Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Ноҳукумат ташкилотлари 
Ноҳукумат ташкилотларининг (НҲТ) майдонга келиши ва 
ривожи Иккинчи Жаҳон урушидан кейинги халқаро муносабатлар 
системасининг ва ҳозирги жаҳон геосиѐсий тузилмасининг муҳим 
аломатларидан бири ҳисобланади. Баъзи маълумотларга қараганда 
ҳозирги вақтда жаҳонда юз мингдан кўпроқ НҲТ фаолият 
кўрсатмоқда. Лекин асосий масала уларнинг сонида эмас,балки 
жаҳон умумсиѐсий жараѐни ривожига уларнинг таъсири ошиб 
бораѐтганидадир. Айрим мутахассислар НҲТни ҳатто “жаҳоннинг 
янги ҳокимлари” деб атамоқда
1
. Эҳтимол, НҲТнинг ролига 
берилган бу баҳо бироз муболағали бўлиши мумкин, лекин ҳозирги 
шароитда улар муҳим геосиѐсий актор эканликлари шак-
шубҳасиздир. 
БМТ Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашининг 1950 йил 27 
февралдаги 288В рақамли қарорномасида НҲТ “ҳукуматлараро 
битимлар асосида” барпо этилмаган ташкилот сифатида тасниф 
қилинган. НҲТнинг мустақиллиги уни давлат ѐки бошқа турдаги 
расмий тузилма томонидан молиялаштиришни ман этмайди. 
Жаҳонда бундай амалиѐт кенг тарқалган ва кейинги йилларда 
НҲТларнинг донорлари орасида давлат ташкилотлари ҳам тез-тез 
кўзга ташланмоқда. 
НҲТ бошқа ташкилотлардан тубдан фарқ қилади. Уларнинг 
асосий фарқи шундаки, улар бевосита фаол сиѐсат билан эмас, 
балки кўпроқ фуқароларнинг ташаббуси сифатида бошқа 
ижтимоий, маънавий, экологик ва шу каби кенг фаолият билан 
шуғулланадилар. Уларнинг иккинчи асосий фарқи НҲТ нотижорат 
характерга эга бўлиб, фойда олишни кўзламайди, олинган 
маблағлар фақат устав мақсадларига йўналтирилади. 
НҲТ маҳаллий (миллий) ва трансмиллий (халқаро) даражада 
ҳаракат қилади. 
Ноҳукумат ташкилотларининг турлари: НҲТнинг табиати 
ранг-баранг бўлгани учун уни бир-икки мезон асосида тасниф 
қилиш мушкул. Социолог Дени Шартье НҲТни яратилган жойи, 
1
Spiro P. New Global Communities: Non-Governmental Organizations in International Decision-Making 
Institution/ Washington Quartely, Hiver, 1995, p.54-46. 


289 
дастлабки ва ҳозирги фаолият майдони, ҳуқуқий табиати, молия 
манбалари, ташкилий ва бошқарув шакли, ўлчамларига кўра 
тасниф этишни таклиф қилди
2

Кўпгина давлатларда НҲТ ҳар хил ташкилий шаклда барпо 
этилмоқда. Улар жамоат ташкилоти, жамғарма, уюшма, нотижорат 
корпорацияси, хайрия жамияти ва ҳ.к. шаклларда бўлиши мумкин.
Шуни қайд қилиш керакки, НҲТнинг фаолият соҳаси уни 
тавсифловчи асосий кўрсаткичдир. Фаолият соҳасига мувофиқ 
равишда НҲТ гуманитар, иқтисодий, экологик, ҳуқуқни ҳимоя 
этувчи ва бошқа турларга ажратилади. 
Геосиѐсий маънода НҲТнинг жамият ва жаҳонда содир 
бўлаѐтган ҳодисалардаги ўрни уларнинг таъсир кўрсатиш 
имкониятлари, шу жумладан бошқа геосиѐсий акторларга таъсир 
кўрсатиш имкониятлари билан аниқланади. НҲТ ижтимоий 
тараққиѐтга, ҳокимиятнинг маҳаллий ва олий бошқарув 
органларига, мамлакат ҳаѐтининг у ѐки бу соҳасида олиб 
борилаѐтган давлат сиѐсатига фаол таъсир кўрсатиши мумкин. 
Таъсир кўрсатиш имкониятлари нуқтаи назаридан НҲТни 
икки: таъсир кўрсатиш кучига эга ва мамлакат ичида ҳаракат 
қиладиган ҳамда халқаро даражада фаолият кўрсатадиган ва бошқа 
давлатларда юз бераѐтган трансмиллий жараѐнлар ва масалаларга 
таъсир кўрсатадиган турларга ажратиш мумкин. 
Халқаро даражада НҲТ кўпроқ гуманитар, ҳуқуқни ҳимоя этиш 
ва экология соҳаларида фаолият олиб боради. Масалан, Чегарасиз 
Врачлар, Чегарасиз Репортѐрлар, Amnesty International, Freedom 
Houose, Transparensy International, Greenpease ва бошқалар. 
Буюк давлатлар кўпинча НҲТдан фаол геосиѐсий таъсир 
кўрсатиш воситаси сифатида фойдаланади. Бир қанча ноҳукумат 
ташкилотлари бошқа мамлакатларда ўз фаолиятини амалга ошириш 
учун буюк давлатлардан молиявий ва сиѐсий ѐрдам олади. 
Масалан, 
АҚШнинг 
Халқаро 
Тараққиѐт 
Агунтлиги, 
Республикачиларнинг Халқаро Институти, Миллий Демократия 
Институти, Сайлов Системалари бўйича Халқаро Жамғарма 
сингари ташкилотлар АҚШ Конгресси ва Давлат департаменти 
томонидан маблағ билан таъминланади. Буларга ўхшаш ноҳукумат 
ташкилотларини Европанинг буюк давлатлари, Россия, Хитой ва 
бошқа мамлакатлар молиялаштиради ва улардан фойдаланади.
2
Желтов В.В., Желтов М.В. Геополитика: история и теория.М., 2009, с.365. 


290 
Ҳозирги шароитда бир давлатнинг бошқалари ишига аралашиши 
халқаро муносабатларнинг асосий тамойиллари бузилишига олиб 
келади. Шунинг учун ҳам бундай аралашувларда айни НҲТга 
устуворлик берилади. Улар кўпинча инсон ҳуқуқлари ва 
эркинликларини ҳимоя этиш, сиѐсий плюрализм баҳоналари остида 
пардаланган бўлади.
Моҳият эътибори билан, ҳукуматларнинг розилиги бўлмаса-да, 
давлатларнинг ички ишларига аралашиш амалиѐтининг алоҳида 
қуролига айланган НҲТ амалда халқаро муносабатларда янги 
тамойил – “ички ишларга аралашиш ҳуқуқи”ни амалга оширишни 
таъминламоқда. Масалан, БМТ нинг 1991 йилда Ироққа ва 1992 
йилда Сомалига ҳарбий ҳужум қилиш имконини берган 
қарорномаларига БМТга аъзо мамлакатлар эмас, айни ноҳукумат 
ташкилотларининг берган маълумотлари асос қилиб олингани бу 
фикрни тасдиқлайди. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling