Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

атлантикачилар бир томонда бўлса, Ягона Европа Иттифоқи 
ғоясини ҳимоя этадиган цивилизация геосиѐсатчилари иккинчи 
томонда турдилар.
Ҳозирги континенталь геосиѐсатга янги геосиѐсий йўлларни 
излаш, 
шу 
жумладан 
Европа 
маконида 
бирлаштирувчи 
жараѐнларни геосиѐсий идентификация қилиш хосдир. Гарчи бу 
изланишларнинг кўпи АҚШнинг қаттиқ назорати остида кечаѐтган 
бўлса-да, шунга қарамай, АҚШнинг кейинги ўн йиллкларда 
халқаро майдонда ўтказаѐтган сиѐсатига қарши чиқаѐтган 
европалик стратег ва олимларнинг овози борган сари очиқ-ойдин ва 
баралла эшитилмоқда. Айниқса, Франция ва Европа Иттифоқининг 
1
Василенко И.А. Ўша асар, 107-бет. 


115 
бошқа давлатлари Американинг террорчиликка қаршилик байроғи 
остида амалга ошираѐтган жаҳон гегемонлиги сиѐсатига қарши 
тобора кўп эътироз билдирмоқдалар. 
4.2. Инглиз-америка атлантика геосиѐсати: 

характеристикаси ва асосий назариялари 
ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб жаҳонда геосиѐсий 
назарияларнинг ривожи асосан инглиз-америка геосиѐсат мактаби 
асосчилари Макиндер, Мэҳэн, Спайкмен ва бошқалар томонидан 
очилган йўлдан борди. Юқорида айтиб ўтилганидек, бу шунга 
боғлиқ эдики, Германиянинг мағлубияти ва унинг асосий геосиѐсий 
маслаҳатчиси К.Ҳаусҳофернинг фожиали ўлимидан кейин “Учинчи 
Рейх” сиѐсатчилари билан ҳамкорликда айбланган немис геосиѐсий 
мактабининг давомчилари ғолиб давлатлар ва уларнинг илмий 
жамоатчилиги томонидан жиддий босимга учрадилар. АҚШ 
“талассократия” йўли (яъни инглиз-саксон “денгиз кучи” геосиѐсий 
мактаби) расмий геосиѐсий тадқиқотлар марказида бўлган бир 
чоғда Европа геосиѐсати, айниқса, унинг немис “теллурократия” 
континенталь мактаби жиддий зарба олиб, амалда 50-йилларнинг 
охирига қадар фаолият кўрсатмади.
Бутун жаҳонда АҚШнинг куч-қудрати ва улуғворлигининг тан 
олиниши геосиѐсий муносабатларнинг Потсдам босқичидан 
бошланди. 1945 йилда АҚШ ҳарбий, иқтисодий ва молиявий 
жиҳатдан энг кучли давлатга айланиб улгурган эди. АҚШ 1945-
1946 йилларда жаҳон миллий маҳсулотининг қарийб 50 фойизини 
ишлаб чиқарди. Урушаѐтган томонларга ҳарбий техника, ўқ-дори 
ва ҳарбий анжомлар етказиб бергани учун АҚШ деярли 23 минг 
тонна олтинни ўз қўлига киритди. Ўз мамлакатининг фақат Ғарбий 
ярим куррадагина эмас, балки бутун жаҳонда гегемон ролини 
ўйнашга табиий ва тарихий ҳуқуқи бор деб тасаввур этган 
америкалик геосиѐсатчилар алоҳида америка геосиѐсатини яратиш 
зарурияти масаласини ўртага қўйдилар. Н.Спайкмен 1942 йилдаѐқ
“Жаҳон сиѐсатида Америка стратегияси” асарида бу ғояни ва 
ундан келиб чиқадиган мақсадларни жиддий асослашга уриниб 
кўрди.
Ўзининг жаҳон моделига жиддий ўзгартиришлар киритган 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling