126
“Уч томонлама комиссия”нинг асосий мақсади мондиализм
назарияси асосида АҚШ раҳбарлиги остидаги “ягона жаҳон
тизими”га ўтиш доктринасининг бир
нечта вариантларини ишлаб
чиқишдан иборат эди. Қисқа муддат ичида ишлаб чиқилган ва
муҳокамага қўйилган вариант ѐки моделлардан бири –
мондиалчиларнинг
“янги дунѐ тартиботи” ѐки
“дунѐ ҳукумати”га
ўтиш (конвергенция) ғоясига асосланган эди.
Таркибида АҚШнинг З.Бжезинский (сиѐсатчи, давлат арбоби,
геостратег), Д.Рокфеллер (йирик банкир ва молия магнати), С.Болл
(сиѐсий ва ҳарбий стратег) ва бошқа энг обрўли кишилари бўлган
“Уч томонлама комиссия” энг
аввало Шимолий ва Жанубий
Америка, Ғарбий Европани, ундан сўнгра
Атлантика ва Тинч
океани минтақаси мамлакатларини “Дунѐ ҳукумати” доирасида
бирлаштиришни режалаштирган эди.
Тадқиқотчиларнинг
фикрича,
гарчи
баъзи
масалаларда
мондиалчиларнинг қарашлари
бир-бирига мос келса-да, қатор
муаммолар бўйича (масалан, АҚШнинг гегемонлиги ва дунѐ
ҳукуматига унинг раҳбарлик қила олиш имкониятлари, дунѐ
ҳукуматининг асосий қонунлари ва ижтимоий ҳаракат
нормаларини
АҚШники билан айни қилиш ташаббуси ва ҳ.к.) улар орасида
муайян
зиддиятлар мавжуд, булар, ўз навбатида,
бир-биридан
мустақил бўлган учта мондиалистик оқимни шакллантиришга олиб
келди. Буларга тарихий адабиѐтларда
“неомондиалистлар”
дейишади.
Улардан бири, юқорида айтиб ўтганимиздек, З.Бжезинский
томонидан ҳали “совуқ уруш” йилларидаѐқ илгари сурилган
“конвергенция” назарияси бўлди. Бу
назария турли ижтимоий-
иқтисодий формацияга эга бўлган давлатлар ва халқлар ўртасидаги
қарама-қаршиликларни
янги
маданий-мафкуравий
типдаги
цивилизацияни (бу назария ва умуман 1990 йиллардан кейин пайдо
бўлган аксарият мондиалистик концепцияларни тадқиқотчилар
неомондиалистик деб аташади) барпо этиш йўли билан бартараф
этиш мумкинлигини кўзда тутади.
Яна бир америкалик геосиѐсатчи
Ф.Фукуяманинг
“Тарихнинг
Do'stlaringiz bilan baham: