Қалбакилаштириш
Download 1 Mb.
|
yangi
Термик крекинг юқори ҳарорат ва босимда бўлиб ўтади. Керосиндан гудронгача бўлган нефть фракциялари хом ашё бўлиб хизмат қилади. Жараён натижасиад чиқувчи углеводород -газларга қиёслаганда яна ҳам енгилроқ кбензин, керосин, бензол,толуол ва бошқа компонетлар оладилар. Электродлар ишлаб чиқаришга кетадиган, кокс ишлаб олишга йўналтирилган кокслаштириш ва пиролиз термик крекинг жараёнининг турли кўринишларидан ҳисобланади.
Каталиктик крекинг - олинадиган бензин таркибида кўпроқ исталган углеводородлар ҳосил бўлишга ёрдам берадиган жараён. Дизель фракцияси, вакуумли дистиллят, кокслаштириш газойлва бошқалар хом ашё бўлиб хизмат қилади. Алюминий силикатли катализатор иштирокида юқори ҳароратда бўлиб ўтади. Натижада юқори октанли бензин, керосин-газойлли фракциялар ва чегарасиз углеводородлар компонентлар, бошқа нефть-кимё жараёнлари учун хом ашё олинади. Риформинг- юқори октанли бензин ҳидли углеводородлар ва техник водородни олиш мақсадида тўрт бурчакли бензин ва нефтнинг лигирланган фракциясига хос қайта ишлаш жараёни. Водород ва катализатор иштирокида юқори ҳарорат ва босимда ўтказилади. Қўлланиладиган катализатор турига қараб платформинг (платиноли катализатор) ва гидроформинг (молибденли катализатор) фарқланади. Алкирлаш ва изомеризацияюкрри октанли авиация ва автомобиль бензинларини олиш учун қўлланади. Автомобиль ва авиация бензини маҳсулот кўпгина жараёнлар натижасида олинган компонентлар аралашмасини ўзида намоён қилади. Юқори октанли бензиндаги тўрт бурчакли бензинфракциялари таркибида улар унчалиқ кўп эмасёки умуман йўқ. Оқиш нефт маҳсулотлари сифатини яхшилаш учун уларнинг таркибида олтингугуртни камайтириш учун катализатор иштирокида юқори ҳарорат ва юқори босимда углеводород хом ашёсига водородни таъсири жараёни — гидро тозалаш кенг қўлланади. Турли вазифали нефть минерал мойларини мазутни атмосфера босими остида ҳайдашдаги қолдиқлардан олинади. Ҳар қандай мойларни ишлаб чиқариш жараёни уч босқичдан иборат: хом ашёни тайёрлаш- бошланғич мой фракцияларини олиш; бошланғич мой фракцияларидан компонентларни олиш; мойларга зарурий эксплуатацион хоссаларни бериш учун махсус қушимчалар ва компонетларни аралаштириш. Вакуум остида мазутларни тарқатиш хом ашёни тайёрлашдир. Мойларни ишлаб чиқариш учун фойдалани- ладиган фракциялар олиш усулига кура икки гуруҳга бўлинади: мазутни тарқатишда ажралиб чиққан дистиллятли (300-400, 350-420, 420-450 °С ); мазутни ҳайдашдаги қолдиқдан олинадиган қолдиқли-гудрон. Бошланғич мой фракциялари компонентларини ишлаб чиқариш асосида ёқимсиз компонентларни танлаб йўқотиш методи ётади: кислотали бирикмалар, барқарор бўлмаган углеводородлар, олтингугуртли ва смолали бирикмалар, қаттиқ парафинлар ва бошқалар. Мой фракцияларини смолали моддалардан тозалаш натижасида мойнинг ранги ўзгаради, улар оқишроқ бўлади, кокссимонлиги пасаяди, ёпишқоқлик тавсифи яхшиланади, термотермокислителлик барқарорлиги ошади(мойнинг ишлаш муддати ошади), мой совиши ҳарорати пасаяди. Нордон ва олтингугуртли бирикмалардан тозалаш машина ва механизмлар экмплуатациясининг юқори ҳароратида мойнинг коррозия емирилишини пасайтиради. Гидрокрекинг ва гидроизомеризация жараёнлсовиш арини татбиқ қилиш мой ишлаб чиқариш хом ашё базасини кенгайтиради. Оз даражада мойнинг хусусиятитавсифига кўра барқарор бўлган бу жараёнларнинг натижасида олинадиган маҳсулот каби бошланғич нефтга боғлиқ бўлади. Мой маҳсулотини компаундирлаш қурилмасида тайёрланади. Агар енгил, ўрта, оғир ва қолдиқ комонетлар ҳамда зарур чукиндилар ассортименти бўлса, у ҳолда ғар қандай навини тайёрлаш мумкин, махсусларидан истисно, масалан минус 60 °С совиш ҳароратига эга. Қўлланиш соҳасига кўра қуйидаги мой турларига ажратилади: мотор, трансмиссион, гидравлик, энергетик, индустриаль, технологик, мой-иссиқлиук узатувчи, вакуумли, оқ пардозликва тиббиёт. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling