Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
Халқаро молиявий институтлар Иккинчи Жаҳон урушидан кейин халқаро иқтисодий ва молиявий ҳамкорликнинг ривожи 1944 йилда АҚШ ва Европанинг бир гуруҳ давлатлари орасида имзоланган Бреттон-Вуд битими асосида шаклланган валюта ва молия институтларининг яратилишига олиб келди. Ўшанда иккита халқаро ташкилот – Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) ва Халқаро Тиклаш ва Тараққиѐт Банки (ХТТБ)ни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. АҚШ 1971 йилда долларни эркин равишда олтинга алмаштиришни тўхтатгач, Бреттон-Вуд системаси барҳам топди. Бироқ ХВЖ ва ХТТБлар ўз фаолиятини тўхтатгани йўқ. Улар 1 Перегудов С.П., Семененко И.С. Корпоративное гражданство как новая форма отношений бизнеса, обўества и власти.М.,2006, с.59. 292 бугунги кунда ҳам ишлаб турибди ва хийла кенгайиб, глобал иқтисодий ташкилотларга айланди. ХТТБнинг бўлими сифатида 1956 йилда Халқаро Молия Корпорацияси (ХМК), Халқаро Ривожланиш Уюшмаси (ХРУ) ва 1988 йилда Инвестиция Кафолатлари бўйича Кўптомонлама Агентлик (ИККА) бунѐд этилди. Ҳозирги даврда бу гуруҳларнинг ўзи биргаликда Жаҳон Банкини барпо этди. Бу беш ташкилот ўзаро чамбарчас боғланган ва, айтиш мумкинки, бир марказдан бошқарилади. Фақат ХВЖ аъзоларигина ХТТБ аъзоси, фақат ХТТБ аъзоларигина учта бўлим аъзоси бўлиши мумкин. Расмий жиҳатдан бу ташкилотлар БМТнинг ихтисослаштирилган муассасаси статусига эга, аммо амалда улар АҚШнинг тегишли институтлари назорати остида “тўла мустақил” фаолият олиб борадилар 1 . Улар иқтисодий, ижтимоий, сиѐсий ва маданият соҳаларида халқаро даражада турли- туман трансмиллий лойиҳаларни амалга ошириш ваколатига ҳам эгадирлар. Бугунги кунда Жаҳон Банки ва ХВЖ сиѐсатига бу ташкилотлар акциясининг кўпига эга бўлган АҚШ, Япония, Германия, Франция ва Англия катта таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирги вақтда, глобаллашув кучаяѐтган бир шароитда барча халқаро молиявий институтлар иқтисодий либераллаштириш, бозор иқтисодиѐти ва эркин тижорат нормаларини стандартлаштириш ғояларини ҳаѐтга жорий этиш жараѐнида фаол иштирок қилмоқдалар. Шуни айтиш керакки, Жаҳон Банки ва ХВЖ асосан миллий давлатларга молиявий ѐрдам бермоқда. Бироқ улар молиявий ѐрдам берар экан, давлатлар олдига қатор шартларни қўядилар. Бу эса, ўз навбатида, давлатларнинг ички ва ташқи сиѐсатига, уларнинг геосиѐсий мақсадларни шакллантириши ва амалга оширишига таъсир ўтказади, баъзи ҳолларда эса қайси йўлдан боришини ҳам белгилаб беради. Бир сўз билан айтганда, халқаро молия институтлари гарчи геосиѐсий ва геостратегик жараѐнларнинг бевосита иштирокчилари бўлмасалар-да, улар ўз фаолияти билан минтақалар ва давлатларнинг трансмиллий ва ижтимоий-сиѐсий ҳаѐти марказида бўладилар. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling