Алешир Навоий таваллудининг 571 йиллиги мунасабати билан «АлишерНавоий сўз мулкининг султони» мавзусида ўтказилган илмий – амалий анжуманнинг


Download 1.06 Mb.
bet26/28
Sana20.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1037334
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
Миллий ғоя .модули бўйича тарқатмалар

Германия Олий таълим тизими 250 дан ортиқ университетларни ўз ичига олади. Бу олий ўқув юртлари ва ихтисослаштирилган (касб-ҳунар) олий мактабларида асосланади. Улар билан бирга педагогик, касб-ҳунар коллежлари бор. Германияда университетлар давлат ихтиѐрида ҳисобланади. Сўнги йилларда бир неча хусусий университетлар очилди.
Мутахассислар тайѐрлашда университетларнинг роли катта аҳамиятга эга.
Олий ўқув юртларида таълим 4 йил давом этади. Сўнги имтиҳонлар ва битирув малакавий ишлари ўқишнинг 18-ойидан сўнг бошланади. Университетларда дарслар маъруза, лабаратория, амалий ва семинар машғулотлари тарзида ташкил этилади.
Германияда битта олий ―докторлик‖ илмий даража мавжуд. Германия олий ўқув юртларида ўқув жараѐнига таълим ва тадқиқот илмий фаолиятлари ҳам мужассамлаштирилган.
Германияда таълимни тарғиб қилиш қонуни немис таълими учун энг истиқболли хусусиятларидан бири ҳисобланади.
Германияда ўқитувчиларни тайѐрлаш икки босқичда амалга оширилади: университетларда (биринчи давлат имтиҳонигача) ва икки йиллик педагогик амалиѐтда (иккинчи якуний давлат имтиҳонгача). Мактабларнинг типларига қараб битирувчилар турли даражадаги ўқитувчилик лавозимига эга бўлиши мумкин:
 I даражали ўқитувчи лавозими (бошланғич синф ўқитувчиси)
 I даражали ўқитувчи лавозими (мактаб, гимназияларнинг 5 – 10-синфлари ўқитувчиси)
 II даражали ўқитувчи лавозими (мактаб, гимназияларнинг 11 – 13-синфлари ўқитувчиси)
Университетда ўқитувчи тайѐрлаш 3 компонентдан иборат:
1. Мактабда дарс берадиган 2 – 3та ўқув фанини ўрганиш, 2. Педагогик фанларни ўрганиш, 3. Мактабда амалиѐтни ўташ (буни 2 йиллик амалиѐт билан аралаштирмаслик зарур - у рефендариат дейилади). 2-3та ўқув фани ўқиш ўқув режасидан ва айрим ҳолларда талабанинг танловидан келиб чиқади. Педагогик фанлар сифатида педагогика, фалсафа, психология, социология, умумий дидактика ва ҳуқуқ ўқитилади. Мактабда амалиѐтни ўташ деярли ҳар куни амалга оширилиши мумкин.
4 йиллик ўқув жараѐнидан сўнг талабалар 1 – Давлат имтиҳонини топширадилар. У ўзи ўқиган 3-4 та мутахассислик фани ва педагогик фанлар бўйича ўтказилади (оғзаки ѐки ѐзма тарзда). Бунгача битирувчи битта ѐзма уй ишини топшириши зарур бўлади. 1 – Давлат имтиҳонини муваффақиятли топширган талабалар икки йиллик педагогик амалиѐтга - референдариатга юборилади. Унда талаба дарсларни кузатади, ўзи ҳам мустақил равишда дарс беради. Амалиѐт якунида 2 –Давлат имтиҳонини топширадилар. У 3 қисмдан иборат бўлади: ѐзма уй иши, 2та дарсни ўтиб бериш, оғзаки имтиҳон.
Германиядаги таълим мазмуни қуйидаги аспектлардан иборат:
- Компетенция
- Модерация
- Модуль технологияси.



Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling