Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
геосиѐсий манфаатларини мувозанатга солишни барпо этиш
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
геосиѐсий манфаатларини мувозанатга солишни барпо этиш
даври дея баҳоланди. Вена конгрессияда жаҳондаги воқеликларнинг асосини ташкил этган марказлашган миллий империялар ҳуқуқига асосланган, улар эга бўлган ѐки ўз таъсири остига олган маконлар, империялараро муносабатлар ва уларнинг тамойиллари, мустамлака сиѐсати ва унинг асослари, ишғол остида бўлган халқлар, давлатлар ва ҳ.к.ларнинг акторларига ѐндашув нормалари ва ҳ.к. реалликлар тасдиқланди, кейинчалик сиѐсий адабиѐтларда халқаро муносабатларнинг “Европа концерти” деб ном олган халқаро муносабатлар системаси моделини яратишга ҳаракат қилинди. Вена битими Европада айрим-айрим халқлар ва давлатларни зўрлик йўли билан бошқа давлат байроғи остига бирлаштириш, уларнинг суверен ҳуқуқларини бузиш, ҳудудларини ишғол этиш ва ожиз миллатларни эксплуатация қилиш амалиѐтига барҳам бермади, аксинча, бу воқеликни янада “қонунлаштириб”, жаҳоннинг мавжуд геосиѐсий реалликларининг, қудратли 334 империялар ҳукмронлигининг ва улар орасидаги халқаро куч мувозанатининг “бузилмаслиги”ни яна бир марта тасдиқлади. XIX аср охирларида Европанинг тобора кучайган баъзи давлатлари Наполеоннинг йўлини давом эттириш, янги-янги геосиѐсий мақсадларга эришиш ва янги-янги мустамлакаларни босиб олиш учун яна ҳаракатга ўтдилар.Жаҳон қисқа вақт ичида амалда Европанинг мустамлакасига айланди ва Эски Дунѐнинг бир неча давлати ўртасида бўлиб олинди. Шу вақтдан бошлаб Европа тарихи жаҳон тарихига айлана бошлади. Кўпгина тадқиқотчилар Вена системасининг асосини Вестфалнинг географик макон устидан миллий-марказий империя назорати тамойили ташкил этади, деб ҳисоблайдилар. Жаҳон ўша даврнинг энг йирик геосиѐсий акторлари – Россия, Автрия-Венгрия, Британия, Германия мустамлакачи империялари ва XIX аср ўрталаридан расман республика ҳисобланган Франция орасида асосий таъсир доираларига бўлиб олинди. 1877 йилда турк султони “Усмонийлар императори” унвонини қабул қилди ва ўша даврга келиб заифлашиб қолган Усмонийлар империясига Яқин Шарқ ва Жануби-Шарқий Европада ҳал қилувчи ўйинчи ролини қайтаришга уриниб кўрди. Православ Россия подшоси, католик Австрия-Венгрия императори ва протестант Пруссия қироли Вена битими имзолангандан кейин 1815 йилда уч томонлама “Муқаддас Христиан Иттифоқи”ни барпо этишга келишиб олишди ва Европада ҳамкорликда гуманитар ва бошқа тур фаолият юритиш тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Бу аслида XIX аср ўрталаригача Европада гегемонлик қилган Англия, Франция ва Усмонийларга қарши курашда Россиянинг имкониятларини муайян даражада кенгайтирди ҳамда Евроосиѐнинг ҳукмрон давлатига айланишига кўмаклашди. Россия қисқа вақт ичида Болтиқ, Қора ва Каспий денгизлари ҳавзаларида, Марказий Осиѐ, Болқон ва Кавказда янги мустамлакаларни қўлга киритишга ҳамда Британия империясига бевосита хавф туғдиришга ҳаракат қилди. Шунинг учун Англия 1853-1856 йиллардаги Қримдаги рус-турк урушида, айтиш мумкинки, Европанинг барча давлатлари иштирокида Россияга қарши коалиция тузиб, уни шармандаларча мағлуб қилди. Шак-шубҳасизки, Россиянинг кучайишига ва унинг Евроосиѐда етакчи давлатга айланишига инглизлар тиш-тирноғи билан қарши эдилар. Улар ҳар хил дипломатик ва нодипломатик найранглар, 335 ҳарбий усуллар, “бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил”, “инглизларнинг доимий дўстлари ҳам, доимий душманлари ҳам йўқ, фақат доимий манфаатлари бор холос” каби ғайриинсоний сиѐсатни қўллаш йўли билан дунѐга ҳукмронлик қилиш миссиясини ҳеч ким билан бўлишишга рози эмасликларини намойиш қилардилар. Тадқиқотчиларнинг ҳисоблашича, аслида инглизлар русларнинг геосиѐсий нуқтаи назардан Қора ва Болтиқ денгизларини тамомила назорат қилишига, уларни “русларнинг ички кўлларига” айлантиришига, Болқонда ва Ўртаер денгизи атрофида, Кавказ ва Марказий Осиѐда мустаҳкамланиб олишига йўл қўя олмасдилар. Чунки бу Россияга бир вақтнинг ўзида иккита ҳал қилувчи минтақага – Атлантика океани ва Ўртаер денгизига чиқиш ва улар устидан назорат ўрнатиш имконини берган бўларди. Бундай назорат Россияни қудрати ва кучига кўра Англияга тенг империяга айлантирган бўларди. Россия Қрим урушида мағлубиятга учраганидан сўнг Вена системасида баъзи ўзгартиришлар қилинди. Европа ҳукмдорлари орасида 1815 йилда тузилган Муқаддас Иттифоқ тарқалди, Вестфаль системасининг инқирози бошланди. Европада Пруссия кучайди ва 1870-1871 йиллардаги урушда Францияни тор-мор келтириб, Эльзас ва Лотарингияни ўзига қўшиб олди. Ўша йили Пруссия базасида бирлашган Германия империяси яратилди ва бу империя қитъанинг геосиѐсий ҳодисаларига борган сари жиддий аралаша бошлади. Мазкур даврда Европада бўлгани сингари, бутун жаҳонда мустамлакачилик ҳаракати тобора кенгайди. Бу ҳам геосиѐсий муносабатларни очиқ шаклда кескинлаштира бошлади. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling