Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Маршалл режаси”
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти дея номланган халқаро
тузилма барпо этилганини эълон этдилар ва унинг Уставини имзоладилар. БМТ Уставининг имзоланиши халқаро муносабатлар системасини яратиш ва ривожлантириш тарихида янги босқичнинг ибтидоси бўлди. Халқаро муносабатлар тарихида биринчи марта айни БМТ Уставида халқларнинг тенглиги, ўз тақдирини ўзи белгилаши, давлатларнинг ички ишларига аралашишга йўл қўйилмаслиги, зиддиятли масалаларни тинч йўл билан ҳал этиш ва ҳ.к. асос қоидалар ва тамойиллар ўз аксини топди. Уставда БМТнинг мақсадлари, ҳуқуқлари, унинг олдида турган вазифалар ва уларни бажариш механизмлари баѐн этилди. Шундай қилиб, халқаро муносабатлар системасини шакллантиришнинг 1648 йилги Вестфаль шартномасидан бошланган тарихи Иккинчи жаҳон урушидан кейин Ялта-Потсдам сулҳ битимларини тузиш ва БМТни ташкил этиш, қисқа вақт ичида бу ташкилотга амалда жаҳоннинг барча мамлакатларининг аъзо бўлиб кириши билан якунланди Халқаро муносабатларнинг 1945 йилда бошланган ва 1991 йилда СССРнинг қулаши, социалистик лагернинг парчаланиши билан ниҳоясига етган бу босқичининг асосий муаммоси –жаҳонда гегемон бўлиш учун СССР ва АҚШ ўртасида авж олган мафкуравий кураш ва қуролланиш пойгаси эди. Бу қарама- қаршиликда жаҳон давлатлари ва халқларининг қарийб учдан икки қисми иштирок этди. Ҳар икки томон уруш вақтида ва урушдан кейин ўз зиммаларига олган мажбуриятларни, тинч-тотув яшашга эришиш, коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ва битимларни жуда тез унутди ва буза бошлади. Иккинчи Жаҳон уруши унга жалб этилган давлатлар ва халқларнинг ҳаммасига катта моддий, маънавий ва инсон талафотлари билан натижаланган оғир зарба берди. Уруш даҳшатли излар қолдирди – шаҳар ва қишлоқларни вайронага айлантирди, моддий-маданий объектларни яксон этди, ўн миллионлаб кишиларнинг ѐстиғини қуритди. Инсоният бундан кейинги чиқиши мумкин бўлган уруш ва замонавий қуролни ишлатиш янада даҳшатли ва оғир оқибатларга олиб келишини энди жуда яққол тасаввур қилди. Бироқ буларнинг ҳаммаси СССР ва АҚШнинг 366 жаҳонга ҳукмронлик интилишларини ва мафкуравий даъволарини тўхтата олмади. Уруш йилларида тобора кўпроқ ишлаб чиқарилган кўпдан-кўп оғир ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар, йиғилиб қолган танклар ва самолѐтлар йўқ қилингани ѐки қисқартирилгани йўқ, аксинча, янги-янги ўлим системаларини кашф этиш, оммавий қирғин қуролларининг янада хавфлироқ турларини яратиш борасида чинакам мусобақа бошланди. Яқиндагина гитлерчиларга қарши коалицияда иттифоқчи бўлган СССР ва АҚШ кейинги йилларда ўзаро муносабатларида бир-бирига ишонмасликларини намойиш қилиб, кўп ўтмай ашаддий душманга айланди. Бу қарама-қаршиликка Европа ва жаҳоннинг бошқа мамлакатлари ҳам жалб этилгани энг хавфлиси бўлди. СССР ва социализмнинг обрўси ва таъсири жаҳон миқѐсида кучайиб бораѐтгани АҚШни дарҳол бунга қарши отланишга ва ошиғич чоралар кўришга мажбур қилди. Ўттиз йиллик яккаланишдан кейин СССРнинг халқаро майдонда катта обрў- эътибор қозонгани ва, айтиш мумкинки, “жаҳон социалистик инқилоблари”га раҳбарлик қилаѐтгани АҚШни жиддий танловга ва қизғин рақобат истиқболига рўбарў қилди. Гарчи СССР урушдан иқтисодий жиҳатдан кучсизланиб чиққан бўлса-да, шунга қарамай, унинг иқтисодиѐти тўлалигича ҳарбий изга солинган эди. Ўз навбатида, АҚШ ҳам уруш охирида энг қудратли ҳарбий, иқтисодий ва молиявий имкониятларга эга бўлган мамлакатга айланди. 1945 йилда атом бомбасига эга бўлганидан кейин АҚШ, айтиш мумкинки, геосиѐсий ўлчамларига кўра, жаҳонда гегемон давлат бўлиб қолди. Кўриниб турибдики, жаҳон танлаш қаршисида қолди: у ѐ инсонларнинг тенглиги, эсон-омонлик ва тинчлик шароитида яшаш орзуларини, давлатларнинг бир-бири билан тинчлик ва ҳамкорлик муҳитида фаолият кўрсатиши имконларини ўртага ташлаѐтган СССРнинг социализм йўлини танлаши, ѐки халқлар ва давлатларга реал иқтисодий ва молиявий ѐрдам, эркин танлов имкониятларини ваъда қилаѐтган ва буни амалга оширишга тайѐр турган АҚШнинг қўллаб-қувватлаши ва ҳимоясидан фойдаланиши керак эди. Агар АҚШ ўзининг машҳур “Маршалл режаси” доирасида “Европа мамлакатларининг вайрон этилган иқтисодиѐтини тиклаш” мақсадида Ғарбий Европага катта миқдорда грант бериш ғоясини 367 амалга оширишга киришгани ҳисобга олинса, Европа қандай масъулиятли танлов олдида қолгани аѐн бўлади. Франция, Германия ва Япония каби мамлакатларнинг етакчи давлат статусидан маҳрум бўлиши ҳамда, аксинча, СССР ва АҚШнинг йўлбошчи мақомига кўтарилиши СССР ва АҚШ ўртасидаги қарама-қаршилик ва “совуқ уруш”ни келтириб чиқарган сабаблардан бири бўлди. Гарчи ўтмишда етакчи бўлган юқоридаги мамлакатларнинг халқаро муносабатлар системасига олдинги таъсир кучини йўқотишлари АҚШга мақбул бўлса-да, СССРнинг янги мавқеи унга мутлақо ѐқмас эди. АҚШ СССР урушда ғолиб чиққанми, ютқизганми – бу билан асло ҳисоблашмасдан, унга худди Буюк Британия, Франция, Германия, Япония, Хитой каби муносабатда бўлар, ва иккинчи қутбнинг бошида СССРнинг туриши, халқаро муносбатларда ўзининг алоҳида позициясини намоѐн қилиши, АҚШнинг мавқеи ва унинг ѐнидаги бошқа катта давлатларнинг ҳаракатларига рози эмаслиги АҚШнинг ғашини келтирар эди. АҚШ жалб этувчи ғояларини ва Европани немис фашистлари ишғолидан озод этгандан кейин қозонган “ижобий имижи”ни истисно этганда, СССРнинг йўлбошчи сифатида чиқишга ҳеч қандай асоси йўқ, деб ҳисоблар эди. Ўша вақтда,1945 йилга келиб, АҚШ ҳарбий, иқтисодий, молиявий ва меҳнат заҳираларига кўра, жаҳоннинг энг кучли ва қудратли улкан давлати эди. Бу мамлакатнинг геосиѐсатчилари жаҳон сиѐсати ва халқаро Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling