Қалбакилаштириш
Қоғозни идентификациялаш -
Download 1 Mb.
|
yangi
Қоғозни идентификациялаш - бу қоғознинг тури, тола ва миқдор таркиби, 1 м2 қоғознинг массаси, қоғоз ёки картоннинг қалинлиги ва ҳажм массаси, намлиги, бошқа сифат хусусиятлари ҳамда нави стандартлар талабларига мослигини аниқлашдир.
Қоғозни идентификациялаш учун экспертиза қилиш меъёрий- техник ҳужжатларда келтирилган муайян белгилар рўйхатига мувофиқликни аниқлаш мақсадида ўтказилади. Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазфалар қўйилиши мумкин: қоғознинг ассортиментга (турга) мансублигини аниқлаш; қоғознинг тола таркибини аниқлаш; қоғознинг миқцор таркибини аниқлаш; берилган товар қоғознинг қайси турига мансуб; 1м2 қоғоз массасини, қоғоз ва картоннинг қалинлиги ва ҳажм массасини аниқлаш; қоғознинг намлигини аниқлаш; қоғознавини аниқлаш; қоғознинг сифат хусусиятларига мослигини аниқлаш. Қоғознинг ассортиментга (турга) мансублигини идентификациялаш — бу қоғознинг номи таснифлагичга ва эталон намунага мувофиқлигини аниқлашдир. Қоғоз ва картоннинг ассортименти улар нимага мўлжалланганлиги - ёзишга, чизишга, расм солишга, матн босишга, декорлашга ва бошқаларга мўлжалланганлиги бўйича; шакл берилиши - ўрамлар, бир қават ва икки қават варақлар, тупламлар кўринишида бўлиши бўйича; катталиги (миллиметр ҳисобида узунлиги ва кенглиги) бўйича; толалари таркиби ва бошқа белгилари бўйича ажратилади. Ёзишга мўлжалланган қогоз юқори даражада силлиқлиги, оқлиги ва елимланганлиги билан ажралиб туради, унга ёзув қоғози, почта ва нота қоғози киради. Ёзув цогози чизиқли ва чизиқсиз, оқ ва рангли, бир қаватли ва икки қаватли варақлар кўринишида бўлади. Оқ ёзув қоғози қоғоз массасининг таркибига қараб учта рақам остида - 0 (энг юқори сифатли), 1 ва 2-рақамли қилиб чиқарилади. Рангли ёзув қоғози 1- ва 2-рақамли қилиб чиқарилади. Рангли почта қогози 0, 1-рақамли ёзув қоғозларидан ёки унча катта бўлмаган рангли қоғоздан чиқарилади, у чизиқли ва босма расмли бўлиши мумкин. Нота кргози - нота бешчизиқлари чизилган ёзув қоғози варағидир. Чизмачилик қогози — варақлар ёки ўрамлар кўринишидаги елимланган оқ қоғоз бўлиб, иккита маркаси бўлади: А маркаси - лойиҳа-конструкторлик ишлари учун; Б маркаси - эскизлар ва мактабларда чизмачилик ишлари учун мўлжалланади. Расм солишга мулжалланган кргоз юқори сифатли оқартирилган целлюлозадан силлиқ ёки нотекис юзали қилиб, нимага ишлатилишига (В - санъат ишлари учун, Э - эскизлар учун, О - кенг йўналишдаги расм чизиш ишлари учун ва ҳоказо) ҳамда таркибининг хусусиятларига боғлиқ ҳолда турли маркаларда тайёрланади. Матн босиш ва купайтириш учун кргоз — юпқа, кам елимланган, ялтиратилмаган қоғоз. Газета кргози — бу оқартирилмаган, газеталарни босиш учун ишлатиладиган, таркибида умумий массанинг камида 65%и миқцорида механик ёки кимёвий-механик усулда олинган ёғоч толалари бўлган, ўлчами бўйича навларга ажратилган ёки арзимас даражада навларга ажратилган, иккала томон юзасида Parker Print Surf (1 МПа) аппарати билан ўлчанган 2,5 мкмдан ортиқ ғадир-будирликка эга бўлган, 1м2 массаси камида 40 г, лекин кўпи билан 65г. бўлган қоғоздир. Офис техникаси учун цогоз (ўлчами А4, SOr/м2, оқлик даражаси 101%) лазер принтерлар, нусха кўчириш ва факс аппаратлари учун мўлжалланган. Декоратив кргоз юзасига алоҳида хусусиятлар берилган қоғозни ўз ичига олади. Унга бахмал, садаф, рангли, ялтироқ, ғижим қоғоз (гофрировка қилинган (нова-нова) рангли қоғоз) ва фотоқоғоз киритилади. Фотоқогоз негативдан позитив суратлар олиш учун ишлатилади. Фотоқоғоз СЧЭ таркиби бўйича (унибром, конабром, фотобром ва бошқалар); асосининг массаси бўйича: юпқа, ярим картон, картон; подложканинг ранги бўйича - оқ, сарғиш; юзасининг кўриниши бўйича - силлиқ (ялтироқ, ўта ялтироқ, жилосиз, ярим жилоли) ва тузилиши бўйича (донадор, бахмал, босма нақшли ва бошқалар); контрастлиги бўиича - юмшоқ, ярим юмшоқ, нормал, контраст ва ўта контрастга бўлинади. Муцова картони ва пресштап (қаттиқ зичланган картон) блокнотлар, папкалар, альбомлар ва бошқа буюмлар тайёрлаш учун ишлатилади. Қоғоз ва картон буюмлар оқ қоғоз, босма ва хўжалик буюмларига бўлинади. Оқ қоғоз товарлар жумласига дафтарлар (мактаб дафтарлари, умумий дафтарлар, расм дафтарлари ва бошқалар), блокнотлар (очиқ ва ёпиқ - муқоваланган), чўнтак ёзув дафтарлари (оддий ва алфавитли), альбомлар (расм чизиш учун, марка ёпиштириш учун, откриткалар, фотосуратлар ва бошқалар учун), хатжилдлар ва почта тўпламлари, скоросшивателлар, қоғоз солинадиган папкалар, босма товарлар (календарлар, китоблар ва бошқалар), қоғоздан ясалган хўжалик буюмлари (дастурхонлар, сочиқлар) ва бошқалар киради. Қоғознинг сифатини идентификациялаш қоғознинг намлиги ГОСТISO 9706-2001, ГОСТISO 9001-2001 талабларига мослигини аниқлашни назарда тутади. Қоғознинг намлигини аниқлаш усулининг моҳияти қоғоз юқоридаги стандартлар билан белгиланган шароитда доимий массагача қуритилганида намуна ўзининг массасини қанча йўқотишини аниқлашдан иборат. Намлик намуналарни танлаб олиш чоғида нам ёки енгил қуруқ бўлган намунанинг бошланғич массасидан фоизларда ифодаланади. Қоғозни синаш вақтида намуналар танлаб олинган ҳар бир маҳсулот бирлигининг ўртасидан олинади. Танлаб олинган ҳар бир намуна варағидан кенглиги 50 - 75 мм бўлган 4 дона кўндаланг тасма кесиб олинади. Танлаб олинган намуналар тезлик билан бюксга ёки идишга жойлаштирилади, ёпилади ва кўпи билан 0,01 г фарқ билан тортилади. Намуналар массаси камида 50 г бўлиши керак. Тортилган намуна солинган очиқ бюкс ва қопқоқ қуритиш шкафига жойлаштирилади ҳамда 105 °С ҳароратда доимий массагача қуритилади. Биринчи қуритиш камида 0,5 соат давомида ўтказилади. Қуритиш тамом бўлганидан кейин намуналар солинган бюкслар қуритиш шкафида қопқоқлар билан ёпилади, эксикаторга ўтказилади, атроф муҳит ҳароратигача совитилади ва илиб қўйилади. Агар 0,5 соат давомида такроран қуритилганидан кейин массаларнинг тортиш вақтидаги фарқи дастлабки тортилган вақтдагидан 0,15дан ошмаса, доимий массага эришилган ҳисобланади. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling