Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
сентябрда Гитлер билан “дўстлик ва ҳужум қилмаслик”
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Францияни ҳам 1938 йил 6 декабрда Германия билан ана шундай битим тузиш
- 1939 йил 23 августда “Риббентроп-Молотов пакти”ни
сентябрда Гитлер билан “дўстлик ва ҳужум қилмаслик”
тўғрисида махфий битим тузди. Шу билан Англия, гарчи ўз манфаатларини ҳимоя қилган ва хавфли Германияни ўз рақибларига қарши йўллаш мақсадини кўзлаган бўлса-да, Германиянинг Европада ишғол режаларини амалга ошириши учун “кўк чироқни ѐқди”. Англиянинг бу қадамлари Францияни ҳам 1938 йил 6 декабрда Германия билан ана шундай битим тузишга ва таҳликани ўзидан узоқлаштиришга йўллади. Буларнинг ҳаммаси Гитлернинг оѐқ-қўлларини ечиб юборди. Франция ва Англия сепарат битим тузиш билан Гитлернинг Шарққа ҳужум қилишига, Германия ва Россия ўртасида уруш чиқаришга шароит яратамиз, деб ўйлаган эдилар. Бу мамлакатларнинг ҳар бири бу урушдан фойда олишни кўзлаѐтган эди. Улар рақибларининг иккови (Германия ва Россия) ҳам урушда заифлашади ва шу билан Европада янги геосиѐсий таҳдидларнинг олди олинади, деб ўйлаган эди. Гитлер Англия ва Франциянинг Германияни Шарққа (СССРга) йўналтириш ниятидан усталик билан фойдаланди. У СССР билан яширин музокаралар бошлади ва у билан 1939 йил 23 августда “Риббентроп-Молотов пакти”ни (Ғарбда уни нацист-совет пакти ҳам дейишади – А.Ҳ.) тузди. Бу пактда 10 йил мобайнида ўзаро ҳужум қилмаслик тўғрисида келишиб олинган, шунингдек Қора 360 денгиздан Болтиқ денгизига қадар бўлган ҳудудни 1914 йилги чегаралар бўйлаб бўлиб олиш тўғрисида махфий битим тузилган эди. Пактга илова қилинган махфий баѐнномалар асосида Германия ва СССР орасидаги қўшни давлатлар ҳудудида оралиқ зона яратилиши керак эди. Польша ва Литванинг бир қисми Германияга, Финляндия, Эстония, Латвия, Ғарбий Украина ва Ғарбий Белоруссия – СССРга ўтиши келишиб олинган эди. Германия бутун Польша ҳудудини босиб олганидан кейин 1939 йил 28 сентябрда Литва ҳудуди ҳам бир қисми пул, бир қисми бошқа ваъдалар воситасида СССРнинг таъсир доирасига ўтди. Шундай қилиб, Англия, Франция ва АҚШнинг Германияни СССРга ҳужум қилдиришга уринишлари чиппакка чиқди. Энди Ғарбий Европада на Франция, на Англия, на АҚШ ва Версаль сулҳини имзолаган 44 давлат асосий ҳодисаларга аралашиш, Германия ва унинг иттифоқчиларининг ўз геосиѐсий манфаатларини таъминлаш учун К.Ҳаусҳофернинг “ҳаѐтий макон” концепциясини Европада амалга ошириш йўналишидаги ҳаракатларига тўсиқ бўлиш, Версаль- Вашингтон системасининг тамойиллари ва шартлари бажарилишини назорат этишга қодир эди. СССР билан ўн йилгача ҳужум қилмаслик тўғрисида битим тузиш билан шарқий жабҳасини муваққат бўлса-да, хавфсизлантирган Германия 1939 йилда Франция ва Англия таъсири остида бўлган ҳудудларни босиб олишга киришди. Ўша йили Испанияда Германия-Италия ҳарбий бирлашмалари Англия, Франция ва СССР кучларини мағлубиятга учратиб, бу ерда генерал Франко режимини ўрнатди. Шу тариқа Биринчи жаҳон уруши тугаганидан йигирма йил ўтгач, инсоният ўз тарихида энг қонли ва фалокатли урушга юз тутди. 1939 йил 1 сентябрда Германия Польшага, бироз кейинроқ СССР – Ғарбий Украина ва Ғарбий Белоруссияга, сўнгра Финляндия ва Болтиқбўйи мамлакатларига ҳужум қилди. АҚШ, Буюк Британия ва Франция СССРнинг бу ҳаракатига дарҳол реакция беришди ва уни Миллатлар Лигасидан чиқаришди, Германияга бўлса, уруш эълон қилишди. Шундай қилиб, халқаро Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling