Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
Қуролли гуруҳлар
Миллий-диний, ижтимоий, синфий-мафкуравий ѐки бошқа негизда пайдо бўладиган, давлат назоратидан чиққан ва унга бўйсунмайдиган турли-туман қуролли гуруҳлар ҳозирги вақтда жаҳоннинг энг фаол геосиѐсий акторларидан бирига айланди. У ѐки бу мамлакатдаги айрим этник гуруҳларнинг мавжуд сиѐсий, иқтисодий, ижтимоий ѐки миллий-диний вазиятдан норозилиги, бу вазиятга қарши қуролли курашга отланиши қуролли гуруҳлар пайдо бўлишининг асосий сабабларидан биридир. Одатда бундай гуруҳлар сиѐсий партиялар ѐки бошқа ташкилотларнинг ташаббуси билан вужудга келади. Буюк Британияда ирландларнинг, Францияда корсикаликларнинг, Испанияда баскларнинг, Туркияда курдларнинг қуролли ҳаракатини бунга мисол келтириш мумкин. Айрим мамлакатларда ташқи кучлар таъсирида барпо этилган қуролли гуруҳлардан бу мамлакатларнинг ҳудудий бутунлигини бузиш, этник сепаратизмни авж олдириш ва у ердаги сиѐсий режимни алмаштириш мақсадида фойдаланилади. Туркиядаги курдлар ҳаракати ѐки советлардан кейинги макондаги (Тоғли Қорабоғ, Абхазия, Приднестровье ва ҳ.к.) этник-сепаратчи режимларнинг қуролли гуруҳлари бунга мисол бўла олади. Баъзи ҳолларда қуролли гуруҳлар чет эл ишғолидан озод бўлиш, халқнинг оѐқ ости қилинган миллий ҳуқуқини тиклаш учун оммавий қаршилик ҳаракати шаклида юзага келади. Масалан, 1920 – 1923 йилларда Туркияда Отатурк раҳбарлигида барпо этилган 295 миллий қаршилик ҳаракатини ѐки Иккинчи Жаҳон уруши даврида немис фашизмига қарши СССР ва бутун жаҳонда ташкил этилган қуролли партизанлар ҳаракатини ана шундай гуруҳга киритиш мумкин. Қуролли гуруҳлар ички соф сиѐсий мақсадлар – мавжуд ҳокимиятни, ички бошқарув режимини зўрлик йўли билан алмаштириш ниятида ҳам ташкил этилиши мумкин. Амалиѐт шуни кўрсатадики, демократик мамлакатларда ҳам, нодемократик давлатларда ҳам бундай гуруҳлар пайдо бўлиши мумкин ва яралган жойига боғлиқ равишда қандайдир алоҳида бошқарув режимини барпо этишни тақозо этади. Кўпгина сиѐсатшунослар иқтисодий нуқтаи назардан қуролли тўдалар ва террорчилик фаолиятига, одатда, фақирлик сабаб бўлади, деб ҳисоблайдилар. Гарчи бу фикрда жон бўлса-да, шуни унутмаслик керакки, баъзан қуролли тўдаларга жамиятнинг олий табақалари вакиллари ва етарлича бадавлат бўлган кишилар бошчилик қиладилар. Ҳозирги жаҳонда милитарист ҳаракатлар энг кўп сонли қуролли гуруҳлар ҳисобланади. Бундай ҳаракатлар (масалан, Ҳизбуллаҳ, Ал-Қоида, Перу ва Угандадаги христианлик ҳаракатлари) кўпинча муайян синфий-мафкуравий ва миллий-диний лойиҳалар ва қарашлар негизида пайдо бўлади ва ҳаракат қилади. Кўриниб турганидек, тадқиқотчилар исломчи қуролли гуруҳларни ҳам шу қаторга қўшадилар. Бироқ, шуни ҳисобга олиш керакки, Фаластин, Ироқ, Ливан ва бошқа мамлакатлардаги қуролли гуруҳларнинг кўпчилиги диний мафкурадан дин эмас, кўпроқ мустақиллик, озодликка эришиш, ҳудудий бутунликни таъминлаш ва миллий ҳуқуқларни ҳимоя этиш мақсадида фойдаланадилар. Баъзи қуролли гуруҳлар, масалан Колумбияда бўлгани сингари, марксистик сафсаталарга суянган ҳолда қуролли кураш олиб боришмоқда. Анголадаги Унита, Никарагуадаги “контрас” айни шаклда, лекин ўзга ғоявий асосда курашяпти. Жаҳонда “кўнгилли халқ дасталари” ѐки “ўзини ўзи мудофаа этиш отрядлари” (милиция) кўринишидаги қуролли тўдалар ҳам мавжуд. Улар, одатда, мунтазам армияни мустаҳкамлаш мақсадида жамиятнинг қуйи тузилмаларида ташкил этилади. Бундай дасталарни давлат эмас, балки сиѐсий партиялар (масалан, Ливанда), этник, диний ва бошқа ижтимоий гуруҳлар бунѐд этади. 296 Жаҳонда “хусусий қуролли бирлашмалар” деб аталган акторларни ҳам учратиш мумкин. Улар давлат, сиѐсий партиялар ѐки халқ эмас, балки алоҳида шахслар, зумралар, уруғчилик жамоалари, иқтисодий ва мафия гуруҳларининг тўдаларидир. Баъзи давлатлар ўз қуролли кучларини барпо этиш ўрнига, “ѐлланма қуролли гуруҳлар” хизматидан фойдаланадилар. Бундай дасталар ихтисослашган хусусий жамиятлар томонидан шакллантирилади. Улар орасида “Executive Outcomes” ва “Sandline International” жуда машҳурдир. Бу ѐлланма армиялар махфий хизматларнинг собиқ ходимлари ва собиқ зобитлардан шакллантирилади. Улар ўз фаолиятида фақат молиявий манфаатни кўзлайдилар. Африка қитъасининг айрим мамлакатларида (Либерия, Сьерра- Леоне) мафкурага асосланмайдиган қуролли тўдалар мавжуд. Бундай ҳаракатларнинг мақсади ҳам сиѐсий аралашув йўли билан ҳокимиятга эга бўлишдан иборат. Юқорида кўриб чиқилган қуролли гуруҳлар ва тўдалар сиѐсий, мафкуравий, миллий, диний ва бошқа геосиѐсий ва геостратегик мақсад ва лойиҳаларни кўзлаб, жаҳон, минтақа ва миллий давлатлар ҳудудида кечаѐтган жараѐнларга таъсир ўтказишга уринганлари учун геосиѐсий актор сифатида баҳоланиши мумкин. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling