Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Диний ташкилотлар (муассасалар) 
Диний муассасалар фундаментал ижтимоий ва сиѐсий тузилма 
бўлиши билан бир қаторда, давлатлар ва жаҳоннинг ижтимоий 
ҳаѐтида жуда муҳим роль ўйновчи геосиѐсий актор ҳисобланади. 
Уларнинг геосиѐсий статусини белгиловчи асосий омилларнинг 
бири шуки, аҳолининг тақводор қатламлари номидан чиқадиган 
диний ташкилотлар ижтимоий тараққиѐт тақдирини ҳал қилувчи 
1
Хунта (исп. junta – йиғилиш, бирлашма) – 1) испан тилли мамлакатларда ҳарбийлардан иборат ижроия 
ҳокимияти органи; 2) Фитначилар тўдаси.


281 
қарорлар қабул қилинишига таъсир ўтказадилар. Бошқа томондан, 
диний муассасалар диндорларнинг қўллаб-қувватлашига эришиш 
мақсадида давлат институтлари ва сиѐсий партиялар томонидан 
жамиятнинг фаол сиѐсий ҳаѐтига тортилади. Натижада улар 
ижтимоий жараѐнлар геосиѐсий динамикасининг қоқ марказига 
тушадилар. 
Диний ташкилотлар у ѐки бу мамлакатда ижтимоий-сиѐсий 
барқарорликка жиддий путур ҳам етказиши ѐки аксинча, уни 
мустаҳкамлашга хизмат қилиши мумкин. Гоҳо улар жамиятдаги 
норози кучларнинг фаоллигини қўллаши ва ҳатто керак бўлган 
ҳолларда норозилик ҳаракатларига бошчилик ҳам қилишлари 
мумкин. Ҳозирги вақтда жаҳонда диний озчиликлар фаолиятининг 
кенгайиши ва миграция жараѐнларининг кучайиши демократик 
давлатларнинг кўпчилигида “иккита диний фуқаролик” деб аталган 
ноѐб ҳодисанинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Яъни айни 
давлатнинг фуқаролари диний эътиқод жиҳатидан бошқа диний 
конфессиялар ва оқимларга мансуб бўлиб чиқадилар, турли-туман 
диний тузилмаларга бирлашдилар. Бошқача қилиб айтганда, шахс 
бир вақтнинг ўзида фуқаро сифатида давлатга бўйсунади, диний 
эътиқод нуқтаи назаридан эса ўзга конфессияга мансуб бўлади. Бу 
эса жамиятда социомаданий тафовутларнинг кучайишига, баъзи 
ҳолларда – диний-фуқаролик зиддиятларига сабаб бўлади ва ҳатто 
барқарорликка путур етказади. 
Диний муассасанинг геосиѐсий фаолияти ва роли қамров 
доирасига кўра, халқаро, минтақа, давлатнинг ички маконида 
давлат билан келишилган шаклда ѐки унга қарши амалга 
оширилади. 
Гарчи диний ташкилотлар турли-туманлиги билан ажралиб 
турса-да, айтиш мумкинки, уларнинг ҳаммаси иерархияли 
тузилмаган эга бўлади. Бошқа сўзлар билан айтадиган бўлсак, 
уларнинг бошқарув масалалари билан шуғулланадиган ўз 
раҳбарлари ҳамда маъмурий вазифаларни бажарадиган диний 
маъмурлари (руҳонийлар, роҳиблар, муллалар ва ҳ.к.) ва оддий 
диндорлари мавжуддир. Баъзи диний ташкилотларни биргина 
раҳбар бошқарса, бошқалари коллектив шаклда бошқарилади. 
Чунончи, католикларга Рим папаси, православ христианларни 
патриарх бошқаради. Буддавий ва ҳиндуизм диний ташкилотлари 
ҳам иерархияли тузилмага эга. Ислом дунѐсида, амалда, ягона 
диний раҳбарлик йўқ. Тарихан барча мусулмонлар расман Маккага, 


282 
Араб халифалиги қулаганидан сўнг эса, Усмонийлар ҳукмронлиги 
даврида Истанбулда жойлашган Халифа институтига бўйсунган. Бу 
тузилма Усмонийлар империяси қулаганидан сўнг Туркия Буюк 
Миллат Мажлисининг қарорига мувофиқ 1924 йил 3 мартда 
тугатилган. Бироқ кўпгина мамлакатларда турли исломий 
йўналишлар ва оқимларга қарашли диний марказлар ва бошқа 
институтлар геосиѐсий актор сифатида фаолият юргизмоқда. 
Руҳонийлик институти ва руҳонийларнинг ўзи жамиятнинг 
қолган бошқа қисмларидан анча фарқ қилади. Айрича бир зумра 
каби шаклланган руҳонийлар жамиятларнинг кўпчилигида муҳим 
ижтимоий, маданий ва сиѐсий вазифани бажаради. Бунда кенг 
сафарбар этиш имкониятига эга бўлган руҳонийлар фақат 
диндорларнинггина эмас, балки кўпгина фуқароларнинг сиѐсий 
мавқеига таъсир ўтказади. Бу руҳонийлик институти ҳукмронлар 
томонидан амалга оширилаѐтган геосиѐсий мақсадларга жиддий 
таъсир кўрсатишга қодир актор, деганидир. 
Турли диний конфессияларга мансуб диндорлар диний 
қоидалар, урф-одатлар, маросимларга қатъий риоя қилади, 
руҳонийларининг нуфузига бўйсунади. Диний маросим ва 
қоидаларга қатъий риоя этилган жамиятда диний-ижтимоий 
сафарбарлик ҳам шунга мос бўлади. Бундай жамиятларда диннинг 
таъсир кучи бошқа кучларни, шу жумладан мамлакатнинг ҳоким 
кучлари ва сиѐсий партияларини ўзи билан ҳисоблашишга мажбур 
этади. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling