Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
в) Макон амалиѐти
Геосиѐсий акторлар фақат макон тасаввурларига кўрагина эмас, балки ўз ички-макон муносабатлари – макон амалиѐти билан ҳам бир-биридан фарқ қилади. Ҳар бир геосиѐсий актор (давлат, халқ, гуруҳ, ташкилот, шахс ва б.) тарихан ўз макон амалиѐтини ишлаб чиқади. Улар бу ҳудудда яшовчи аҳолини бошқариш ва назорат этиш, жамиятни ташкил этувчи ижтимоий гуруҳларни тўғри йўналтириш, жамият барқарорлигини мустаҳкамлаш, жамиятнинг миллий, диний, ижтимоий жипслигини мустаҳкамлашнинг асосий воситаси ролини ўйнайди. Чунончи, баъзи жамиятларда аҳолининг бир қисмини жамиятнинг қолган қисмидан (этник, ижтимоий, диний белгиларига кўра) ажратиш амалиѐти ҳозиргача мавжуд. Бу эса аҳолининг асосий қисмига таққослаганда кўпгина қийинчиликларга, гоҳо бундай гуруҳларни геосиѐсий жиҳатдан бошқариб бўлмайдиган ҳолларга сабаб бўлади. Советлардан кейинги республикаларнинг баъзилари ҳудудларида этно-сепаратчи гуруҳлар режимлари томонидан барпо этилган макон бошқаруви (Тоғли Қорабоғ, Абхазия, Приднестровье ва ҳ.к.) муаммолари бунга мисол бўла олади. Ёки кейинги йилларда қатор ғарб давлатлари шаҳарларининг собиқ муҳожирлар ва бошқа турдаги кишилар гуруҳлари яшайдиган чекка даҳаларида чиқаѐтган муаммоларни олайлик. Бу даҳаларда ҳал этилмаган ижтимоий-иқтисодий муаммолар кўп. Чунончи, Парижнинг мусулмонлар кўпчилик бўлиб яшайдиган чекка даҳаларида 2006 йилда ѐнғинлар ва тўқнашувлар содир бўлди, Истанбул атрофидаги “гежақўнди” (кулбалар)да яшайдиган курдлар гоҳ-гоҳ шаҳарда тўпалон чиқаришга ҳаракат қилиб турадилар. Бир мамлакат ҳудуди доирасида фақат миллий ва динийгина эмас, балки ижтимоий синфлар ва гуруҳлар ҳам бир-биридан кескин фарқ қилади. Шаҳарлар, даҳалар, маҳаллалар бу ерларда яшовчи ижтимоий, миллий гуруҳларнинг турмуш тарзига мос бўлади. Лекин кейинги ўн йилликларда глобаллашув таъсири остида йирик шаҳарларда айни ижтимоий гуруҳга мансуб кишиларнинг муайян маконларда ғуж ҳолда ўрнашиб яшаши ва ўзаро фаолияти борган сари мушкуллашиб бормоқда, кишиларнинг яшаш жойлари муайян даражада демократлашуви ва универсаллашуви амалиѐти содир бўлмоқда. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling