Қалбакилаштириш


Қоғозни экспертиза қилишнинг ўзига хос жиҳатлари


Download 1 Mb.
bet46/59
Sana07.03.2023
Hajmi1 Mb.
#1243738
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   59
Bog'liq
yangi

Қоғозни экспертиза қилишнинг ўзига хос жиҳатлари
Узбекистон Республикаси ТИФТН ига кўра қоғоз, картон ва улардан тайёрланган маҳсулотлар X бўлимга жойлаштирилган (47 ва 48 гуруҳлар). Қоғоз ёғоч толаларидан (целлюлозасидан) олинадиган маҳсулот ҳисобланади ва хомашёни олиш, технологик ишлаб чиқариш, кимёвий таркиби ва қўлланилишига қараб етарлича ундан фарқ қилади. Қоғоз таркибига турли моддалар (тўлдирувчи, боғловчи ва бошқалар) киради, уни юзаси турли хил қопламалардан иборат, у бошқа материаллар (фалга, полимер пленкалар ва бошқалар) билан қўшилиши мумкин. Буларнинг барчаси қоғозни турли мақсадларда ишлатиш имконини беради, ташқи кўриниши билан, хусусияти билан ёзишда фойдаланишда, чоп этиладиган маҳсулотларни тайёрлашда, турли хил маҳсулотларни қадоқлашда (озиқ ва ноозиқ), декоратив мақсадларда (девор ва шифт қопламаларида), санитар-гигиеник ва бошқаларда ишлатилади.
Қоғозни экспертиза қилишда уни идентификацияси ва классификациясида катта миқдордаги физик-механик хусусиятлари кўрсаткичларини эътиборга олиш керак, бу кўпчилик гуруҳдаги товарларда мавжуда эмас. Мисол тариқасида товар номенклатурасидаги бир қанча терминлар маъносини келтириш мумкин.
“Газета қоғози” термини газета чоп этиш учун мўлжалланган маъносини билдиради, аслида эса ёғоч толасини камида 65 % ини ташкил этадиган, механик ёки физик-механик йўл билан олинган, катталиги бўйича турларга ажратилган, ҳар бир тарафида ғадирликларга эга бўлган, Паркер Принт Сурф (1
МПа) аппаратида ўлчанган, 2 мкм дан ошадиган, 1 м2 да массаси камида 40 г бўлган, лекин 65 г дан ошмаган маҳсулотга айтилади.
4802 товар позициясида қўлда қуйилган қоғоз ва картон билан бир қаторда целлюлоза ёки ёғоч массасидан тайёрланган, механик усул билан олинган ва 1 м2 қоғоз ёки картонда 150 г дан ортиқ бўлмаган қуйидаги шартларни қаноатлантирадиган қоғоз ва картонлар киради:
таркибида механик усул билан олинган (ёғоч массаси) тола, 10 % дан юқори: массаси 1 м2 да 80 г дан ортиқ бўлмаган, оқланганлиги ўзининг массасига мос равишда:
кулдорлиги 8 % дан юқори: массаси 1 м2 да 80 г дан ортиқ бўлмаган, оқланганлиги ўзининг массасига мос равишда;
кулдорлиги 3 % дан юқори, оқлилиги 60 % ёки ундан юқори;
кулдорлиги 3 % даб 8 % гача, оқлилиги камида 60 %, узилишга қаршилиги 2,5 кПа м2/г га тенг ёки ундан кам;
кулдорлиги 3 % ёки ундан кам, оқлилиги 60 % ёки ундан юқори, узилишга қаршилиги 2,5 кПа м2/г га тенг ёки ундан кам.
“Крафт-лайнер” — бу машина усули ёрдамида рулон шаклида тайёрланган ёғоч массасини камида 80 % ини ўзида сақлаган, кимёвий, сулфатли ёки натрон йўллари билан олинган қоғоз ва картонлардир. Ушбу турдаги маҳсулот массаси 1 м2 да 115 г дан ошади ва Мюллен бўйича минимал узилишга қаршилиги 1 жадвалда кўрсатилган қийматларга мос бўлиши керак. Бошқа қийматлардаги солиштирма масса узилишга қаршилиги чизиқли интерполяция ёки экспраполяция йўли билан аниқланади.
1-жадвал.
“Крафт-лайнер” типидаги қоғоз ва картон характеристикаси

Солиштирма масса, г/м*

Мюллен бўйича эзилишга қаршилиги

кПа

г/см2

115

393

4030

125

417

4250

200

637

6500

300

824

8400



Солиштирма масса (интерполяция) оралиқ қиймати учун минимал эзилишга қаршилик ва 400 г дан ортиқ қийматларида (екстраполяция) қуйидаги формула орқали аниқланади.



Базавий солиштирма масса
(БСМ), г/м2
125 дан ортиқ бўлмаган
125 дан юқори, 200 дан ортиқ
бўлмаган
200 дан юқори, 300 дан ортиқ
бўлмаган
300 дан юқори

Мюллен бўйича минимал
эзилишга қаршилик, г/см2
БСМ-22+1500
БСМ-30+500
БСМ-19+2700
БСМ* 14+4200

“Қоп крафт қоғози” - бу рулон шаклида, толани умумий массасидан камида 80 % массага эга бўлган, кимёвий сулфатли ёки натрон усули орқали олинган қоғоз, бу қоғознинг 1 м2 даги массаси камида 60 ёки 115 г дан ортиқ бўлмаслиги керак. Ушбу қоғоз қуйидаги шартларни қаноатлантириши керак:


Мюллен бўйича узилишга қаршилик коеффициенти - камида 3,7 кПа м2/г, кўндаланг йўналиш бўйича чўзилиш коеффициенти - 4,5 % дан ортиқ бўлмаган, бўйлама йўналиш бўйича — 2 % дан ортиқ;
йиртилишга минимал қаршилик ва узилишга мустаҳкамлик, 2 жадвалдаги катталикларга мос, солиштирма массанинг бошқа қийматларида чизиқли интерполяция усули билан аниқланади.
Аналитик ва физик критерияларни аниқлашда, ушбу гуруҳда эслатиладиган, қуйидаги ISO стандартларини қўллаш мақсадга мувофиқ:
кулдорлик - ISO 2144 «Бумага и картон - Определение зольности».
оқлилик - ISO 2470 «Бумага и картон - Измерение показателя рассеянного отражения голубого цвета (ISO белизна)».

Солиштирма масса, г/м2

Йиртилишга минимал қаршилик, мН

Узилишга минимал мустаҳкамлик, кН/м

Бўйлама йўналиш бўйича

Бўйлама ва кўндаланг йўналиш бўйича

Бўйлама йўналиш бўйича

Бўйлама ва кўндаланг йўналиш бўйича

60

700

1510

1,9

6

70

830

1790

2,3

7,2

80

965

2070

2,8

8,3

100

1230

2635

3,7

10,6



Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling