Қалбакилаштириш


Download 1 Mb.
bet36/59
Sana07.03.2023
Hajmi1 Mb.
#1243738
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   59
Bog'liq
yangi

Технологик ^албакилаштиришда товарларни қалбаки- лаштириш ишлаб чиқаришнинг технологик цикли жараёнида амалга оширилади. Ип газламалар ишлаб чиқаришда вискоза толаларидан фойдаланиш технологик қалбакилаштиришнинг ёрқин мисоли бўлиб хизмат қилиши мумкин. Шунингдек, турли қўшимчаларни қўшиб, уларни тамғада кўрсатмаслик ва шу кабилар ҳам технологик қалбакилаштиришга киради.
Реализация цилишдан олдинги цалбакилаштиришда товарлар уларни сотишга тайёрлаш ёки истеъмолчига бериш вақгида қалбакилаштирилади. Булар, масалан, таниқли фирманинг телефони қилиб кўрсатилаётган мобиль телефонни реализация қилиш вақгида уни ишлаб чиқарган фирманинг номини алмаштириб қўйишдир; тоифаси ва навлари паст бўлган товарларни нисбатан юқори даражали товарлар нархида ва шу юқори даражаларни кўрсатган ҳолда сотиш ва бошқалардир.

    1. Қалбакилаштириш оқибатлари

Ноозиқ-овқат товарларни қалбакилаштириш ғаразли мақсадларда амалга оширилганлигидан ва, қоида тариқасида, ҳамма вақт қонунсиз даромад олишга қаратилганлигидан, бозор муносабатларининг турли субъектлари учун (харидор ва ишлаб чиқарувчи учун) сохта товарларни тайёрлаш, реализация қилиш ва истеъмол қилиш турлича оқибатларга олиб келади. Лекин 253
уларнинг ҳаммаси муайян хатар ва йўқотишлар билан боғлиқ. Турган гапки, истеъмолчилар ҳаммадан кўп хатарга дуч келадилар ва қалбакилаштиришдан энг катта зарар кўрадилар. Бунда истеъмолчининг хатарларини қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:

  1. иқтисодий оқибатлар (оз микдордаги товар учун кўп пул сарфлаш; истеъмолга яроқсиз бўлган маҳсулотни харид қилиш ва шу кабилар);

  2. организмга зарар етиши (заҳарланиш, янги касаллик пайдо бўлиши, мавжуд касалликнинг кучайиши, генетик бузилишлар, онкологик касалликлар шаклланиши, ўлим ва шу кабилар);

  3. одамга маънавий зарар етиши (тушкунлик кайфияти, стресс, одамларга ишончнинг йўқолиши, давлатга ишончнинг йўқолиши ва шу кабилар).

Қалбакилаштириш оқибатида фақат якка истеъмолчигина эмас, бутун жамият ҳам катта зарар кўради.
Ассортиментни ва сифатни қалбакилаштириш кенг тарқалган такдирда бозорда кўп микдорда одам учун хавфли бўлган маҳсулотлар пайдо бўлиб, натижада қуйидагилар келиб чиқади:

  1. кўплаб жамият аъзоларининг саломатлигини йўқотиши хавфи;

  2. одамларнинг умри қисқариши;

  3. касалликлар ва заҳарланишлардан ўлиш ҳолларининг кўпайиши;

  4. алоҳида одамларнинг ҳам, бутун жамиятнинг ҳам маънавий завол топиши;

  5. бошқа давлатлар ва халқларнинг қалбакилаштириш авж олган мамлакатларга ишончи пасайиши.

Товарлар сохталаштирилганида табиий, хом ашё ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланилмайди, чунки, сифациз товарлар ишлаб чиқаришга ҳам хом ашё, ёқилғи-энергетика ресурслари, табиий материаллар ва одамларнинг меҳнати сарфланади. Олди-сотди объектларини қалбакилаштириш йўли билан алдашнинг кенг тарқалиши алоҳида фуқароларнинг ҳам,
бутун жамиятнинг ҳам маънавий-ахлоқий негизлари
қулаганлигидан далолат беради.
Якка истеъмолчи ва жамиятдан фарқли ўлароқ, сохталаштирувчи-тайёрловчилар ва сотувчилар сохталаш- тирилган товарларнинг нархлари асоссиз равишда қиммат бўлиши ҳисобига қонунсиз фойда оладилар. Зотан мана шу қонунга хилоф ҳаракатларнинг ҳаммаси фойда олиш учун қилинади. Мана шуларнинг ҳаммасини билган давлат раҳбарлари ва уларнинг оила аъзолари чакана савдода реализация қилинадиган товарларни истеъмол қилмаганлар ва истеъмол қилмаётирлар. Бунинг ўрнига улар учун махсус корхоналар бўлиб, бу корхоналарда фақат сохталаштирилмаган маҳсулотлар ишлаб чиқарилган ва ишлаб чиқарилмокда. Шу тариқа жамиятда ҳар турли қалбаки нарсалардан фойдаланувчиларга ва натурал товарларни истеъмол қилувчиларга бўлиниш юз берган.
Албатта, сохталаштирувчилар ҳам хатарга дуч келадилар, чунки товар сохталаштирилганлиги маълум бўлиб қолган тақцирда уларга тегишли жарималар солинади, агар сохталаштирилган товар фойдаланиш учун яроқли бўлса, унинг ҳақиқий номини истеъмолчига етказиш мақсадида товарни қайтадан тамғалаш, нархларини пасайтириш ҳақида кўрсатмалар берилади, лекин бу сохталаштирувчи сохталаштирилган маҳсулотни чиқаришни ва реализация қилишни тўхтатишига олиб келмайди.
Аксинча, сохталаштирувчи ўзи тўлаши керак бўладиган жарималар арзимас миқдорда эканини ва жуда катта миқдорда даромад олиши мумкинлигини билган ҳолда ўз “фаолиятини” давом эттиришни маъқул кўради.
Агар илгари бизнинг бозоримизда фақат ўзимизнинг ёки МДҲ мамлакатларининг сохталаштирувчилари учраб турган бўлса, ҳозир кўпгина чет эл фирмалари сохталаштирилган маҳсулотни чиқариб, уни бизнинг бозоримизда сотмоқда.
Хўш, нима қилиш керак? Маҳсулот харид қилиш вақтида унинг сохталаштирилганлигини билиб олишнинг энг оддий
усулларини эгаллаган истеъмолчи ҳам, юқори малакали товаршунос-эксперт ҳам бозоримизни “қўриқлаши керак ”. У ёки бу товарларни қалбакилаштириш воситалари ва усулларини билиш, шунингдек товарларни харид қилиш вақгида ёки уй шароитида сохталаштирилган товарларни аниқлаш мумкинлиги кўпгина истеъмолчиларни тасодифий сотувчилар ва ташкил этилмаган бозорлардан ҳам, қиммат нархли дўконлардан ҳам, ҳатто нархлари арзон бўлса ҳам, бундай товарларни сотиб олишдан воз кечишга мажбур қилади.

    1. Парфюмерия маҳсулотларини идентификациялаш ва
      қалбакилаштириш

Идентификация маълум бир маҳсулотнинг намунаси ва тавсифига мувофиқлигини аниқлаш тартибини англатади, яъни. бу ҳақда эълон қилинган маълумотлар ва ушбу турга қўйиладиган асосий талаблар.
Мақсадга қараб, идентификациялашнинг қуйидаги турлари ажратилади: ассортимент (ўзига хос), сифат ва маҳсулот партияси.
Ассортиментни идентификациялаш - бу маҳсулот номининг унга қўйиладиган талабларни белгилайдиган ассортиментга мувофиқлигини ўрнатиш. Ушбу турдаги идентификация маҳсулотнинг барча турдаги баҳолаш фаолиятида ўз номига мувофиқлигини тасдиқлаш учун ишлатилади, аммо бу товарларни сертификатлашда алоҳида аҳамиятга эга. Турларнинг идентификацияси, шунингдек, сохталаштириш деб таърифланган номувофиқликни аниқлаш усули бўлиб хизмат қилади.
Сифатни идентификациялаш - бу меъёрий ҳужжатлар билан белгиланган сифат талабларига мувофиқлигини аниқлаш. Ушбу турдаги идентификация қилиш рухсат этилган ва рухсат этилмайдиган нуқсонларнинг мавжудлигини, шунингдек этикеткада ва / ёки унга қўшилган ҳужжатларда кўрсатилган тижорат даражасига мувофиқлигини аниқлашга имкон беради.
Бундай идентификациялаш билан сифат градацияси ўрнатилади: стандарт ёки ностандарт.
Маҳсулот партиясини идентификациялаш - бу фаолиятнинг энг қийин турларидан бири бўлиб, унинг давомида товарларнинг тақдим этилган қисмининг маълум бир партияга тегишли бўлиши белгиланади. Қийинчилик жиҳати шундаки, аксарият ҳолларда идентификациялаш учун мезон ишончли эмас ёки умуман йўқ .
Ассортиментни идентификациялаш божхона фаолиятида энг катта аҳамиятга эга. Бизнинг бозоримизга сохта ассортиментни ноқонуний равишда олиб кирмоқчи бўлган қонун бузувчилар, бошқалар қатори, солиқ ставкасини пасайтириш, яъни давлат бюджетга тегишли маблағни тўламаслик каби мақсадни кўзлайдилар. Бундан ташқари, бундай маҳсулотлар инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлиши мумкин, чунки улар ишлаб чиқариш жараёнида тегишли назоратдан ўтмайди.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling