Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мюнхен битимини
- Англия 1938 йил 30
асосий тенденцияларни кўриб чиқиш даркор.
Аксилкомунистик блок мамлакатларининг уринишларига қарамай, Совет Россиясининг барча қийинчиликларни енгиб ўтиши, собиқ Россия империяси ҳудудларида социалистик 357 инқилобнинг ғалаба қозониши, пролетариат диктатураси давлати чегараларининг аста-секин кенгайиши ва СССРнинг ташкил этилиши бу даврдаги халқаро муносабатларни характерловчи асосий воқеликлардан бири бўлди. Ўша йиллари деярли барча етакчи давлатлар – АҚШ, Буюк Британия, Франция, Япония, Италия, Польша ва бошқалар совет режимига қарши курашга қўшилган эдилар. Улар Россия ичидаги ва бошқа мамлакатлардаги аксилинқилобий кучларнинг социалистик режимга қарши ҳаракатини фаоллаштиришга уриндилар. Лекин барча уринишлар чиппакка чиқди – социализм фақат яшабгина қолмади, балки, аксинча, 1939 йилгача Украина, Белоруссия, Грузия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Мўғулистон ва бошқа мамлакатлар ҳисобига ўз чегараларини анча кенгайтирди, халқаро яккаланиш ҳолатини ѐриб чиқди ва бутун жаҳон учун асосий таҳдид бўлган фашистлар Германиясига қарши кураш марказларидан бирига айланди. Бундан ташқари, СССРнинг барпо этилиши, социалистик ҳаракатнинг аста-секин бир мамлакат доирасидан чиқиб, бутун жаҳонга ѐйилиши халқаро ҳамжамиятни Версаль сулҳи шартларини қайта кўриб чиқишга, совет режимини тан олишга, у билан тинч- тотув яшаш тамойиллари ва йўлларини қидиришга мажбур қилди. Шунинг учун ҳам СССР 1934 йилда давлат сифатида халқаро миқѐсда тан олинди ва Миллатлар Лигасига қабул қилинди. Версаль-Вашингтон системасининг барча тақиқларига қарамай, Германиянинг янгидан кучайиши, Версаль талаблари ва нормаларига бўйсунишни истамаслиги ва жаҳонни янгидан бўлиб олиш учун курашга қўшилиши 1922-1939 йилларда жаҳон геосиѐсти ва халқаро муносабатларни белгилаб берган яна бир тенденциядир. Шундай қилиб, Германиянинг гегемонлик даъволари ва Европанинг асосий давлатларининг коллектив хавфсизликни яратишга уринишлари орасида аста-секин кучайиб бораѐтган қарама-қаршилик ўша даврдаги халқаро муносабатларнинг барча соҳаларига таъсир кўрсата бошлади. Жаҳонни янгидан бўлиб олиш, Европа қитъаси ва бутун Евроосиѐда ҳукмрон бўлиш борасида Германия авж олдирган кураш жуда тез орада Европа чегараларини ошиб ўтди ва бошқа қитъаларга бориб етди – Иккинчи Жаҳон урушига тайѐргарлик бошланди. Германия, Италия ва Австрияда қисқа муддатлар ичида фашист режимлар барпо этилди, Испания ва 358 Францияда ҳокимиятни алмаштиришга уринишлар содир этилди. Япония 1931 йилда Версаль шартномасини шартларини бузиб, Хитойга ҳужум қилди, Манчжурияни босиб олди ва 1933 йилда Миллатлар Лигасидан чиқди. Ундан кейин 1933-1935 йилларда Гитлер Германияни Миллатлар Лигасидан чиқарди ва Италиянинг Испанияга ҳужумини дастаклади. Германия, Италия ва Япония 1936-1937 йилларда биргаликда Пакт имзоладилар ва Испанияда фашист режим пайдо бўлишига моне бўлишни хоҳлаган Коммунистик интернационал кучларига қарши биргаликда ҳаракат бошладилар. 1936 йилда Гитлер немис қўшинларини Рейн вилоятига киритди, 1938 йилда Австрияни босиб олди. Давлатлараро алоқаларда, коллектив хавфсизлик ва умумий тинчликка ѐндашувда самимият ва ишончнинг яна йўқолиши, ҳар бир давлатнинг ўз манфаатлари доирасида ҳаракат қилиши, яширин геосиѐсий ва дипломатик қадамларни давлатлараро хулқ-атворнинг асосий нормаларидан бирига айлантириши 1922-1939 йилларда халқаро муносабатларнинг асосий хусусиятларидан яна бири эди. Албатта, агар жаҳоннинг 44 давлатидан ҳар бири, биринчи навбатда АҚШ, Англия, Франция, СССР ва Япония каби йирик давлатлари ўзаро ва Германия билан муносабатларида принципиал ва самимий бўлганларида Иккинчи Жаҳон урушининг олди олинган бўларди. Бу давлатларнинг ҳар бири ўз манфаатлари доирасида айрим-айрим ҳолда Германия ва унинг нацист раҳбари Гитлер билан савдолашди, ўз душманларига қарши курашда ундан фойдаланмоқчи бўлди. Моҳият эътибори билан, АҚШ, Буюк Британия ва Франция ҳар қандай воситалар билан Германияни Россияга қарши йўллашга уринди, Россия эса, ўз навбатида, уларга қарши курашда Германиядан фойдаланмоқчи бўлди. Ўша даврда мазкур давлатларнинг раҳбарлари Гитлерни назар-писанд қилмадилар. Гитлер бўлса, ўз мақсадларида ҳар икки томондан фойдаланди, яширин ѐки очиқ келишувлар йўли билан ўз манфаатлари доирасида уларни моҳирона равишда йўналтирди. Мазкур даврда Германия билан муносабатларда янада фаол фаол қадамлар ташлаган, Версаль шартларини бузишда унга ѐрдам қилган давлвт АҚШ бўлди. У ўз рақиблари – Франция ва Англияни заифлаштириш учун бу мамлакатдан фойдаланишнинг геосиѐсий режаларини тузган эди. Бунга китобнинг кейинги бўлимларида батафсил тўхталамиз. 359 Шундай қилиб, 30-йилларда Германия жаҳонда давлатлараро зиддиятлардан фойдаланиб, алоҳида мамлакатлар иштирокида блок ташкил этиб, яна ўз душманларига қарши очиқдан-очиқ чиқа бошлади. Етакчи геосиѐсий кучларнинг жим туриши, Германиянинг ҳаракатларини “кўриб, кўрмасликка олишлари”, ҳатто у билан яширин музокараларга киришуви Гитлерни янада илҳомлантириб юборди. Кўп ўтмай немис қўшинлари Рейн вилояти ва Австрияни эгаллади, Испанияга бостириб кирди. Ундан кейин Гитлер Франция ва Англияни ѐ уруш, ѐки Чехословакиянинг немислар яшайдиган Судет вилоятини Германияга бирлаштириш дилеммаси қаршисига қўйиб, Мюнхен битимини (1938) имзолашга мажбур қилди. Ўша вақтда СССР Чехословакиянинг парчаланишига моне бўлишни истаса-да, АҚШ Мюнхен битимига эътироз билдирмади ва шу тариқа Германия қўшинлари Чехословакиянинг ярмини ишғол этди. Мюнхендан кейин Германияга қарши урушиши мумкин бўлган тўрт давлатдан (Англия, Франция, АҚШ ва СССР) бири – Англия 1938 йил 30 Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling