Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Мондиализм” 
назарияси: Иккинчи Жаҳон урушидан 
кейинги даврда инглиз-америка геосиѐсат мактаби ижтимоий 
фикрга тақдим этган энг машҳур геосиѐсий концепцияларидан 
бири “Мондиализм” назарияси бўлди. Умуман, мондиализм 
ғоясининг қадимий тарихий илдизлари мавжуд. Халқларни 
қандайдир ягона марказдан туриб бошқариш, инсонлар тўқ-
фаровон яшайдиган қандайдир ягона жаҳон подшоҳлиги ва ҳ.к.лар 
тўғрисидаги ғоялар башариятга мондиалчилардан анча олдин 
1
Ўша асар,496-532-бетлар. 


125 
маълум эди. Турли халқларнинг биргаликда яшашини назарий 
асослашга уринишларнинг биринчиси XIX асрда О.Конт 
томонидан амалга оширилган. У “Учинчи давр ҳақида таълим” 
асарида адолатли жаҳон ҳукумати тўғрисида ўз фикрларини ўртага 
ташлаган. 
АҚШ 
президенти 
Монро 
1823 
йилдаѐқ 
Америкада 
мондиалистик ғояларни татбиқ эта бошлаган эди. Кейинчалик 
Латин Америкасида, ундан кейин Ғарбий Европада амалга 
оширилиши кўзда тутилган бирлашиш ғоясини бутун жаҳонга 
ѐйиш фикрини ҳам айни президент Монро ижтимоий 
жамоатчиликка ҳавола қилган. 
Мазкур ғоя 1921 йилда биринчи марта америкалик банкир 
Л.Морган томонидан аниқ таърифлаб берилган ва у томонидан 
дунѐда илк ўлароқ барпо этилган мондиал тузилма – “Халқаро 
муносабатлар кенгаши” олдига асосий вазифа этиб қўйилган эди. 
Бу норасмий ташкилот жаҳон миқѐсида америка стратегиясини 
ишлаб чиқиш билан шуғулланган, унинг пировард мақсади – сайѐра 
аҳолисини ягона мамлакат (АҚШ) байроғи остида бирлаштириш, 
жаҳон ҳукуматини барпо этиш ва башариятни адолатли идора 
қилишдан иборат бўлган.
1945 йилда АҚШ президенти Трумэннинг “Истаймизми, йўқми, 
лекин қозонган ғалабамиз бундан кейин жаҳонга раҳбарлик қилиш 
масъулиятини америка халқи зиммасига юклаганини тан 
олишимиз лозим”, деган эълони кейинги йилларда мондиалчилар 
томонидан бутун жаҳонда кенг тарғиб қилинди. Шу вақтдан 
бошлаб АҚШ мазкур ғояни амалга ошириш билан шуғулланадиган 
ҳукуматлараро ва ноҳукумат ташкилотларини бутун жаҳонда 
кўплаб ташкил қилмоқда ва маблағ билан таъминламоқда. 
1954 йилда АҚШ ва Европа томонидан бунѐд этилган 
“Бильдерберг клуби” иккинчи асосий мондиалист марказ бўлди. 
Америка ва Европанинг сиѐсий, илмий, молия ва бошқа 
доираларини бирлаштириш йўли билан жаҳон ҳукумати ғоясини 
муҳокама этиш ва амалга ошириш бу клубнинг асосий вазифасига 
айланди. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling