Қалбакилаштириш


-расм. Ноозиқ-овқат товарларини идентификациялаш воситаларининг таснифи


Download 1 Mb.
bet32/59
Sana07.03.2023
Hajmi1 Mb.
#1243738
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   59
Bog'liq
yangi

2-расм. Ноозиқ-овқат товарларини идентификациялаш
воситаларининг таснифи

Товарлар тўғрисидаги ахборот воситалари. Ахборот - тақдим этилиш шаклидан қатьи назар шахслар, буюмлар, фактлар, воқеалар, ҳодисалар ва жараёнлар туғрисидаги маълумотлар.
Хужжат - модий воситада қайд этилган, идентификациялаш имконини берадиган реквизитлари бўлган ахборот. Ҳужжатлар ноозиқ-овқат товарларни идентификациялашнинг ғоят муҳим воситалари жумласига киради ва меъёрий, техник ҳамда технологик ҳужжатларга бўлинади.
Ҳужжатни идентификациялаш имконини берадиган асосий реквизитлар ҳисобга олиш ёки қайд этиш рақами, шунингдек ташкилотнинг номи ва ҳужжатни тасдиқловчи ваколатли шахснинг лавозими, ташкилоти, фамилияси, исми ҳамда отасининг исми кўрсатилган имзосидир. Ҳужжатда унинг тасдиқланган санаси бўлиши керак.
Меъёрий ҳужжат - муайян фаолият турлари ёки уларнинг натижаларига тааллуқли бўлган қоидаларни, умумий принципларни, таърифларни ўз ичига олган, истеъмолчиларнинг кенг доираси фойдаланиши мумкин бўлган ҳужжат. Меъёрий ҳужжатлар жумласига давлат, тармоқ стандартлари, минтақавий стандартлар ва ташкилот стандартлари киради.
Техник ҳужжат - товарнинг ҳаракатланиши жараёнида уни идентификациялаш учун зарур бўлган товарнинг хусусиятлари тўғрисидаги конкрет ахборотни ўз ичига олувчи ҳужжат. Ушбу ҳужжатнинг асосий вазифаси - товар ҳаракатининг ҳамма босқичларида товарлар ва товар туркумларининг идентифи- кацияланишини ва кузатиб борилишини таъминлашдан иборат.
Бу ностандарт товарлар аниқланиб, нуқсонлар пайдо бўлишининг сабабларини топиш зарур бўлганида, жиддий нуқсонлар аниқланган ҳолларда эса конкрет товар туркумидан товарларни олиб қўйиш зарур бўлганида товаршунос- экспертнинг ишини енгиллаштиради.
Ушбу ҳужжатлардаги ахборот яхшилаб таҳлил қилиниши ҳамда фойдаланиш ҳужжатларида, шунингдек босилган тамғада
такрорланган ахборотга таққослаш йўли билан текширилиши керак.
Технологик ҳужжашлар маҳсулотни яратиш, ишлаб чиқариш, сақлаш ва ташиш билан боғлиқ технологик жараёнлар туғрисидаги ахборотни узатиш ва сақлашга мўлжалланган.
Улар жумласига технологик йўриқномалар, айрим гуруҳларга мансуб товарларни сақлашга доир йўриқномалар, товарларни миқдори ва сифати бўйича қабул қилиб олишга доир йўриқномалар киради.
Тамга - идишга ёки товарга босиладиган, товарни ёки унинг айрим хоссаларини идентификациялашга мўлжалланган матн, шартли белгилар ёки расмлар, ушбу ахборотни истеъмолчига етказиш воситаси.
Тамға рамзлар ёрдамида товар ҳақида ахборот бериши керак. Масалан, тикувчилик маҳсулоти учун тайёрловчи корхона товар белгисининг тасвири, тайёрловчи корхонанинг номи ва жойлашган ери, маҳсулотнинг номи, стандарт рақами, товарнинг истеъмол хусусиятлари, артикули, нави, нархи, корхона техник назорат бўлими назоратчисининг рақами ва бошқалар одатдаги тамға маълумотлари бўлади.
Қаерга босилганлигига қараб ишлаб чиқариш тамғаси ва савдо тамғаси фарқланади:

  1. ишлаб чиқариш тамғаси - тайёрловчи томонидан товарга ёки идишга туширилган матн, шартли белгилар ёки расм ва бошқа ахборот воситалари;

  2. савдо тамғаси — сотувчи томонидан товар ёки касса чекларига, идишга ёки товарга туширилган матн, шартли белгилар ёки расм.

Ноозиқ-овқат товарларни идентификациялашда қуйидаги адабиётдан фойдаланилади.
Ўқув адабиёти - асосий мазмунини илмий ва маълумотнома руҳидаги ахборот унсурларига эга бўлган ўқув ахбороти ташкил этадиган нашрлар.
Илмий адабиёт - асосий мазмуни илмий ёки илмий-амалий ахборотдан иборат бўлган нашрлар. Илмий адабиёт тўрт (бу ерда учта тур саналган) турда бўлиши мумкин, булар: илмий монографиялар, даврий нашлардаги илмий мақолалар, илмий ҳисоботлардир.
Маълумотнома адабиёт - қўлланма хусусиятига, амалий хусусиятга, мунтазам тузилишга эга бўлган ёки мақолалар сарлавҳаларининг алфавити бўйича тўпланган нашрлар. Профессионал билимларнинг муайян соҳасида асосий ва қўшимча маълумот берадиган ахборотни ўз ичига олади. Беш турга бўлинади, булар: маълумотномалар, луғатлар, қомуслар, каталоглар, кўрсаткичлардир.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling