Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Версаль-Вашингтон системасидаги ички зиддиятлар


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Версаль-Вашингтон системасидаги ички зиддиятларнинг 
бир гуруҳи сулҳ шартномасини имзолаган давлатларнинг 
келишилган шартларни бажаришдан бош тортиши билан боғлиқ 
эди. Бу гап ютқизган, камситилган Германия ва Австрия-Венгрияга 
ҳам, ютган Франция, Буюк Британия, Италия, АҚШ га ҳам, 
шунингдек Версаль жараѐнида ҳуқуқлари камситилган Туркия, 
Япония, Руминия, Болгария ва бошқа давлатларга ҳам тааллуқли 
эди. Вазият шундай даражага бориб етдики, АҚШ ва Англия 
Францияни сиқувга олиш учун яширин равишда Германияни 
қўллай ва ҳатто уни сулҳ шартларини бузишга ташвиқ қила 
бошладилар. 
Франция ва унинг тарафдорлари бир неча қўшни давлатлар 
билан сепарат музокаралар бошлади. Франция, Буюк Британия ва 
АҚШ билан умумий тил топиша олмаган, уруш якунларидан 
норози бўлган Венгрия, Туркия, Руминия каби давлатлар Совет 
Россияси билан музокаралар бошладилар ва унинг дастагига 
таяниб, ўз муаммоларини ҳал қилишга интилдилар. Шундай қилиб, 
Версаль системасининг ичида аста-секин блокларга бирлашиш, 
қарама-қарши туриш ва сепарат битимлар тузиш ҳоллари пайдо 
бўлди. Бу эса тез орада сулҳ шартномалари шартларининг оммавий 
равишда бузилишига олиб келди. 
Версаль шартномасига кўра урушда ютқизган Германия, унинг 
ҳудуди ва чегаралари, келгусидаги пиѐда ва денгиз кучларини 


355 
белгилаш билан боғлиқ масалаларда йирик давлатлар ўртасидаги 
зиддиятлар ҳам бу системанинг самарали ишлашига, унинг 
талабларини бажаришга салбий таъсир кўрсатди. Германиянинг ўзи 
бўлса, 
бу 
ихтилофлардан 
моҳирона 
фойдаланиб, 
ғолиб 
давлатларнинг баъзилари билан муносабатларини махфий равишда 
яхшилаб олди ва уларнинг ѐрдамида Версаль шартномаси 
шартларини бажаришдан бўйин товлай бошлади. Бу эса, ўз 
навбатида, бу мамлакатнинг 1922 йилдан бошлаб қаддини 
ростлаши, ўз ҳарбий ва иқтисодий қудратини тиклаши учун зарур 
шароитларни яратди. 
Мазкур даврнинг ўзида ўз савдо ва иқтисодий манфаатларини 
таъминлашган ҳаракат қилган АҚШ, Буюк Британия, Франция ва 
Европанинг бошқа давлатлари, айрим корчалонлар аста-секин 
Германия билан савдо, молия ва иқтисодий алоқаларни йўлга қўя 
бошладилар. Бу эса немисларга иқтисодиѐтни тиклаш, ўз ҳарбий 
қудратини сақлаб қолиш ва янада мустаҳкамлаш учун шароит 
яратиб берди. Қулай шароитдан фойдаланган немислар уруш 
вақтида яксон этилган ҳарбий-денгиз ва ҳарбий-ҳаво кучларини 
янгидан барпо этдилар, иқтисодиѐтини ҳарбий-саноат йўналишида 
янгилашга киришдилар. Бундан ташқари, Германия Австрия, 
Венгрия, Туркия, Италия ва Япония билан муносабатларини 
иттифоқчилик 
йўналишида 
ривожлантира 
бошлади. 
Бу 
мамлакатлар Антанта аъзоси бўлган мамлакатларнинг ўзларига 
адолатсиз муносабатларидан норози эдилар. 
Мафкуравий ва синфий қарама-қаршилик жаҳонда Версаль 
тинчлик системаси яратган энг катта зиддият эди. Социализм 
қуришга киришган СССР ва унинг тарафдорларини ташқи дунѐдан 
ажратиб қўйиш, инқилобни бешикдалигидаѐқ бўғиб ташлаш – 
Версаль-Вашингтон музокаралари ва муҳокамаларининг асосий 
масалаларидан бири бўлган эди. Шунинг учун ҳам 44 давлатни 
бирлаштирган Миллатлар Лигаси бошқа халқаро масалалар билан 
бирга, мазкур масалани доимо ўз диққат марказида тутиб турди. 
Шундай қилиб, айни Версаль сулҳи “капитализм – социализм” 
зиддиятига асос солди. Бу зиддият СССР халқаро миқѐсда тан 
олиниб, яқинлашиб келаѐтган фашизм таҳликаси остида 1934 йилда 
Миллатлар Лигасига қабул қилингунга қадар давом этди. Бу, ўз 
навбатида, икки антагонистик системани бир-бирига қарши 
очиқдан-очиқ ѐки яширин кураш олиб боришга йўллади. 
Курашнинг бир томонида СССР бошчилигида социализмнинг 


356 
юриши ва унинг инқилобий даъватларининг кучайиши, иккинчи 
томонида бўлса, социализм ва пролетар инқилоби ѐйилишининг 
олдини олиш учун ягона аксилсоциалистик, геостратегик фронт 
турарди. 
Умумий характерда экани, конкрет шароитда ва конкрет 
давлатларга нисбатан татбиқ этиш механизмларининг йўқлиги 
Версаль-Вашингтон системасининг яна бир зиддияти эди. 
Коллектив хавфсизлик тамойилларига риоя этилишини назорат 
қилиши керак бўлган Миллатлар Лигасининг қониқарсиз фаолият 
кўрсатиши бу системанинг ишини фалаж ҳолга тушириб 
қўяѐтганди. 
Лига таркибига кирган давлатлар коллектив ва индивидуал 
хавфсизликни таъминлаш масаласини биргаликдаги куч-ғайратлар 
эмас, ҳар бири алоҳида, кўпинча бир неча давлатлар билан бирга 
индивидул тартибда ҳал қилишни афзал кўрар эдилар. Масалан, 
Версаль сулҳидан кейин беш йил ҳам ўтмай туриб (1922 йилда) 
РСФСР ва Германия музокара бошладилар ва ўзаро келишиб олиб, 
давлатлараро 
муносабатларни 
тикладилар 
ҳамда 
Версаль 
шартларига зид келадиган битимни имзоладилар. 
Ёки бошқа бир мисол. Ҳали Версаль шартномасининг сиѐҳи 
қуримай туриб, бир йилдан кейиноқ Туркия, Болгария, Венгрия, 
Руминия, Хитой ва бошқа давлатлар Россия билан ўз 
муносабатларини қайта кўриб чиқдилар. Бунинг орқасидан 1921-
1922 йилларда АҚШ, Англия, Франция ва Япония Тинч океани 
оролларини бўлиб олиш ва ҳуқуқларни ўзаро ҳимоя қилиш 
тўғрисида шартнома имзоладилар. Ундан бироз кейин тўққизта 
йирик давлат Хитойни тан олиш тўғрисидаги битимни, бешта 
давлат Тинч океанида ҳарбий кучлар мувозанати ҳақидаги битимни 
имзолади ва ҳ.к. Шундай қилиб, кўряпмизки, урушда ютган, 
шунингдек ютқизган, шунингдек урушда қатнашмаган, лекин 
Версалда миллий манфаатлари камситилган давлатлар ҳам бу 
система тамойилларидан ўз фойдаси йўлида фойдаланишга 
уриндилар. 
1922-1929 йиллардаги геосиѐсий муносабатлар ва давлатлараро 
алоқаларга кенг тўхталиб ўтирмасак-да, ҳарҳолда бир нечта 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling