Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
А) Классик (анъанавий) геосиѐсий акторлар
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аҳоли (халқ) ва давлат
А) Классик (анъанавий) геосиѐсий акторлар
Геосиѐсатда классик акторлар деганда, энг аввало, суверен ҳуқуқлари халқаро ҳуқуқ нормалари билан ҳимоя қилинадиган халқаро муносабат субъектлари – давлат, халқ (аҳоли), армия ва диний муассасалар тушунилади. Давлат Давлат – геосиѐсатнинг марказий категорияси ва унинг асосий акторидир. Давлатнинг асосий тавсифи китобнинг юқоридаги бўлимларида кенг ѐритилгани сабабли, бу ўринда давлат мавжуд бўлишининг асосий учта зарурий шартига тўхталамиз. Булар – ҳокимият тузилмаларининг легитимлиги, жамият ва аҳоли асосий қисмининг тўла идора этилиши, шаклланган, назорат этиладиган, географик жиҳатдан яхлит ва суверен ҳудуднинг мавжудлиги. Давлат тузилмаси - бошқарувнинг барча институтларининг мажмуидан иборатдир. Давлат жамиятни бошқариш ва унга 276 раҳбарлик қилиш учун ҳукуматга, тегишли давлат хизматчилари ва мамлакат кирим ва чиқимларини тўғри тақсимлайдиган бюджетга эга бўлади. Давлат структура сифатида нуфузга эга бўлади, унга аҳолини бошқариш учун легитим ваколатлар, жумладан куч ишлатиш монополияси берилади. Пойтахт – давлатнинг нуфузи реаллашадиган жой, унинг нуфузи тимсоли бўлган атрибут, ҳокимият олий органлари жойлашган асосий ҳудуддир. Геосиѐсий ѐндашув доирасида “нуфуз” тушунчаси яна бир муҳим – “суверенитет” тушунчаси билан чамбарчас боғлиқдир. Суверенитет нуфузнинг энг олий ифодасидир. Давлат суверенитетини сўзсиз таъминлаш ва мазкур ҳудудда яшовчи барча кишиларнинг бўйсунишини таъминлаш мамлакат нуфузининг асосий кўрсаткичлари орасида биринчиси ҳисобланади. Аҳоли (халқ) ва давлат Атоқли немис социологи М.Вебер давлат аҳоли устидан “институционал характердаги сиѐсий ҳукмронлик гуруҳидир”, деб ѐзган эди. “Ҳукмронлик гуруҳи” тушунчаси социологияда умумий моҳият касб этса, геосиѐсатда у ўз табиатига кўра, турли ва фарқли реалликларни акс эттиради. Чунончи, “давлат” тушунчаси деганда баъзан унинг ҳудудида яшовчи барча аҳоли назарда тутилади, бу эса мазкур мамлакатнинг барча ҳудуди ва фуқаролари мажмуини ушбу категорияга оид этади. Лекин исталган бир давлатда инсонларнинг муайян гуруҳи давлатга, аҳолининг асосий қисмига (ҳукмрон миллат ва ҳукмрон гуруҳга) муносабатда маргинал вазиятда туриши мумкин. Турли диний, этник ва ижтимоий озчиликлар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ана шундайлардандир. Баъзи мамлакатларда давлат ва аҳолининг асосий қисми (халқ) ўртасидаги алоқалар жуда заиф бўлади. Бундай ҳол ҳокимият муайян тор доиранинг, масалан муайян этнос, сиѐсий партия, минтақавий зумра, черков ѐки бошқа тузилманинг қўлида тўпланган вақтда юз беради. Бундай бошқарув типи мавжуд бўлган давлатларда, одатда, ҳокимиятнинг давлат органларининг легитимлиги баҳс уйғотади ва шубҳа остига олинади ҳамда унинг 277 характери демократик ѐки авторитар режим сифатида тасниф этилади. Давлат, ҳукумат ва бошқарув: геосиѐсий адабиѐтларда кўпинча бошқарув органлари ѐки ҳукумат ва давлатни айни деб қарашади. Лекин бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлган бу тушунчалар орасида етарлича фарқ мавжуд “Давлат” тушунчаси ҳокимиятнинг узлуксизлигини англатади, мамлакатнинг олий ва бошқа қонунлари билан мустаҳкамлаб қўйилади ва ҳимоя этилади. Бошқарув бўлса, демократик системаларда муайян даврга шакллантирилади, сайлов ѐки давлат тўнтаришлари натижасида тайинланади, бекор қилинади, истеъфога чиқарилади. Давлат сиѐсий бошқарув институтидир, унинг ўз-ўзича ҳеч қандай масъулияти йўқдир. Аммо ҳукумат давлат ва фуқароларнинг тақдири учун муайян вақт мобайнида масъул бўлади, ижроия ҳокимияти сифатида давлат манфаатлари йўлида ҳар томонлама фаолиятни амалга оширади. Ҳукумат, гарчи давлат масъулиятини зиммасига олса-да, давлат ҳокимиятини ижро қилса- да, ҳеч қачон унинг ўрнини босмайди. Бу демократик жамиятни сиѐсий ташкил этиш ҳокимиятнинг ижроия, қонунчилик ва суд ҳокимиятларига бўлиниши тамойилига риоя этилишини кўзда тутиши билан боғлиқдир. Назарий жиҳатдан ҳукумат давлатнинг барча аҳолисининг вакили, аммо амалда у сайловлар натижасида бу аҳолининг бир қисми томонидан барпо этилган бошқарув институтидир. Агар сайлов демократик тамойилларга тўла мос тарзда ўтказилган бўлса- да, унинг натижасида кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланган шахс ѐки сиѐсий куч ҳокимият тепасига келади. Бинобарин, ҳукумат давлатдан фарқли ўлароқ, бутун халқнинг эмас, фақат балки унинг бир қисмининг, сайловда ютиб чиққан кўпчиликнинг вакилидир холос. Ҳеч шубҳасизки, ҳукуматнинг асосий вазифаси, биринчи навбатда, мана шу кўпчиликнинг манфаатларини самарали ҳимоя этишдан иборатдир. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling