Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Вена босқичи: геосиѐсий тузилманинг кучлар


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Вена босқичи: геосиѐсий тузилманинг кучлар 

 
мувозанати системаси 
XVIII асрдан бошлаб Европада ижтимоий-сиѐсий вазиятни 
янги ижтимоий куч – буржуазия белгилай бошлади. Кенг 
имкониятларга эга бўлган буржуазия табақаси ҳокимиятни 
эгаллашга борган сари кўпроқ интила бошлади. Фабрика ва 
заводларда ишлаб чиқилган маҳсулотлар нархининг пастлиги 
омили пировардида қирол саройлари, феодалларнинг қасрларини 
ѐриб ўтди, Бастилияни яксон этди, шунингдек 10 мингдан кўпроқ 
католик черкови ва монастирларини тарқатиб юборди, бутун 
Францияда гильотинаси бўлган юзлаб ажал кундаларини қурди. 
Айни буржуазиянинг пуллари жаҳон гегемонияси ўрнатишга 
интилган Наполеонни ҳокимият тепасига келтирди.


333 
Бироқ 
Наполеоннинг Францияни “океан гегемонияси” 
геосиѐсий блокининг меҳварига айлантириш, Вестфалнинг 
“умумий миллий давлат манфаатлари” дунѐ тартиботига 
асосланган Европанинг геосиѐсий харитасини ўз фойдасига 
ўзгартириш борасидаги миссияси охир-оқибат пучга чиқди.
Императорнинг “қитъа блокадаси” деб аталган сиѐсат, яъни 
ҳарбий, иқтисодий, сиѐсий ва бошқа чоралар билан Англияни 
бўғиш режаси ҳам амалга ошмади. Жуда жиддий янги рақиб – 
Россия жаҳон геосиѐсий майдонига чиқди. Францияга қарши 
курашда Россияга Пруссия ва Австрия муайян ѐрдам кўрсатди ва 
Наполеон мағлубиятга учради. 
Россия ва Европа давлатларининг биргаликдаги ҳаракатлари 
натижасида мағлуб этилган Франция 1815 йилда Вена конгрессида 
босиб олган барча ерларидан воз кечди, миллий давлатларнинг 
(ўша вақтда улар кўп миллатли бўлиб улгурган эдилар) бузилган 
“суверен ҳуқуқлари”ни ва “ҳудудий бутунлиги”ни Вестфаль 
шартномаси асосида таъминлади.
Вена сулҳи Вестфаль шартномаси шартларини ва унга суянувчи 
тамойилларни яна бир марта тасдиқлади, кейин халқаро 
муносабатларнинг “Вена системаси” номи остида халқаро 
геосиѐсий муносабатлар тарихига кирди ва буюк империяларнинг 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling