Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet182/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Иккинчидан – бу жаҳон аэропортлари, миллий ва халқаро ҳаво 
маконлари устидан назорат вазифасидан иборат. Давлатнинг 
миллий ҳаво маконининг хавфсизлиги унинг ҳарбий-космик, 
иқтисодий ва маданий-ахборот макони хавфсизлиги билан бевосита 
боғлиқдир. 
Ҳозирги вақтда жаҳонда тахминан 5 минг халқаро ва маҳаллий 
аэропорт мавжуд. Улар орқали йўловчи ва юк ташувлари олиб 
борилмоқда. Бутун миллий ҳаво макони, шу жумладан 
аэропортларнинг, чегара электрон-ахборот, сигнал ва мудофаа 
системасининг хавфсизлигини таъминлаш давлатнинг суверен 
ҳуқуқларининг асосий элементларидан бири ва унинг қудратининг 
тимсоли ҳисобланади. 
АҚШ, Буюк Британия, Россия, Япония, Франция, Канада, 
Хитой, Германия ўз мамлакати ва жаҳон ҳаво макони устидан 


390 
назоратни амалга оширидиган энг муҳим давлатлар сирасига 
киради. Шуни ҳам айтиб ўтайликки, АҚШ, Европа Иттифоқи, 
Россия – замонавий йўловчи, юк ва ҳарбий самолѐтлар, АҚШ, 
Франция, Канада ва Россия – вертолѐт ишлаб чиқарувчи асосий 
мамлакатлардир. Ҳаво маконларини ҳимоя этиш ҳарбий-денгиз 
кучлари билан биргаликда амалга оширилади. 
Учинчидан – бу жаҳон космик макони ва Ер атрофидаги 
орбитани эгаллаш ва унинг устидан назоратни ўз қўлида ушлаб 
туриш вазифасидир. Бу хусусият электрон ва ракета техникаси кенг 
қўлланаѐтган кейинги йигирма йил ичида жаҳон геосиѐсий 
тузилмасининг муҳим мезонларидан бирига айланиб, космик 
маконни ўзлаштириш ва ундан фойдаланиш вазиятини белгилай 
бошлади. Бу соҳада АҚШ, Россия ва Хитой энг илғор давлатлардан 
ҳисобланади. Кейинги вақтларда Франция, Буюк Британия, Япония, 
Европа Иттифоқининг қатор давлатлари ўзларининг космик 
маконни эгаллашга ва айрим мақсадлари йўлида кўпдан-кўп 
стратегик дастурларини амалга оширишда ундан фойдаланишга 
қодир эканликларини намоѐн этдилар. 
Бугун атмосферани ва Ер атрофидаги орбитани эгаллаш, космик 
маконни назорат қилишнинг стратегик дастурлари асосан АҚШ ва 
унинг НАТОдаги иттифоқчилари томонидан амалга оширилмоқда. 
Бу дастурлар АҚШнинг космосда ҳарбий-стратегик назорат олиб 
бориш функциясини амалга оширишга хизмат қилади ва рақибнинг 
НАТО мамлакатларини нишонга олган ракеталаридан мудофаа 
системасини яратиш мақсадини кўзлайди. Халқаро ҳуқуқ космосни 
милитаризация қилиш имконини бермаслигига қарамай, АҚШ, 
Россия ва Хитойнинг ҳар бири айрим-айрим равишда космосдан 
ҳарбий мақсадларда фойдаланиш йўналишида жиддий иш олиб 
бораѐтир. Тадқиқотчилар космосдан ҳарбий ва стратегик 
мақсадларда фойдаланиш тобора тезлашади ва яқин 50 йил ичида 
энг муҳим геостратегик воситага айланади, деб ҳисобламоқдалар. 
Ер юзасида мавжуд космодромлар, космик ракеталар ва 
планеталараро баллистик ракеталарни учириш инфратузилмаси 
жаҳон космик маконини назорат этишда алоҳида геосиѐсий роль 
ўйнайди. Баъзи манбаларнинг маълумотларига қараганда, ҳозир 
жаҳонда 21 космодром бор. Улардан 4 таси Россияда (улардан бири 
Қозоғистон ҳудудида бўлиб, Россияга ижарага берилган), 4 таси 
АҚШда, 3 таси Хитойда жойлашган, Франция, Япония, Ҳиндистон, 
Исроил, Бразилиянинг ҳар бирида – биттадан космодром ишлаб 


391 
турибди. Экваторнинг бошқа ҳудудларида ҳам космодромлар бор. 
Бу космодромларнинг асосий геостратегик аҳамияти Ер атрофидаги 
орбитага ва космосга ракеталарни - ҳозирча космик фазога олиб 
чиқадиган ягона нақлиѐт воситаларини учиришдан иборат. 
Космодромларнинг аҳамияти ва иқтисодий самараси уларнинг 
экваторга яқин жойлашгани билан ўлчанади. Улар экваторга 
нечоғли яқин жойлашган бўлса, ракеталарни ва улар ташийдиган 
объектларни Ер атрофи орбитасига чиқариш шунчалик осон ва 
иқтисодий маънода фойдалироқ бўлади. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling