Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Зигфрид таклиф этган “электорал геосиѐсат” назариясига ўхшайди. 
Ўша вақтда Зигфрид у ѐки бу ҳудудда яшайдиган аҳолининг сиѐсий 
рағбати ѐки нафратини ўрганиш учун геосиѐсатдан махсус 
методика сифатида фойдаланишни таклиф қилган эди. У геосиѐсий 
ѐки иқтисодий минтақалар мавжуд бўлгани сингари, сиѐсий 
минтақалар ҳам бўлади, деб ѐзган эди. Бу минтақалардаги сиѐсий 
иқлим табиий шароитлар билан эмас, балки сиѐсий партияларнинг 
обрў-эътибори доираси билан аниқланади. Геосиѐсий тадқиқотлар 
воситасида сиѐсий иқлимни худди табиий иқлим каби ўрганиш 
мумкин. У минтақавий фикрдан фарқли ўлароқ, глобал ижтимоий 


104 
фикр узоқ вақт мобайнида доимий бўлиб қолади, деб ҳисоблаган 
эди. 
Тадқиқотчи ижтимоий фикрнинг барқаролиги ѐки динамик 
ўзгарувчанлиги тоғ ва текис ерлардаги шамолнинг тезлигига эмас, 
балки у ѐки бу сиѐсий арбоб аҳолининг моддий ва маънавий 
манфаатларини, конкрет сайловчининг эҳтиѐжларини нечоғлик 
ифода этишига боғлиқдир, дея қайд қилган эди. Шак-шубҳасизки, 
кўпгина омиллар, жумладан оммавий ахборот воситалари 
электоратнинг манфаатлари ва эҳтиѐжлари шаклланишига таъсир 
ўтказади. 
Лакост ҳам бу фикрни тасдиқлаган, лекин у ўз геосиѐсий 
концепциясига ахборот жамияти фаолият кўрсатишининг янги 
қоидаларини қўшган. У ижтимоий фикрни шакллантиришда ақл 
устунлик қиладиган оқилона ѐндашув эмас, у ѐки бу персонажга 
қалб, ҳис-туйғу билан таъсир кўрсатиш катта аҳамиятга эга 
бўлишига асосланган. Лакостнинг: “Қалбинг амрига кўра овоз бер!” 
(аниқроғи: Қалб бўлса бас, ақлнинг кераги йўқ”) деган машҳур 
“электорал даъват” ғояси ана шундан келиб чиққан. Лакост бу 
даъватни амалга ошириш учун мутахассислар-имижмейкерлар 
ишлайди, деб ѐзган. Уларнинг асосий вазифаси – номзод, 
сиѐсатчининг ҳақиқий образини эмас, балки гоҳо унинг реал 
қиѐфасидан анча узоқ бўлган “имижи”ни кўрсатишдан иборат. 
Лакост 
концепциясида 
номзоднинг 
сиѐсий 
кампанияси 
имижмейкерлари ва ташкилотчиларининг яна бир муҳим вазифаси 
– рақибга нисбатан “қанчалик ѐмон бўлса – шунчалик яхши” 
тамойилидан келиб чиққан ҳолда рақибнинг ўта салбий образини 
тақдим этишдан иборат, деб кўрсатилган. Ижтимоий фикрни ўз 
томонига оғдириб олишда оммавий ахборот воситалари, айниқса, 
телевидение ва радио катта роль ўйнайди. Европанинг замонавий 
татбиқий 
геосиѐсатчилари 
орасида 
оммавий 
ахборот 
воситаларининг сайловчиларнинг позициясига таъсири тўғрисида 
кўпдан-кўп концепциялар мавжуд. Улардан бири “медиатив 
имиж” деб номланади ва бир қанча махсус– маънавий, сиѐсий-
иқтисодий, ахлоқий ва ҳоказо жиҳатларни акс эттиради. 
Бу йўналиш тарафдорлари электоратнинг меҳрини қозониш 
учун юқорида кўрсатилган хусусиятларни бир “образ”га 
жамлайдилар, унда йўқ фазилатларни бор деб кўрсатадилар ва бу 
ишда кўпинча геосиѐсат категориялари, тамойиллари ва 
методларидан унумли фойдаланадилар. 


105 
Масалан, номзод сўзга чиққан вақтида минтақанинг ўзига хос 
жиҳатларига, аҳолисининг тарихий, географик, иқтисодий, этник 
қадриятлар асосида шаклланган психологик хусусиятларига 
тўхталиб, бу хусусиятларнинг ҳаммаси менда мавжуд, дея 
таъкидлайди. Бу эса, ўз навбатида, сайловчини номзодга янада 
яқинлаштиришга хизмат қилади.
Европанинг “ички” ва “татбиқий” геосиѐсатчилари оммавий 
ахборот воситалари, электрон сайлов технологиялари, Интернет 
глобал тизимини сайлов жараѐнида номзоднинг ғалаба қозонишини 
таъминлашгина эмас, балки давлат ва жамиятнинг келгуси 
ривожланиш 
йўлларини, 
халқнинг 
тарихий 
тақдирини 
белгилашнинг муҳим омили ҳам деб ҳисоблашади
1

Шундай қилиб, кўряпмизки, ҳозирги даврда Европада яратилган 
“ички”, 
“татбиқий”, 
“электорал” 
геосиѐсатнинг 
классик 
талассократия ва теллурократия доктриналарига ҳам, замонавий 
контитентализм, атлантизм ва мондиализмга ҳам деярли ўхшаш 
жойи йўқ. Бу оқимлар мутлақо янги геосиѐсий тушунчаларга 
асосланади ва татбиқий (амалий) илмий йўналишни таклиф этади. 
70-йилларда Европа геосиѐсатида “Янги ўнглар” деб ном олган 
яна бир янги геосиѐсий назарий оқим пайдо бўлди. Француз олими 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling