Алгебра ва сонлар назарияси (чизиқли алгебра)


Download 1.71 Mb.
bet4/223
Sana30.04.2020
Hajmi1.71 Mb.
#102357
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   223
Bog'liq
chiziqli algebra ma'ruza matn 280220212040


20

Биз қўшиш ҳамда сонга кўпайтириш амалларини қандай таърифланиши ҳақида гапирмаганимиз бежиз эмас. Биз бу амалларни фақат юқорида таърифланган аксиомаларга буйсунишларини талаб қиламиз ҳолос. Шунинг учун ҳар қачон юқорида қайд қилинган шартларни қаноатлантирувчи амаллар билан иш кўрар эканмиз, биз уларни қўшиш ва сонга кўпайтириш амаллари деб, элементлари устида бу амаллар бажарилган тўпламни эса чизиқли фазо деб хисоблашга ҳақлимиз. Юқорида келтирилган 1-3 мисоллар бу аксиомаларга бўйсунади.

Яна бир мисол кўриб чиқайлик;

4. Даражаси натурал n сондан ошмайдиган ва одатдагича қўшиш ва бирор сонга кўпайтириш амаллари бажариладиган ҳамма кўпхадлар тўплами чизиқли фазо ҳосил қилади.



Ёлғиз n-даражали кўпхадлар тўплами чизиқли фазо ташкил қилмайди, чунки n-даражали икки кўпхад йиғиндиси n дан пастроқ бўлиб чиқиши ҳам мумкин; масалан,

.

5. V фазонинг элементлари n-тартибли матрицалардан иборат. ва матрицалар йиғиндиси деб матрицага, матрица билан соннинг кўпайтмаси деб матрицага айтилади. Шунинг билан бирга, ноль элемент фақат ноллардан иборат матрица бўлади. Бу ерда чизиқли фазонинг ҳамма шартлари бажарилишини текшириб кўриш мумкин.

Чизиқли фазо элементларини биз векторлар деб атаймиз. Бу сўзнинг кўпинча тор маънода (1-мисолдаги каби) ишлатиши бизни чалғитмаслиги керак. Бу чизиқ билан боғлик бўлган геометрик тасаввурлар бир қанча натижаларни ойдинлаштиришга, баъзи ҳолларда эса бу натижаларни олдиндан кўра билишга ёрдам беради.


Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   223




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling