Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Версаль даври: Европа ва жаҳоннинг


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Версаль даври: Европа ва жаҳоннинг 
 
 янги геосиѐсий воқелиги ва зиддиятлари (1919-1939) 
Биринчи Жаҳон уруши арафасида Европада давлатлараро 
муносабатлар ҳаддан ташқари кескинлашиб кетди. Туркия ва 
Греция ўртасида бошланган уруш, Туркиянинг вилоятларида 
Европа давлатлари томонидан авж олдирилган этносепарат 
исѐнлар, Туркия ва Болқон давлатлари (Болгария, Сербия ва 
Руминия) ўртасида 1912-1913 йилларда ўтказилган ҳарбий 
операциялар ва, энг муҳими, Европанинг етакчи давлатлари бутун 
бу жараѐнларда ўтказган аксилтурк ва иғвогарона сиѐсат, моҳият 
эътибори билан, жаҳон урушини муқаррар қилиб қўйди. 
Биринчи Жаҳон урушининг асосий ҳаракатлантирувчи кучи 
Германия бўлди. Германия ўз “миллий ҳуқуқлари”ни Вестфаль 
сулҳ шартномаси имзолангандан то ХХ аср бошигача бўлган 
даврда Европа мамлакатлари доимий равишда бузиб келди, 
натижада мустамлакалар тақсимотида унга атиги озгинагина ҳисса 


346 
тегди, деб ҳисоблар эди. Австрия-Венгрия, Болқон уруши 
якунларидан норози бўлган ва, айтиш мумкинки, тарқалиш 
арафасида турган Туркия, шунингдек Болқон урушида ўз 
ҳудудининг бир қисмидан ажралган Болгария унинг иттифоқчилари 
эдилар. 
Германиянинг доимий иттифоқчиси бўлган Италия уруш 
бошида бетараф турди, 1915 йилда Антанта томонида туриб урушга 
кирди. Антантага Англия, Франция ва Россия кирарди. 
Биринчи Жаҳон уруши бошланди дегунча Германиянинг Узоқ 
Шарқдаги мустамлакаларини қўлга киритиш мақсадида Япония 
Германия-Австрия-Венгрия блокига қарши урушга қўшилди. 
Шундай қилиб, Европада икки қарама-қарши блок ўртасида 
бошланган уруш жаҳон урушига айланди. Кўп ўтмай у ѐки бу 
томонга ўз муносабатини аниқлаб олган АҚШ, Бельгия, Канада, 
Миср, Португалия, Руминия, Греция ва Хитой ҳам бу урушга 
қўшилди. 
Биринчи жаҳон урушида жаҳоннинг жами аҳолиси 1,5 
миллиард кишини ташкил этган 36 давлати иштирок этди. 70 
миллион солдат ва зобит қатнашган бу уруш инсоният бошига сон-
саноқсиз кулфатлар ѐғдирди – 10 миллион киши ҳалок, 20 миллион 
киши ярадор бўлди. Бу уруш инсониятнинг бутун тарихида энг 
қонли ва даҳшатли уруш бўлди. 
Бундан ташқари, 1917 йилда Россияда бутун дунѐни титратган 
буржуа-демократик (февраль), ундан кейин пролетар (октябрь) 
инқилоблари содир бўлди. Россия империяси қулади, кўп ўтмай 
жаҳон синфий-мафкуравий муносабатлар негизида бир-бирига 
қарама-қарши икки лагерга бўлиниб кетди. Россиянинг инқилоб 
йўли билан урушдан чиқиши унинг иттифоқчилари – Франция ва 
Англияни анча мушкул аҳволга солиб қўйди. Айни уларнинг гиж-
гижлаши натижасида шу пайтгача Антантага молиявий ѐрдам 
кўрсатиб келган АҚШ 1917 йилда Германияга уруш эълон қилди ва 
Антанта тарафида туриб урушга кирди.
Шундай қилиб, Биринчи Жаҳон урушининг тақдири ҳал 
қилинди ҳамда Европа ва жаҳонда халқаро муносабатларнинг 270 
йил ҳукм сурган Вестфаль-Вена системаси ниҳоясига етди. 
Биринчи Жаҳон урушида Учлар Иттифоқининг мағлубиятидан 
сўнг сайѐра ва жаҳон геосиѐсий тузилмасининг янги шакли 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling