Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Жаҳон геосиѐсий тузилмаси шаклланишининг
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи давр
- Иккинчи давр
- Учинчи давр
Жаҳон геосиѐсий тузилмаси шаклланишининг
тарихи Энг аввало шуни қайд қилиш керакки, жаҳон геосиѐсий тузилмасини шакллантиришнинг тарихий ҳадлари, моҳият эътибори билан, геосиѐсий ва халқаро муносабатларни тарихий даврлаштиришга мос келади. Ғарб тадқиқотчилари инсоният геосиѐсий тузилмаси (жаҳон системаси) шаклланишини ѐки, бошқача қилиб айтганда, “жаҳон ҳамжамиятининг пайдо бўлиши ва унинг устидан назорат ўрнатишни учта даврга бўлишади 1 . Биринчи давр: Европада миллий давлатларнинг вужудга келиши ва жаҳонда мустамлакачилик ҳаракатининг бошланиши, Ер курраси маконлари устидан империя назорати ўрнатиш системасининг қарор топиши (бу геосиѐсий даврлаштиришнинг 1648 йилги Вестфаль ва 1919 йилги Версаль босқичларини, яъни 1648 йилдан 1945 йилгача бўлган даврни ўз ичига олади). Иккинчи давр: Икки қутбли сайѐравий кучга таянган жаҳон системаси ва геосиѐсий назоратнинг татбиқи (биполяр система) 1 Gilpin R. War and Change in World Politics. Cambridge. N.Y, 1983. 326 даври – геосиѐсий даврлаштиришнинг Потсдам босқичидан (1945- 1991) бошланиб, СССРнинг қулаши ва “янги дунѐ тартиботи” ўрнатилишига қадар давом этди. Учинчи давр: Кучлар мувозанати ва ўзаро назоратга асосланган жаҳон системасининг ташкил топиши даври (“янги дунѐ тартиботи” деб аталган давр). Бу давр Беловеж (1991) геосиѐсий даврига мос келади. Тадқиқотчилар жаҳон геосиѐсий тузилмасининг шаклланиши ва унга асосланган юқоридаги учта модел кўпгина объектив қонуниятлар ва табиий омилларга боғлиқ, деб ҳисоблашади. Булар қуйидагилардан иборат: - ўз геосиѐсий мақсадларини таъминлаш учун давлатлар ва давлатларнинг бирлашмалари халқаро майдонда бошқа акторлар устидан ҳар томонлама назорат ўрнатишга интилди. Бунда улар ўз мақсадларига эришиш учун барча воситалардан (ҳарбий, сиѐсий, ижтимоий-иқтисодий ва ҳ.к.) фойдаландилар; - давлатлар ва давлатларнинг бирлашмалари, етакчи куч марказлари ўз мақсадларини амалга ошириш учун жаҳон миқѐсида мустамлакачилик, истило ва бошқа акторларни назорат остида тутиш ҳамда мустамлака халқларини бошқаришнинг ўзига хос, муайян маънода келишилган илмий-амалий системасини яратиб, сайѐра устидан назорат ўрнатдилар; - халқаро геосиѐсий тузилмани шакллантириш, фаолияти ва унинг устидан назорат қилиш моделлари куч марказлари ва асосий акторлар орасида ички кучларни келишиш ва заҳираларни бўлиб олиш системасига мувофиқ равишда амалга оширилди, ички иқтисодий, сиѐсий ва ҳ.к. таъсир воситалари фаолиятининг асосий қоидалари, нормалари ва функциялари биргаликда бошқарилди. Чунончи, масалан, Наполеон I нинг босқинчилик сиѐсатига қарши туриш, Францияни Вестфаль “тартиботи”га бўйсундириш, Европада шаклланган геосиѐсий тузилмани сақлаш, кучлар ва ўзаро назорат мувозанатини сақлаш юзасидан ўтказилган Вена конгресси (1814-1815) юқорида айтилганларнинг ишончли далили бўлиб хизмат қила олади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling