320
Илмий адабиѐтларда тадқиқотчилар жаҳон
системаси ва унинг
геосиѐсий тузилмасини турли-туман йўналишларда тасниф
этганлар.
Цивилизация ѐндашуви: бу ѐндашув
инсон жамиятлари
социомаданий
системаларининг
ташкили
ва
бирлигининг
цивилизация асосини ва шаклини назарда тутади
1
.
Географик макон таркибига кўра цивилизацияни уч –
маҳаллий, минтақавий ва глобал (масалан, шарқ ва ғарб
цивилизацияси ѐки қуруқлик ва денгиз цивилизацияси ва ҳ.к.) турга
ажратишади.
“Цивилизация”ни
иқтисодий тузум ва халқнинг маданиятидаги
фарқларига кўра ҳам тасниф қилишади. Масалан, хулқ-атвор
нормалари ва анъаналарга кўра
цивилизация тафовутлари
аниқланади. Ёки кишиларнинг ҳаѐт мазмунини қандай тушуниши,
уларнинг меҳнат, ҳордиқ, тақдир, адолат ѐки
адолатсизликка
муносабатига қараб цивилизациялар ўртасидаги фарқ аниқланади.
Кейинги
вақтларда,
хусусан
америкалик
сиѐсатшунос
С.Ҳантингтон 1996 йилда “Тамаддунлар тўқнашуви ва жаҳон
тартиботини қайта қуриш” китобини нашр эттиргандан сўнг жаҳон
системаси ва унинг геосиѐсий тузилмасининг хусусий назарий
концепцияси пайдо бўлди. Унга
“цивилизация ѐндашуви” номи
берилди
2
.
Ҳантингтоннинг
айтишича, агар XIX аср инсоният тарихида
макон учун тўқнашувлар асри бўлган эса, ХХ
аср мафкуралар
ўртасидаги кураш даври бўлди, ХХI аср бўлса, тамаддунлар
тўқнашуви асри бўлади. У ҳозирги жаҳон цивилизацияларининг 6
турини – ҳиндуизм, ислом, япон, православ, хитой ва ғарб (унга
илова сифатида Африка ва Латин Америкаси) цивилизацияларини
ажратиб кўрсатган ва янги
минг йилликда айни мана шу
цивилизациялар ўзаро тўқнашади, деган. Муаллифнинг фикрича,
инсонларнинг миллий тафовутларга қараганда,
цивилизация
фарқлари анча чуқур, пишиқ ва барқарор илдизларга эга ва миллий
тафовутларга қараганда уларни йўқотиш анча мушкул бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: