Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Муҳожирлар 
Ҳозирги 
вақтда 
давлатлараро 
муносабатларда 
ҳам, 
давлатларнинг ички ҳаѐтида ҳам миграция оқимлари диққат 
марказида турган ҳодисага айланди. Одатда, миграция камбағал 
мамлакатлардан бой мамлакатларга кўчиш тарзида содир бўлади. 
Ҳозирги вақтда ривожланган мамлакатларда муҳожирлар сони 
аҳоли умумий сонининг 10 фойизидан ошиб кетди, Швейцария, 
Люксембургда бу кўрсаткич 30 фойизга, Қувайтда 65 фойизга 
етди
1
. Яқин Шарқда бўлаѐтган урушлар натижасида Европага 
кўчаѐтган муҳожирлар сони кескин ошиб кетди. Масалан, 2015 
йилда биргина Германияга 1 миллиондан ортиқ муҳожир кўчиб 
борди. 
Жаҳон мамлакатлрида муҳожирларга муносабат бир хил эмас. 
Баъзи мамлакатларда экстремистик йўналишдаги ўнг сиѐсий 
партиялар муҳожирларни қабул қилишга қарши чиқмоқда. 
Иқтисодий бўҳронлар ва у билан боғлиқ қийинчиликлар даврида 
бунақа кайфиятлар айниқса кучаяди. Муҳожирлик билан боғлиқ 
қонунчилик бутун жаҳонда тобора қаттиқлашаѐтганига қарамай, бу 
жараѐнни тўхтатиш мумкин эмас ва муҳожирларнинг иккинчи 
авлоди яшаб турган мамлакатларининг тўла ҳуқуқли фуқароларига 
айланмоқдалар. 
 7.9. Геосиѐсатда макон тасаввури ва макон амалиѐти 
 
 
 
 
 
а) макон тасаввури 
Геосиѐсий акторлар ўз ғоявий-назарий ва амалий фаолиятида
одатда, макон тасаввурларига асосланадилар. Бу тасаввурлар 
геосиѐсий акторларнинг сиѐсий хатти-ҳаракатини белгилаб берувчи 
муҳим элементдир. “Макон тасаввури” тушунчаси биринчи марта 
француз файласуфи Анри Лефебр томонидан илмий истилоҳга олиб 
кирилган. Кейинчалик бошқа таниқли француз олими Ив Лакоста 
1
Желтов В.В., Желтов М.В. Ўга сар, 394-бет. 


310 
бу атама мазмуни билан боғлиқ кенг тадқиқот олиб борди ва уни 
кенг ишлата бошлади
2

Макон тасаввури кўпинча геосиѐсий акторлар фаолиятининг 
ҳал қилувчи тамойили бўлиб чиқади, уларнинг дунѐқарашига 
айланади ва геосиѐсий ҳаракатларининг мағзини ташкил этади.
Шуни айтиш керакки, макон тасаввурлари акторлар билан доим 
ўзаро алоқада бўлиб, уларнинг сиѐсий, иқтисодий, ижтимоий-
ахлоқий хатти-ҳаракатига, миллий иродасига таъсир кўрсатади.
Тадқиқотчилар макон тасаввурларини бир нечта турга 
бўладилар. Уларнинг кўпини сиѐсий субъектлар: давлат аппарати
минтақа элитаси, сиѐсий партиялар, шахслар билан боғлайдилар. 
Ҳудуд макон тасаввурлари орасида энг содда тушунчадир. 
Геосиѐсий адабиѐтларда қўйилган мақсадларга мувофиқ равишда 
бу тушунча турлича тасниф этилади ва изоҳланади. Назоратсиз 
ҳудуд, ҳимоя қилиш керак бўлган ѐки ундан чиқиб кетиш керак 
бўлган исталган ва исталмаган ҳудуд, барқарор ва беқарор ҳудуд, 
ҳарбий тажовузга дуч келган ҳудуд ва б. 
Гоҳо у ѐки бу геосиѐсий актор, энг аввало, давлат ўз ҳудудини 
кенгайтириш 
режаларини 
тузади. 
Тўғри, 
ўз 
ҳудудини 
торайтиришни хоҳлайдиган акторлар ҳам учрайди. Улар буни 
миллий аҳоли “софлигини” таъминлаш зарурияти билан 
изоҳлайдилар. 
Макон тасаввури “чегара” тушунчаси билан чамбарчас боғлиқ 
ва ҳатто бу тушунча атрофида шаклланиши ҳам мумкин. Масалан, 
1870-1918 йилларда Германияни Франциядан ажратиб турувчи ва 
узоқ вақт улар ўртасидаги урушларга сабабчи бўлган “Вогезнинг 
мовий чизиғи” тушунчаси муайян маънода интиқом истагини 
англатган, шу боисдан ҳам уни жиддий геосиѐсий лойиҳа деб 
ҳисоблаш мумкин. Шунингдек, XIX асрнинг биринчи чорагида 
Кавказдаги рус армияси қўмондонлиги Араз дарѐсини Россия 
империяси билан Қожорлар давлати орасидаги табиий чегара 
(Шимолий ва Жанубий Озарбайжон ўртасидаги чегара) деб билиб, 
Нахичевон ва Иреван хонликларини Россияга қўшишни талаб 
қилган. 
Макон тушунчаси кўп ҳолларда “пойтахт” тушунчаси билан 
боғланган бўлади. Пойтахт учун жой танлаш хавфсизлик, тарихий 
легитимлик, минтақавий алоқалар ва ҳоказо сабаблар билан боғлиқ 
бўлади ва геосиѐсий аҳамиятга эга бўлади. Чунончи, венгер 
2
Ўша асар, 342-бет. 


311 
инқилобчилари 1848 йилда Прессбург (ҳозирги Братислава) эмас, 
айни Будапешт Венгриянинг пойтахти бўлиши керак, дея баѐнот 
берганлар. Россия пойтахтининг 1918 йилда Петрограддан 
Москвага, Туркия пойтахтининг 1923 йилда Истанбулдан Анқарага, 
Қозоғистон пойтахтининг 90-йилларда Олмаотадан Остонага 
кўчирилиши бошқа сабаблар билан бирга, геосиѐсий акторларнинг 
макон тасаввурлари асосида чиқарган хулосалари ва ҳаракатлари 
натижаси бўлди. 
Макон тасаввури ҳудудий ташкил этиш усули ѐки “ҳудуд 
статуси” билан бевосита боғлиқ. У ѐки бу геосиѐсий актор 
давлатни янада кўпроқ марказлаштириш ѐхуд, аксинча, 
минтақаларга кўпроқ ваколатлар ва мустақиллик бериш талаби 
билан чиқиши мумкин. 
Баъзан аҳолининг у ѐки бу гуруҳи диний ѐки миллий 
аломатларга кўра ғуж ҳолда, компакт яшаган ҳудудда мухтор 
маъмурий бошқарувни ташкил этишни талаб қилади. Бундай 
талаблар кучайиб, сиѐсий талаблар даражасига етса ҳамда 
мустақилликка эришиш ѐки мамлакат таркибидан чиқиш учун 
курашга айланса, кескин сиѐсий характер касб этади. Баъзан 
мамлакатнинг айрим-айрим ҳудудларининг, баъзан ҳатто бутун 
ҳудудини бошқа давлатга бирлаштиришни талаб қилган сиѐсий 
кучлар ҳам кўзга ташланади. Бунга Молдовани Руминияга 
бирлаштириш учун олиб борилаѐтган сиѐсий-ижтимоий ҳаракатни 
мисол кўрсатса бўлади. 
Геосиѐсий акторларнинг макон тасаввурлари билан мавжуд 
воқелик, одатда, бир-бирига мос тушмайди. Чунки макон 
тасаввурини ҳар бир акторнинг ўзига хос орзу-истакларининг 
субъектив таъсиридан халос қилиш жуда мушкул. Объектив макон 
муносабатларини субъектив идрок этишдаги бу тафовут аста-секин
кўпая боради. Ҳар бир акторнинг макон тасаввурлари унинг 
“дунѐни кўриши ва баҳолаши” билан боғлиқ ва, бинобарин, 
субъектив характер касб этади.Макон ва маънавий қадриятлар 
ҳақидаги тасаввурлар борасида ҳар бир актор ўзаро фарқ қиладиган 
иккита – ўз мамлакати ҳудуди ва жаҳоннинг қолган қисми борасида 
ўз субъектив қарашларига эга бўлиши мумкин. Ҳар иккала қараш 
(ѐндашув) ўзаро чамбарчас боғлиқдир. Масалан, “Ғарб”, “эркин 
дунѐ”, “учинчи дунѐ”, “турк ѐки мусулмон дунѐси” ва шунга ўхшаш 
тушунчалар, гарчи баъзи акторлар гуруҳи учун аниқ чегараларга 
эга бўлмаса-да, жаҳонга ҳудуд позициясидан қарашдан иборат 


312 
бўлади, ижобий ѐки салбий маданий-цивилизация эгаси бўлган 
бошқа гуруҳлар учун эса – қандайдир сифат белгилари сифатида 
майдонга чиқади. 
Юқорида кўрсатилган макон тасаввурлари ва тушунчаларининг 
ҳаммаси глобал маънода сиѐсий қурол характерини касб этиши 
билан бирга, айни чоғда, биринчи навбатда, кенг жамоатчиликка, 
оммага ҳавола этилган геосиѐсатнинг амалий ифодасидир. 
 “Географик 
хариталар” яна бир макон тасаввуридир. 
Давлатнинг ҳар бир ҳудуди айни харитада кўзга аниқ ташланади, 
кишилар харитага қараб, бу ҳудудларни аниқ тасаввур этадилар. 
Шунинг учун ҳам геосиѐсий акторлар ўз миллий манфаатларига 
мувофиқ равишда харита тайѐрлайди, харитада у ѐки бу давлат 
ҳудудининг чегара чизиқларини, рангини ўзгартиради. Бу иш гоҳо 
ғаразли ниятда, жаҳон жамоатчилигини чалғитиш мақсадида 
атайлаб қилинади. 
“Ҳудуд номланиши” категориясини ҳам геосиѐсий макон 
тасаввурларига киритишади. Бу шунинг учун ҳам муҳимки, 
ҳудуднинг номланиши муайян дунѐқарашни акс эттириши мумкин. 
Мамлакат маъмурий бўлинишини янгилашда кўпинча ҳудуд 
номлари ўзгартирилади. У ѐки бу геосиѐсий акторнинг таъсири 
натижасида у ѐки бу ҳудуд номи ўзгартирилади ѐки муайян 
ҳудуднинг номланиши тақиқланади. Масалан, Даниянинг жанубий 
қисми бўлган Слесвиг (немисчасига Шлезвиг)нинг номи 
Германияни эслатавергани учун кўп данияликларнинг талаби 
билан Ютланд деган номга аламаштирилди. Ёки греклар 
Македония деган номни тарихан ўзлариники деб билганликлари 
учун Европа Иттифоқи ташкилотларидан бу давлатни Македония 
номи остида тан олмасликларини талаб қилишмоқда. 
 “Давлатлар номлари”нинг ўзгартирилишини ҳам муҳим 
геосиѐсий тасаввурлар ва ҳаракатлар сирасига киритиш мумкин. 
Одатда, бундай ҳодиса муайян геосиѐсий давр ѐки геосиѐсий макон 
ўзгарганини кўрсатади. Маълумки, мустамлака қарамлигидан озод 
бўлган кўпгина давлатлар кейинчалик ўз номларини ўзгартирдилар. 
Масалан, мустамлака ўлкалар энг кўп бўлган Африка қитъасида 
Юқори Вольта – Буркина-Фасо, Дагомея – Бенин, Родезия – 
Зимбабве тарзида ўзгартирилди. 1948 йилда мустақилликка 
эришган Цейлон ороли 1972 йилдан Шри-Ланка деб номлана 
бошлади. Жаҳоннинг бошқа минтақаларида ҳам бундай ҳолларни 
кузатиш мумкин. 


313 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling