Қалбакилаштириш


Товаршунослик-технология усуллари


Download 1 Mb.
bet31/59
Sana07.03.2023
Hajmi1 Mb.
#1243738
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   59
Bog'liq
yangi

Товаршунослик-технология усуллари у ёки бу технологиядан фойдаланганда хом ашёнинг яроқлилигини аниқлаш мақсадида идентифика-циялаш учун қўлланилади. Ноозиқ-овқат товарларни идентификациялашнинг товаршунослик-технология усуллари айрим деталларнинг контурлари ва бирлашиш жойлари тиниқ бажарилганлигини аниқлаш; тайёрлаш технологиясининг кўриниб турган нуқсонларини ҳамда маҳсулот юзасига пухта ишлов берилганлигини аниқлаш; шакл ва юза унсурларининг ташқи таъсирларга чидамлилигини аниқлашда; фирма белгилари қандай бажарилганлигини ҳамда илова ҳужжатлари мазмунини баҳолашда кенг қўлланилади.
Товаршунослик-технология усуллари тайёр товарларнинг ташқи кўринишини кўздан кечиришга (органолептик усулда) ва ишлаб чиқаришни бажариш даражасини ҳамда товар турининг барқарорлигини баҳолашга асосланган.
Ноозиқ-овқат товарларни идентификциялашнинг лаборатория усуллари қуйидаги фазилатларга эга: холислик, такрорлаш мумкинлиги, таққослаш мумкинлиги ва натижаларни қайтадан аниқлаш мумкинлиги, натижаларни умумий қабул қилинган ўлчов бирликларида ифодалаш мумкинлиги. Шу билан бирга бу усул қуйидаги камчиликларга эга: ўлчаш учун материаллар ҳамда вақтнинг кўп сарфланиши, малакали ходимлар ва синов базаси зарурлиги.
Ноозиқ-овқат товарларни идентификациялашнинг тест усуллари у ёки бу товарнинг хавфсизлиги даражасини кимёвий ва биокимёвий реакцияга энг юқори чидамлилиги бўйича аниқлаш учун кенг қўлланилади. Сўнгги вақтларда бу усуллар кенг қўлланилмоқда ва анча қиммат турадиган ўлчов асбоблари ёрдамида бажариладиган усуллар ўрнини босмоқда.
Экспресс-усуллар — товарнинг ҳақиқийлигини аниқлашнинг тезкор усуллари бўлиб, улар у ёки бу кўрсаткичлар бўйича кимёвий реакциянинг энг юқори сезувчанлигига асосланган ярим миқдорий ёки тахминий маълумотларни беради. Бу усуллардан маҳсулотни етказиб берувчи билан харидор ўртасидаги келишмовчиликларда, шунингдек расмий органлар томонидан товарнинг ҳақиқийлигини аниқлашда фойдала- нилиши мумкин эмас.

    1. Ноозиқ-овқат товарларини идентификациялаш
      воситалари


Ноозиқ-овқат товарларни идентификациялашда баҳолаш фаолиятининг турли хиллари учун муштарак бўлган воситалардан фойдаланилади. Ноозиқ-овқат товарларни
идентификациялаш воситалари бажарадиган вазифалари бўйича икки гуруҳга: товарлар тўғрисидаги ахборот воситаларига ва моддий-техника воситаларига бўлинади (2-расм).



Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling