Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- “либерал иқтисодий модел”
- “барқарор ривожланиш модели”
бири бўлса, бошқаси – мазкур жараѐннинг хавфсизлигини
таъминлаш, глобаллаштиришга сарф этилган маблағлар ва ускуналарни ҳимоя қилиш, уларни қўлланишни янада осонлаштириш учун қулай халқаро шароит яратиш борасидаги курашнинг янада кескинлашувидан иборатдир. Агар глобаллаштиришда иштирок этаѐтган трансмиллий корпорациялар, капиталлар ва технологияларнинг асосий эгалари йирик ва ривожланган давлатлар эакнини ҳисобга олсак, бу жараѐнларнинг бошида ким тургани ҳаммага беш бармоқдай аѐн бўлади. Жаҳон системаси негизларига жиддий таъсир кўрсатаѐтган геоиқтисодий глобаллашув қуйидагиларни: - янги геоиқтисолий муҳитни шакллантириш; - янги геоиқтисодий моделларни яратиш; - жаҳон иқтисодий ҳаѐтини бошқаришни такомиллаштиришни талаб қилади. Бу уч талаб билан боғлиқ ҳолда тегишли халқаро тузилмалар ва геосиѐсий акторлар учинчи мингйиллик бошидан ўзларининг бу йўналишда олиб бораѐтган фаолиятини анча фаоллаштирди. Ҳозирги дунѐда янги геоиқтисодий муҳитни шакллантириш давлатлар ва халқларнинг ижтимоий-сиѐсий ва маданий ривожининг олдингидан мутлақо фарқ қиладиган моделларининг 409 пайдо бўлиши билан бирга бормоқда. Иккинчи ва учинчи мингйилликлар туташган вақтда Ғарбнинг денгиз цивилизацияси ўз ҳукмронлигини тўла таъминлагани муносабати билан у томонидан башариятга таклиф этилаѐтган “либерал иқтисодий модел”ни жаҳон ҳамжамиятининг кўпчилиги глобаллаштиришнинг ягона унификациялаштирилган модели сифатида қабул қилмоқда. Глобаллаштиришнинг асосида айни либерал иқтисодий модел туришини ғарб олимлари айни шу система бутун ХХ аср мобайнида барча синовлардан муваффақиятли ўтгани ва арзимаган модификациялар назарга олинганда, барча альтернатив моделлар устидан ғолиб чиққани билан изоҳлашади. Ҳозирги вақтда либерал иқтисодиѐт жаҳоннинг геосиѐсий ѐки иқтисодий нуқтаи назардан жиндай бўлса-да, аҳамиятга эга бўлган барча минтақаларида тўла қарор топди ѐки қарор топмоқда. Бу система, айтиш мумкинки, давлатнинг иқтисодий соҳага аралашувини, иқтисодиѐтни бошқаришини тўла рад қилади ва ўз- ўзидан бошқариладиган ишлаб чиқариш ва бозор муносабатларини қарор топтиради. Сиѐсий адабиѐтларда “барқарор ривожланиш модели” деб ном олган халқаро концепция жаҳон иқтисодий ҳаѐтини глобаллаштириш ва янги геоиқтисодий сиѐсатни амалга оширишга татбиқ этиладиган муҳим моделлардан биридир. Мазкур модел табиий ва инсон заҳираларидан оқилона фойдаланишда, атроф муҳит ва экология масалаларини ҳисобга олишда ягона стандартларни ѐйишга хизмат қилади. Лекин “барқарор ривожланиш модели”, моҳиятан, жаҳон иқтисодиѐтини глобал бошқариш мақсадида денгиз цивилизацияси яратган ва фойдаланаѐтган жаҳон геоиқтисодиѐтининг навбатдаги бошқарув концепцияси ва дастуридир холос. Албатта, бу модел учинчи мамлакатлар учун ҳам муайян аҳамият касб этади. Хусусан, агар сайѐрада 3 миллиард киши яшашнинг энг оддий шароитларидан ҳам маҳрум эканини, бу дастур бутун жаҳон аҳолисининг турмуши учун муҳим эҳтиѐжларни таъминлашни кўзда тутишини ҳисобга оладиган бўлсак, дастурнинг аҳамияти янада тушунарлироқ бўлади. Дастур сайѐрадаги инсонларнинг кўпчилигининг яхши ҳаѐтни таъминлаш учун интилишларига шароит яратиб беришни кўзда тутади. Барқарор иқтисодий ривожланиш моделининг асосий тамойиллари инсониятнинг барқарорлиги ва ривожини таъминлаш, 410 ҳозирги ва келажак авлодлар ўртасида табиат ва иқтисодий заҳиралардан фойдаланишда мувозанатни таъминлаш, биосфера ва табиий заҳираларни қўриқлаш, барча кишиларнинг энг оддий эҳтиѐжларини қондириш ва уларнинг янада яхшироқ турмушга интилишларини қўллаб-қувватлаш, Ер экосистемаси имкониятлари билан аҳоли ўсиш суръатларини мувофиқлаштириш ва шу кабилардан иборат. Мазкур моделнинг асосий камчилиги шундан иборатки, глобал иқтисодиѐтга раҳбарлик қилаѐтган ва катта моддий ва молиявий имкониятларга эга бўлган трансмиллий корпорациялар ва халқаро молиявий марказлар ўз фаолиятини сайѐранинг имкониятларига мувофиқлаштириш, тараққиѐтнинг глобал талаблари билан атроф муҳит ўртасида соғлом мувозанат ўрнатиш ўрнига табиатни ўзлаштиришдан келадиган даромадларни чўнтакка уряпти, юзага келадиган муаммоларга етарлича эътибор бермаяпти. Ривожланган, муҳим молиявий ва технологик имкониятларга эга бўлган давлатлар ва уларга қарашли улкан трансмиллий компаниялар глобаллаштиришнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучидир. Улар орасида АҚШ, Япония, Буюк Британия, Франция, Германия, Хитой, Жанубий Корея ва бошқа ривожланган давлатлар алоҳида ажралиб туради. Тадқиқотчилар жаҳон геосиѐсий харитасида глобаллаштириш ҳаракатини учта асосий иқтисодий маконга кўра гуруҳларга бўладилар: - Шимолий Атлантика, Тинч океани ва Жанубий макроиқтисодий макон; - Юксак статусга эга бўлган эркин зоналар (бу маконда давлат бошқаруви доирасидан четда турадиган молиявий-банк ва бошқа трансмиллий корпорациялар кўпроқ фаолият кўрсатади); - Кўпроқ криминал иқтисодиѐтга эга трансмиллий минтақалар (бу маконда йиллик айланмаси 400-500 миллиард долларни ташкил этадиган улкан наркотик ишлаб чиқарувчилар ва наркобаронлар ўз географик “учбурчаги”ни яратган). Глобаллаштиришда иштирок этаѐтган давлатлар ва бирлашмаларнинг бошида АҚШ ва Япония турибди. Умуман, улардан ташқари бу жараѐнда Германия, Франция, Буюк Британия, Италия, Канада, шунингдек “Жанубнинг катта еттилиги” 411 ҳисобланадиган Хитой, Ҳиндистон, Бразилия, Индонезия, Мексика, Жанубий Корея ва Таиланд ҳам ажаралиб туради. Агар ХХ асрнинг охирги ўн йиллигида Шимолий Американинг ривожланган мамлакатларининг ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмидаги ҳиссаси 53 фойиздан 46 фойишга тушган бўлса, Осиѐ- Тинч океани ҳавзаси мамлакатлари ўз ҳиссасини 19 фойиздан 28 фойизга етказди, ривожланаѐтган мамлакатларнинг ҳиссаси 35 фойиздан 48 фойизга кўтарилди. Хитой жаҳон маҳсулот ишлаб чиқаришидаги ҳиссасини 8 фойиздан 15 фойизга олиб чиқди. Бу глобаллашув ўз ички тараққиѐт қоидаларига мувофиқ, ишлаб чиқариш ва инвестицияларни анча мақбулроқ мамлакат ва минтақаларга кўчираѐтганини яна бир марта исботлайди. Бугунги кунда жаҳон глобаллашув фаолиятининг анъанавий марказлари Нью-Йорк, Токио, Лондондан аста-секин Гонконг, Сингапур, Истанбул ва Москвага кўчмоқда. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling