Алешир Навоий таваллудининг 571 йиллиги мунасабати билан «АлишерНавоий сўз мулкининг султони» мавзусида ўтказилган илмий – амалий анжуманнинг


Download 1.06 Mb.
bet27/28
Sana20.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1037334
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
Миллий ғоя .модули бўйича тарқатмалар

Буюк Британияда ўқитувчиларни тайѐрлаш Болонья таълим тизимига кўра амалга оширилади, яъни бунда ОЎЮ бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда кадр тайѐрлайди, бунда давлат назорати махсус агентликлар томонидан олиб борилади.
Бугунги кунда Англияда ўқитувчиларни тайѐрлашда «Ўқитувчиларнинг касбий стандартлари ва уларни тайѐрлашга қўйиладиган талаблар» (Professional Standards for Qualified Teacher Status and Requirements for Initial Teacher Training) га қатъий риоя қилинади. Ушбу ҳужжатда 33 та таянч стандарт кўрсатиб берилган. Уларга кўра ўқитувчи:
- информацион-коммуникацион технологиялар (ИКТ)ни билиш даражаси бўйича тест топшириши;
- ИКТ саводхонлик даражасидан шахсий касбий фаолиятида фойдалана олиши;
- ўқувчиларнинг ИКТ саводхонлигини ошириш йўллари учун қулай шароит яратиши;
- мутахассислигига кўра дарслар ўтказиши, бунда таълимнинг турли методларидан, энг янги информацион технологиялардан, хусусан, Интернет-таълимдан фойдаланиши зарур ва шарт. Буюк Британияда ўқитувчиларни тайѐрлаш узоқ муддатли ва кўп босқичли жараѐн ҳисобланади. Таълимнинг дастлабки босқичиданоқ бўлғувси ўқитувчида фаоллик, ташаббускорлик каби фазилатлар тарбияланади, олдига қўйилган муаммонинг моҳиятини тушуниш, уни ўз билими ва малакаларига таянган ҳолда ҳал қилиш ўргатилади. Очиқ университетда ўқитувчи ва тьюторларни тайѐрлаш бўйича замонавий малака талаблари ишлаб чиқилган, булар ўқитувчи ва тьюторларга кейинги фаолиятида муҳим йўналиш бериш учун хизмат қилади:
- медиа маданият соҳасида билимларга эга бўлиш; - электрон дидактик воситаларни лойиҳалаш ва улардан дарс жараѐнида фойдалана билиш малакаларига эга бўлиш; - ўқув-методик комплекслар ва дастурлар яратиш кўникмасига эга бўлиш;
- телекоммуникацион ва виртуал муҳитда ишлашга тайѐр бўлиш. Шунингдек, таълим вазири томонидан ―Педагогик фаолият бошлаш стандартлари» тасдиқланган. «Стандартлар» 3 бўлимдан иборат: 1) таълим методикаси, ўқув-тарбиявий жараѐнни режалаштириш ва синфга раҳбарлик қилиш; 2) таълим жараѐнида ўқувчи фаолиятини мониторинг қилиш, баҳолаш, мактабдаги ҳужжатларни юрита олиш, ҳисоботларни юритиш, таълим жараѐни учун масъулиятни ҳис қилиш; 3) бошқа профессионал талаблар. Ушбу стандартларда аниқ ўқув режаси кўрсатилмаган, яъни уларда консерватизм йўқ.
Стандартда ўқитувчининг компетентлигига қўйиладиган энг катта ва муҳим талаб сифатида коммуникатив компетенция талаби ҳисобланади. Таълим жараѐнида медиавоситалардан (матбуот, телевидение, кинематограф, радио, Интернет) фойдаланиш ўқувчиларнинг нутқи, талаффузи и грамматик билимларини мустаҳкамлашга, танқидий мушоҳада қила олиш, дунѐқарашини кенгайтиришга хизмат қилиши зарур. Буюк Британиядаги таълим системасидаги стандартларнинг асосий хусусияти шундаки, унда нафақат ўқитувчиларнинг компетентлигига, балки ўқув муассасаларининг ҳам компетентлигига талаблар қўйилади.
АҚШ мактабларида одатда ўқувчилар ўқув йили давомида икки марта ўзлаштириш табели оладилар. Айрим округларда бундай табеллар ҳар бир фан бўйича 6 марттагача берилади.
Ҳар бир мактаб ўқув йили бошланишидаѐқ ўз ўқув тартибини олдиндан белгилаб олади. У қуйидагича бўлиши мумкин:
7 сентябрь — ўқув йилининг бошланиши;
12 октябрь — Колумб куни муносабати билан байрам;
21 октябрь — ўқувчиларнинг ақлий қобилиятларини аниқловчи тест синовлари;
10 ноябрь — иншолар конкурси;
22-27 ноябрь — дастлабки таътиллар;
2 декабрь — коллежга кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи;
22 декабрь — Рождество таътили;
13 январь — коллежга кириш имтиҳонларининг иккинчи босқичи;
26 январь — ўқув йили иккинчи ярмига ўтиш имтиҳонлари;
24 февраль — яхши ўқувчиларни аниқловчи миллий имтиҳонлар;
2 март — коллежларга кириш имтиҳонларининг учинчи босқичи;
5 апрель — 3-даврага ўтиш имтиҳонлари;
12-20 апрель — баҳор таътиллари;
4 июнь — коллежларга кириш имтиҳонларининг тўртинчи босқичи;
30 май — Хотира куни;
12 июнь — битириш кечаси;
20 июнь —ѐзги таътилга чиқиш куни.


Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling