Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Ҳанс Моргентау (1904-1980) киритган. У сиѐсий реализм 
позициясидан келиб чиққан ҳолда, халқаро муносабатларга миллий 


118 
манфаат концепциясини татбиқ этган ва прагматизм ғояларининг 
ривожига салмоқли ҳисса қўшган.
Моргентау миллий манфаат барча катта ва кичик давлатлар 
ташқи сиѐсатининг олий мақсади ва асосидир, деб ҳисоблайди.
Моргентау миллий манфаатларни икки: доимий ва ўткинчи 
гуруҳга бўлди. Доимий (асосий) манфаатларга у қуйидагиларн 
киритди: 
- давлат ҳудуди, аҳолиси ва давлат муассаса, ташкилотларини 
ташқи хавфдан қўриқлаш; 
- ташқи савдони ривожлантириш ва ташқи инвестицияларни, 
хорижда хусусий капиталнинг манфаатларини ҳимоя қилиш;
- чет эллик шериклар билан алоқалар ва иттифоқ ўрнатиш. 
Ўткинчи (оралиқ) манфаатларга қуйидагилар киритилган: 
- давлатнинг яшаши учун зарур ва таҳликали борлиқларни 
назарга олиш; 
- миллат хавфсизлиги ва фаровонлигига жиддий зарар етказиш 
имконларини ҳисобга оладиган ҳаѐтий манфаатлар
- муҳим манфаатлар (мамлакатга жиддий зарар етказиши 
эҳтимол тутилган омиллар); 
- маҳаллий характерга эга бўлган, шунингдек маҳаллий 
аҳамиятга эга бўлган манфаатларни қўриқлаш. 
Моргентау ўзининг миллий манфаат назариясида давлат куч-
қудратини манфаатларни таъмин этиш асоси деб билади. У миллий 
манфаатлар давлатнинг кучи билан таъминланмаса, уларни ҳимоя 
этиш тўғрисида гапирмаса ҳам бўлаверади, деб ҳисоблайди. 
Моргентаунинг фикрича, давлатнинг кучи фақат ҳарбий 
кучнигина эмас, балки унинг географик ҳолати, табиий заҳиралари, 
иқтисодий қудрати, ҳарбий тайѐргарлиги, ҳарбий техникасининг 
ривожланиш даражаси, аҳолисининг сони, миллий тийнат ва 
миллий 
руҳи, 
аҳолининг 
давлат 
сиѐсатини 
қўллаши, 
дипломатиянинг кучини ҳам ўз ичига олади. 
Янги 
даврда америка-инглиз геосиѐсий фикри миллий 
манфаатлар 
тамойилига 
асосланадиган 
“Атлантизм”, 
“Мондиализм”, “Янги дунѐ тартиботи” ва бошқа геосиѐсий 
назариялар йўналишида ривожланмоқда. 
Спайкменнинг издошлари ХХ аср ўрталаридан бошлаб 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling