Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

 Англия: Ҳудуд жиҳатидан жаҳоннинг энг катта мустамлакачи 
давлати Англия эди. XV асрда бу мамлакатда капиталистик 
муносабатларнинг тараққий эта бошлагани, марказлашган 
давлатнинг барпо этилиши, 1642-1649 йилларда содир бўлган 
буржуа инқилоби ва саноатнинг гуркириб ривожланиши Англияни 
ўша вақтнинг энг қудратли давлатига айлантирди. Жаҳон океанида 
чексиз ҳукмфармолик қилган Англия энг кўп мустамлакаларни 
босиб олишга эришди. Буюк Британия бу даврда Ҳиндистон, 
Автралия, Канада, Янги Зеландия, Ирландия ва бошқа 
мустамлакаларга эга бўлган. Аҳолиси 37 миллион киши бўлган
Англия жами аҳолиси 500 миллион кишидан кўпроқ бўлган 
ҳудудларни бошқарар эди. 
Африканинг жуда кенг ҳудудлари: шарқда – Миср, Судан, 
Кения, Уганда, Сомали; жанубда – Жанубий Африка Иттифоқи 
ҳудудлари (у инглиз-бур урушида Буюк Британиянинг 1910 йилда 
ғалаба қозониши натижасида ташкил этилган ва унга ўзини ўзи 
бошқариш ҳуқуқи берилган); ғарбда – Нигерия, Олтин Соҳил, 
Сьерра-Леоне, Замбия Англиянинг мустамлака ҳукмронлиги остида 
эди. Бундан ташқари Буюк Британия Осиѐнинг жанубида 
Ҳиндистондан ташқари Балужистонни, Афғонистоннинг чегара 
вилоятларини, Хитой Тибети, Индонезия, Фиджи ва Соломон 
ороллари ҳудудларини ҳамда бошқа муҳим геосиѐсий маконларни 
ўз мулкига қўшиб олган эди. 


339 
Франция: Европада Англиядан кейин энг кучли давлат 
Франция эди. ХХ аср бошида Габон, Конго, Мадагаскар, Сенегал, 
Чад, Жазоир, Француз Полинезияси бу давлатнинг мустамлакалари 
бўлган. Африка қитъасининг тахминан 30 фойизи французлар қўли 
остида эди. Бундан ташқари, улар инглизлар билан курашда Ҳинди-
хитойда бир қанча мустамлакаларни эгаллашга эришдилар. Таити, 
Янги Каледония ва Океаниянинг бошқа ҳудудлари (жами 9 
млн.км.кв.) ҳам Франциянинг мустамлакаси эди. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling