган товарлар нархида реализация қилиш йўли билан истеъмолчини алдашдан иборатдир.
Қалбакилаштиришнинг бу тури ҳаммадан кўп тарқалган, чунки у қалбакилаштиришнинг бошқа турларини ҳам (ассортиментни, миқдорни қалбакилаштиришни ва бошқаларни) ўзида мужассамлаштиради. Бунинг устига айнан нархни қалбакилаштириш истеъмолчиларни гаразли алдашнинг асосий мақсадидир, чунки товар нархини ноқонуний ошириш йўли билан қонуний даромад олиш имконини беради.
Фақат айрим ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги рақобат билангина бошқариладиган эркин нархлар бозор иқтисодиё- тининг муҳим жиҳатларидан бири бўлиб, бозор иқтисодиёти шароитида нархни қалбакилаштиришдан ё паст сифатли сохталаштирилган маҳсулотни, ёки ҳатто хавфли товарларни реализация қилиш учун, ёҳуд нархлар борасида рақобат қилиш, хусусаи, демпинг иархлар ёрдамида харидорларда муайян

товарни маъқул кўриш фикрини шакллантириш учун фойдаланилиши мумкин.
Ахборотни қалбакилаштириш истеъмолчини товар туғрисидаги нотуғри ёки ёлғонлиги шундоққина кўриниб турган ахборот ёрдамида алдашдир. Қалбакилаштиришнинг бу тури бизнинг замонамизда доимий равишда ва оммавий ахборот воситаларидан бошлаб то товарга босилган конкрет тамғагача ҳамма ерда учрайди.
Товар тўғрисидаги ахборотни қалбакилаштиришда қуйидаги маълумотлар бузилади ёки ноаниқ кўрсатилади:

  1. товарнинг номи ва унинг логотипи;

  2. товар келиб чиққан мамлакат;

  3. товарни тайёрлаган фирма ва унинг почта манзили;

  4. товарнинг миқдори;

  5. таркиби;

  6. товарни сақлаш шарт-шароитлари ва унга қараш усуллари.

Кўпинча товар келиб чиққан мамлакат кўрсатилмайди ёки нотўғри кўрсатилади, шунингдек штрихкоди сохталаштирилади.
Шунингдек ўз маҳсулотини фаол реклама қиладиган ҳамда ушбу маҳсулот сифати аъло даражада бўлганлиги туфайли истеъмолчилар орасида ҳақли равишда юксак обрў-эътибор қозонган тайёрловчи корхоналарнинг товар ва фирма белгилари ҳаммадан кўп қалбакилаштирилади. Бундай ҳолларда фақат истеъмолчигина эмас, шу билан бирга фирма белгиси қдлбакилаштирилган корхона ҳам моддий ва маънавий зарар кўради, чунки машҳур тайёрловчи корхонанинг фирма белгиси билан чиқарилган паст сифатли сохталаштирилган товарни сотиб олган истеъмолчи бу корхонага ишонмай қўйиши мумкин. Тайёрловчининг ўз фирма белгисига бўлган муаллифлик ҳуқуқи давлат томонидан ҳимояланган.
Ташқи кўринишидан жозибадор бўлган, товарни юқори сифатли қилиб кўрсатадиган идиш қалбакилаштириш объекти бўлади, унинг ичидаги маҳсулот кўпчилик ҳолларда сохталаштирилган бўлади.
Фақат тамға ва идиш эмас, балки товарга илова қилинган ҳужжатлар ҳам сохталаштирилади, шу билан бирга ҳаммадан кўпроқ юкхатлари ва сертификатлар қалбакилаштирилади.
Сохталаштирилган товарларнинг товар - транспорт юкхатларида ҳаммадан кўпроқ ҳолларда товарнинг номи, бир мунча кўпроқ ҳолларда тайёрловчининг номи ва товарнинг миқдори (миқдорни қалбакилаштириш) қалбакилаштирилади. Юкхатдаги бу реквизитларнинг қалбакилаштирил-ганлигини фақат товарни ассортиментга мансублиги ва келиб чиқиши жиҳатидан идентификациялаш, шунингдек бутун товар туркумининг миқдорини ўлчаш (қайтадан тортиб кўриш, қайтадан ҳисоблаш, қайтадан ўлчов олиш) воситасидагина аниқлаш мумкин.
Кейинги вақтларда сертификатларни қалбакилаштириш ҳужжатларни қалбакилаштиришнинг кенг тарқалган тури бўлиб қолди. Текшириш учун назорат қилиш вақгида бир қанча ҳолларда 50%гача бекор қилиниши керак бўлган сохта сертификатлар топилмоқда.
Сертификатларни қалбакилаштиришнинг бир нечта усули мавжуд бўлиб, булар:

  1. белгиланган шаклаги ҳақиқий бланкадан фойдаланиб ҳамда сохталаштирилган ёки сертификация синовларидан ўтолмаган товарнинг ҳамма реквизитларини киритиб сертификатни қалбакилаштириш, бунда сертификатлаш органларининг сохта муҳрларидан фойдаланилади;

  2. сертификатнинг ҳақиқий муҳрлар босилган ҳақиқий кўчирма нусхасини айрим ёзувларни (тайёрловчи фирма ёки воситачининг номини, амал қилиш муддатини, берилган санани ва бошқаларни) ўчириб ташлаш ҳамда сохталаштирилган товарни тавсифлайдиган янги реквизитларни киритиш йўли билан қалбакилаштириш;

  3. сертификатлашни амалга ошириш учун товар ва уни тайёрловчининг номлари бир хил бўлган бошқа туркумлардан сохталаштирилаётган товарга ўхшайдиган намуналарни танлаб

олиш, бунда сохталаштирувчилар ҳақиқий сертификатларни олишади;

  1. хавфсизликни тасдиқлаш учун товарнинг ҳақиқийлигини ва конкрет товар туркумига мансублигини билиш мақсадида идентификациялашни амалга оширмаган сертификациялаш органи томонидан ҳақиқий сертификатлар берилиши.

Ноозиқ-овқат товарларни комплекс қалбакилаштириш товарни қалбакилаштиришнинг икки ёки ундан ортиқ алоҳида турини ўз ичига олади.
Қалбакилаштириш қаерда амалга оширилганлигига қараб у технологик қалбакилаштириш ва реализация қилишдан олдинги қалбакилаштириш бўлади.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling