Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
ривожланиш, куч ва таҳдид ишлатишга йўл қўйилмаслиги,
давлатларнинг суверен ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, чегараларнинг дахлсизлиги ва мустақил давлатларнинг ҳудудий бутунлигини ҳимоя қилиш, баҳсли масалаларни тинч ва музокаралар йўли билан ҳал этиш, инсоннинг асосий ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳурмат қилиш, халқларнинг тенглиги ва ўз тақдирини ўзи белгилаши, давлатлараро ҳамкорлик, халқаро ҳуқуқ ва бошқа асос тамойилларга оғишмай риоя этиш. СССР ва АҚШ ўртасида таъсир доиралари учун қарама- қаршилик кучайган “совуқ уруш” йилларида Хельсинки Якунловчи 380 акти 1945 йилдан кейин, яъни БМТ ташкил этилганидан сўнг имзоланган энг муҳим ҳужжат бўлди, чунки унда иккита лагерга мансуб давлатлар ўртасида тинчлик, хавфсизлик ва ҳамкорликнинг муҳим тамойиллари биринчи марта аниқлаб берилди. Кейинги йилларда ЕХҲКнинг 1977-1978 йилларда Белграддаги, 1980-1983 йилларда Мадриддаги, 1984 йилда Стокгольмдаги олий даражадаги учрашувларида Европа ва жаҳонда ҳарбий кескинликни юмшатиш, қурол-аслаҳалар ва коллектив хавфсизлик масалалари жиддий муҳокама этилди. Бироқ икки лагерь ўртасидаги мафкуравий кураш, зиддиятларни, халқаро кескинликни 1990 йилларнинг бошларигача – СССР ва унинг социалистик лагери парчалангунга қадар тўхтатиб бўлмади. ЕХҲКнинг барпо этилиши ва фаолияти Европа ва бутун жаҳонда тоталитар режимларнинг қулаши, демократик давлат ва жамиятларнинг шаклланишида, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ҳимоя этилиши ва халқаро ҳуқуқ даражасига юксалишида, давлатлараро, минтақавий ва халқаро глобал масалаларни биргаликда ҳал этишда, давлатларнинг ижтимоий, сиѐсий ва маданий ҳамкорлиги реал мазмун касб этиши йўлида муҳим восита бўлди. 1990 йил 1 сентябрда Париж саммитида имзоланган Париж хартияси халқаро муносабатлар системасига ЕХҲК киритган яна бир муҳим ҳужжат бўлди. Бу ҳужжат Хельсинки актидан кейин мазкур ташкилот фаолиятига реал мазмун бахш этди ва “Европада маданий муносабатлар системаси” деб номланган тушунчани синфий ва мафкуравий ѐндашувдан халос этиб, уни “давлатлараро”, “давлат ички” муносабатлари, “давлат ва инсон”, “давлат ва жамият” каби чуқур мазмунли ҳуқуқий тушунчалар ва атамалар билан таъминлади. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling