Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


“Неоатлантизм” (янги атлантчилик) концепцияси


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Неоатлантизм” (янги атлантчилик) концепцияси: инглиз-
америка геосиѐсати “совуқ уруш”да СССР устидан ғалаба 
қилганидан кейин 1990 йиллардан бошлаб иккита оқимга ажралиб 
кетди. Бу оқимлардан бирига – “неоатлантизм”га С.Ҳантингтон 
(1927-2008) бошчилик қилди.
Ҳарвард университети қошидаги Стратегик тадқиқотлар 
институти 
директори 
бўлган 
Ҳантингтон 
“Тамаддунлар 


123 
тўқнашуви” мақоласида ўзининг неоатлантизм доктринасини баѐн 
этди. Қуруқлик ва Денгиз, Ғарб ва Шарқнинг келажакдаги 
муносабатлари негизида турадиган асосий мезон – тамаддунлараро 
тафовут муаммоси унинг доктринаси марказидан жой олди. 
Ҳантингтоннинг 
фикрича, атлантизмнинг евроосиѐчилик 
устидан стратегик ғалабаси, кимлардир даъво қилганидек, узил-
кесил эмас –цивилизация нуқтаи назаридан Ғарб ва Шарқ ҳали-
ҳануз бир-биридан узоқда турибди. Агар Ғарб қадриятлари либерал 
демократия, 
бозор 
муносабатлари, 
индивидуализм, 
инсон 
ҳуқуқлари ва шу кабиларга асосланса, Шарқ қадриятлари 
коллективизм, анъанавийлик ва шу кабиларга асосланади. 
Ҳантингтон 
Ғарб мафкурасининг ҳозирги устунлигини 
муваққат ҳодиса деб ҳисоблаб, бир неча бор таъкидладики, Ғарб 
цивилизациясининг ҳозирги тантанаси Шарқда теран маданий 
қатламларнинг очилиши ва юзага чиқишига туртки беради ва 
диний омиллар – ислом, провославия, конфуцийчилик ва 
ҳиндуизмнинг ўзлари мавжуд бўлган жамиятлар ҳаѐтига таъсирини
анча кучайтиради ва ҳ.к. 
Ҳантингтон 
“Тамаддунлар 
тўқнашуви” 
(1993) 
асарида 
юқоридаги фикрларини янада кенгайтириб, XXI асрда мафкура ѐки 
иқтисодиѐт эмас, балки айни тамаддунлар орасидаги тафовутлар 
конфликтларнинг асосий манбаи бўлади, деб даъво қилади. Унинг 
фикрича, келажакдаги дунѐда “тамаддунлар тўқнашуви” жаҳон 
сиѐсатининг етакчи омили бўлади, келажакда жабҳаларнинг 
зиддияти тамаддунлар орасидаги ажратувчи чизиқ бўйлаб ўтади. 
Олим XXI асрда жаҳон манзарасини етти-саккиз йирик 
цивилизациянинг қарама-қаршилиги, улар орасидаги рақобатнинг 
кучайиши тарзида тасаввур қилган. Унинг айтишича, ғарб, славян-
православ, конфуцийчилик (Хитой), япон, ислом, буддовийлик, 
ҳиндуизм, Латин Америкаси ва ҳатто Африка цивилизацияси 
ўзларини тобора ѐрқинроқ намоѐн этади. Бу омил Ғарб билан 
Шарқнинг янгидан қарши туриши учун яна замин яратади
1
.
Ҳантингтон буларнинг ҳаммасидан агар жаҳонда аксилатлантик 
кайфият ва тенденцияларга барҳам берилмаса, Ғарбга қарши чиқа 
олиши мумкин бўлган геосиѐсий марказларнинг ягона иттифоққа 
бирлашишига йўл қўйилса, уларга жиддий таъсир кўрсатиш 
механизмлари яратилмаса, у ҳолда жаҳон миқѐсида қарама-
қаршилик муқаррардир, деб хулоса чиқаради. 
1
Хантингтон С. Столкновение цивилизаций. М., 2005, с.22-23. 


124 
Тамаддунлараро конфликтлардан қочиш учун Ҳантингтон
Ғарбга қатор тавсиялар беради: АҚШ билан Европа ўртасида 
ҳамкорлик янада яқинроқ бўлишини таъминлаш; Шарқий Европа ва 
Латин Америкасида маданияти ғарб маданиятига яқинроқ бўлган 
жамиятларни 
Ғарб 
цивилизациясига 
бирлаштириш; 
цивилизациялар ўртасидаги маҳаллий конфликтларнинг глобал 
урушга айланишининг олдини олиш; Хитой ва ислом 
давлатларининг ҳарбий қудрати ва таъсир доираларини чеклаш
Ғарб ҳарбий қудратининг кучайишини таъминлаш ҳамда Узоқ 
Шарқ 
ва 
Жануби-Ғарбий 
Африкада 
ҳарбий 
иштирокни 
кучайтириш; ислом ва конфуцийчиликка риоя қиладиган 
мамлакатлар ўртасидаги мушкилотлардан ва зиддиятлардан 
фойдаланиш, у ерда Ғарб қадриятлари ва манфаатларини 
кўзлайдиган гуруҳларни қўллаб-қувватлаш; Ғарб манфаатлари ва 
қадриятларининг ифодачиси бўлган ва уларни қонунлаштирадиган 
халқаро ташкилотларни кучайтириш ва шу каби қатор чоралар 
шулар жумласидандир
1
.
Мазкур тавсиялардан кўриниб турганидек, Ҳантингтон биринчи 
навбатда Хитой ва ислом давлатларини Ғарбнинг энг эҳтимол 
тутилган рақиблари деб кўрсатган. Россияни эса потенциал 
жиҳатдан АҚШ ва унинг НАТОдаги тарафдорлари учун кучли 
рақиб ҳисоблайди ва шунга асосан Россияга қарши Шарқий Европа 
ва Болтиқбўйи мамлакатларидан иборат “санитар йўлаги” 
яратишни тавсия қилади. 
Тадқиқотчиларнинг баъзилари АҚШ бошчилигида НАТО блоки 
ҳозирги вақтда бутун жаҳонда амалга ошираѐтган фаолиятни 
Ҳантингтоннинг геостратегик назариясининг татбиқи, деб 
баҳолайдилар ва бу фақат олимнинг назарий мулоҳазалари 
мевасигина бўлиб қолмай, моҳият эътибори билан, Ғарбнинг 
геостратегик доктринаси, деб ҳисоблайдилар. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling