Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

геосиѐсий мактаблари Европанинг бошқа мамлакатларидан анча 
орқада қолди. Бироқ, шунга қарамай, Италияда Бенуа, Тириар, 
Лоҳаузен ғояларининг, “янги ўнглар” ва “миллатчилар”нинг 
тарафдорлари анча-мунча топилади. Улар орасида Карло Террачано 
бошчилик қилаѐтган геосиѐсий оқим алоҳида диқатга сазовордир. 
Террачано геосиѐсий концепциясига кўра, ҳозирги Европа 
континентализми фақат Россия, Шарқ ва Евросиѐнинг бошқа 


108 
давлатлари билан иттифоқда бўлган тақдирдагина ривожлана 
олади. 
Террачано, “Ёш Европа” ҳаракатининг бошқа тарафдорлари 
каби, Европа Евроосиѐ билан бирлашиб, янги улкан бирлашмани – 
“Владивостокдан Дублингача Евросовет империяси”ни бунѐд 
этиши лозим, деб ҳисоблайди. Бироқ унинг геосиѐсий 
концепциясида француз “ўнглари” ва Европанинг бошқа 
геосиѐсатчилари ғояларидан кескин фарқ қиладиган ғоялар мавжуд. 
Бу унинг концепциясида Америка атлантизмига қарши курашда 
европаликларга Ислом дунѐси имкониятларидан кенг фойдаланиш, 
америкаликларга қарши кураш манфаатларини шакллантиришда 
айни шу омилга асосланиш таклиф этилишида ўз ифодасини 
топган. 
Террачано АҚШга қарши курашда Америкага қарши бўлган 
Эрон, Ироқ, Сурия ва бошқа режимлардан фойдаланишни, фақат 
уларнигина эмас, балки ислом фундаментализм ҳаракатларини ҳам 
қўллаб-қувваташни тавсия этган. У Европа – Россия – Ислом 
дунѐси иттифоқини барпо этишни ва атлантизмга қарши курашда 
бу омилдан фойдаланишни континенталь Европанинг келгусидаги 
асосий геосиѐсий вазифаси деб ҳисоблади. 
“Совуқ уруш” даврида асосий томонлардан бирига раҳбарлик 
қилган АҚШ бундай аксиламерика геосиѐсий назарияларининг 
Ғарбий Европада ѐйилишига ва оммалашишига имкон бериши 
мумкин эмасди. АҚШ бу ғояларга “маргинал назария” тамғасини 
уриб, уларнинг дунѐга таъсир кучини камайтирди ва бунинг эвазига 
Европада атлантизм ғосининг татбиқ этилишини ҳар томонлама 
қўллаб-қувватлади. 
“Янги ўнглар” ва миллатчиларнинг Америкага ва атлантизм 
назариясига қарши альтернатива сифатида Европада, хусусан, 
Италия, Голландия ва Францияда атлантик тадқиқот марказлари 
барпо этилди.
Энг янги даврдаги бундай мондиал марказлар орасида итальян 
олими Карло Сантаро раҳбарлиги остидаги Милан Халқаро 
сиѐсий тадқиқотлар институтини алоҳида ажратиб кўрсатиш 
ўринлидир. Бу институтда ишлаб чиқилган геосиѐсий концепция
айтиш мумкинки, инглиз-америка атлантик назарияларига деярли 
тўла мос келади. Бу концепция Америка мондиалисти 
Ф.Фукуяманинг “Тарихнинг ниҳояси” мақоласида айтилган 
ғоялардан келиб чиққан ҳолда, “чегарасиз дунѐ” концепцияси 


109 
доирасида жаҳон ҳукуматини барпо этиш зарурлигига асосланади. 
Ҳозирги дунѐ борган сари миллий ва ижтимоий хаос ва 
бошбошдоқлик ботқоғига ботиб бораѐтгани, давлатлараро 
ихтилофлар тобора кучайишга мойил эканидан келиб чиққан ҳолда, 
Сантаро қуйидагича бадбин мондиалист сценарийни ўртага 
ташлайди: 
1) жаҳоннинг конфликтли геосиѐсий вазияти, узоқ муддатли 
таранглик БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг 
заифлашувига сабаб бўлади; 
2) Шарқ ўлкаларида миллатчилик ва диний фундаментализм 
борган сари кучаяди, бу жаҳоннинг геосиѐсий мувозанати 
бузилишига олиб келади; 
3) НАТОнинг кучайиши фонида Шарқдаги ҳарбий блоклар 
жадал суръатларда парчаланиб кетади; 
4) Жаҳонда маконларни қайта бўлиб олишга уринишлар сабабли 
маҳаллий зиддиятлар ва урушлар кўпаяди; 
5) Жаҳон миқѐсида бошбошдоқлик кучаяди ва бошқариб 
бўлмайдиган ҳолга келиш таҳликаси кучаяди. 
Олимнинг фикрича, фақат жаҳон ҳукуматинини яратиш 
билангина буларнинг ҳаммасига барҳам бериш мумкин. Сантаро 
жаҳон ҳукумати ғоясини замонамизнинг асосий геосиѐсий 
вазифаси ҳисоблайди
1

Француз олими, жамоат ва сиѐсий арбоби Жак Аттали ҳозирги 
Европада кейинги вақтларда энг изчил мондиалист геосиѐсатчи 
сифатида фаолият кўрсатмоқда. Узоқ вақтлар Франция президенти 
Ф.Миттераннинг шахсий маслаҳатчиси, кейинчалик Европа 
Тараққиѐт ва ривожланиш банкининг директори бўлиб ишлаган 
Аттали кейинги ўн йил ичида му мавзуда ўнта китоб ва мақолалар 
эълон этиб, Ф.Фукуяманинг ғояларига яқин концепция яратди.
Ж.Аттали 
АҚШ томонидан барпо этиган мондиалист 
ташкилотлар: “Бильдерберг Клуби”, “Уч томонлама Комиссия” ва 
бошқаларнинг Европадаги вакилидир. 
Аттали 1990 йилда чоп этилган “Уфқ чизиғи” китобида жаҳон 
келажагининг яна бир мондиал лойиҳасини таърифлаб берди. 
Амалда у бу китобида Атлантизмнинг некбин версиясига асос 
солди. 
Жамият тараққиѐтининг асосда пул туради, деб ҳисоблаган 
Аттали ҳозирги вақтда пул асри бошланди, дейди. Унинг фикрича, 
1
Нартов Н.А., Нартов В.А. Геополитика, М., 2007, с.100-101. 


110 
ахборот технологияларининг ривожланиши ва глобаллашувнинг 
тезлашуви жаҳонни ягона бирлик томон етакламоқда, бу ерда 
аввалги геосиѐсий келишмовчиликлар орқага сурилади. 
Атталининг айтишича, ҳозирги жаҳонда пул ҳар қандай 
қадриятнинг универсал эквивалентидир. Бунинг устига бутун 
сайѐрада аллақачон бозор муносабатлари қарор топиб бўлган. Бу 
муносабатлар 
фақат 
пулгагина 
эмас, 
балки 
ахборот 
технологияларининг 
эркин 
ҳаракатига, 
либерал-демократик 
мафкурага таянади ва, моҳиятан, геосиѐсий дуализмни инкор этади, 
жаҳон маконининг ягона, бир миллатдан иборат бўлишини талаб 
қилади. 
Муаллифнинг “янги дунѐ”си геоиқтисодий тамойиллар асосида 
ягона бозор яратиб,глобаллашувни ва трансмиллийлашувни 
муқаррар этади. Глобал дунѐ географик, этник, маънавий ва бошқа 
ажратувчи омилларни эмас, бирлаштирувчи иқтисодий омилни 
биринчи ўринга қўяди. Ҳамма мамлакатлар, уларнинг барча 
минтақалари, Ер курраси, жаҳон биржа ва ахборот марказлари, 
йирик саноат ва бой табиий заҳиралари бўлган давлатлар ва 
шаҳарларнинг ҳаммаси фақат учта марказ атрофида айланади. 
Аттали янги дунѐда янги иқтисодий маконнинг марказига 
айланадиган учта муҳим минтақани ажратиб кўрсатган: 
Биринчидан, Шимолий ва Жанубий Американи ягона молия-
саноат зонасига бирлаштирадиган Америка макони. 
Иккинчидан, Европани иқтисодий бирлаштириш асосида 
вужудга келган Европа макони. 
Учинчидан, 
Тинч океани минтақаси. Бу бир нечта 
рақобатлашувчи марказлар – Токио, Тайвань, Сингапурни 
бирлаштириб, атрофдаги барча ҳудудларни ўзига жалб қилади. 
Унинг фикрича, қолган барча ҳудудлар ва камроқ ривожланган 
минтақалар мана шу марказлар атрофига бирлашадилар ва шу 
тариқа “Ягона дунѐ” вужудга келади. 
Муаллиф келгуси дунѐ сиѐсий системаси савдо тизимининг 
демократик қадриятлари – эркин бозор муносабатлари асосида, 
жамиятнинг қолган барча ҳаракатлантирувчи кучлари – эркин 
фуқаролик бошқаруви асосида амал қилади, деб тасаввур этади. 
Атталининг фикрича, келажакда айни мана шу уч қадрият миллий-
давлатчилик суверенитетини 
ягона 
инсоний 
қадриятларга 
суянадиган жаҳон маданий системасига айлантиради, у ерда ҳамма 
нарсани пул ва эркин иқтисодий муносабатлар ҳал қилади. 


111 
Европанинг 
ҳозирги 
геосиѐсатида, 
айниқса, 
геосиѐсий 
ғояларнинг жиддий ўзгаришидан кейин бир қанча янги ғоя ва 
назарияларни кўриш мумкин. Улар орасида немис ва француз 
олимлари таклиф этган бир неча ѐндашувни кўздан кечирайлик. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling