Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

 Тарихий тараққиѐт концепцияси: Тарихий адабиѐтларда 
мазкур концепциянинг икки шакли ажратиб кўрсатилади. Улардан 
бири “умумжаҳон тарихий концепцияси” деб аталади.Мазкур 
концепция ягона умуминсоний маданиятни яратишни асослаб 
беради ва тарғиб қилади. Европа олимларидан И.Ҳердер ва 
К.Ясперс бу ѐндашувнинг асосий тарафдорларидир. 
Англия олимлари О.Шпенглар, А.Тойнби ва бошқалар бу 
концепцияга 
тамоман 
тескари 
бўлган 
“маданий-тарихий 
концепция”ни таклиф этишди. Бу назария тарафдорларидан бири 
бўлган рус классик геосиѐсатчиси Н.Данилевский этномаданий 
ўзига хослик концепциясини ривожлантириб, ҳар бир маданият 
ўзига хос этномуҳитга таянади ва, бинобарин, ягона умуминсоний 
маданият принцип жиҳатидан асло бўлиши мумкин эмас, деб 
таъкидлади. 
Замонавийлаштириш назарияси: Бу назария ХХ асрнинг 70-
йилларидан кейин Европада вужудга келди ва Ғарб геосиѐсий 
назариялари орасида алоҳида эътиборга сазовор бўлди. Мазкур 
назария асосчилари анъанавий турмуш тарзидан Ғарб давлатлари 
қадриятлари ва турмуш тарзига асосланган замонавий жамиятга 
ўтиш ғоясини илгари сурдилар. 
Замонавийлаштириш асосини Европа маърифатчилигининг уч: 
рационаллик, индивидуализм ва моддиятчилик тамойили ташкил 
этади. Бу назарияга мувофиқ, инсонлар бозор иқтисодиѐтига 
асосланган очиқ, либерал, демократик давлат ва жамиятда 
яшашлари, ўз эътиқоди ва ижтимоий-сиѐсий ахлоқ нормаларига 
мувофиқ ҳаракат қилиш имконига эга бўлишлари лозим. Ҳар 
қандай ташқи аралашув ва авторитар бошқарувдан холи бўлган 
жамият ўз турмушини кўпчиликнинг иродасига мувофиқ ташкил 
этиши даркор. Барча ижтимоий ва давлат ташкилотлари инсонга, 
унинг фаолияти самарали, ҳаѐти тўлақонли бўлишига хизмат этиши 
лозим. 
Давлат, жамият, халқ, дин ва инсон ўртасидаги муносабатлар 
энг мукаммал бўлиши лозимлиги ғоясини “замонавийчи”лар Ғарб 
мамлакатлари амалиѐтидан, унинг “ғарблаштириш” маданиятидан 
олишган. Бу ғоянинг асосий моҳияти “европаликлар каби фикрлаш, 
яшаш ва ҳаракат қилиш”дан иборат. 


113 
Шундай қилиб, кўряпмизки, Европа континенталь геосиѐсат 
мактабини урушдан кейинги даврда ва ҳозирги вақтда асосан 
немис, француз, итальян ва бельгиялик олимлар ривожлантирдилар 
ва ривожлантирмоқлар. Бу олимлар қудратли инглиз-америка 
атлантика мактабидан бироз мустақиллигини муайян даражада 
сақлаб қолган ҳолда, Европа континенталь мактаби анъаналарини 
давом эттирдилар. Тўғри, шуни ҳам қайд қилиш керакки, АҚШ 
альтернатива сифатида Европадаги кўпгина геосиѐсий мактабларни 
давомли равишда маблағ билан таъминламоқда, ҳатто уларнинг 
ягона марказга бирлашувига тўсқинлик қилмоқда. Аммо, шунга 
қарамай, Европада атлантика мактабидан фарқ қиладиган 
геосиѐсий назариялар ва ѐндашувлар ошкора равишда пайдо 
бўлмоқда. 
Айтилганлардан кўриниб турибдики, макон геосиѐсатидан 
Европа гуманитар сиѐсатига айланиш ХХ асрда Европа 
континенталь мактаби ривожининг умумий тенденцияси бўлди. 
Ҳозирги вақтда Европа геосиѐсати макон категориясидан 
фойдаланувчи геостратегияни фақат инсон руҳияти, маданий 
эҳтиѐжлари 
ва 
хулқ-атвор 
нормалари 
доирасида 
ривожлантирмоқда. 
Европа геосиѐсати XXI аср бошидан бери бирлаштирувчи 
ғояларни тарғиб ва ташвиқ қилиб, Европа Иттифоқининг тобора 
кучли интеграциялашуви ва бу намунанинг бутун жаҳонга ѐйилиши 
тарафдори бўлиб чиқмоқда. 
Бундан ташқари, бу мактаб мафкурачилари жаҳон сиѐсатида 
янги Европанинг ролини ошириш, уни жаҳоннинг ҳал қилувчи 
омилига айлантириш ғояси ҳам илгари сурмоқдалар. Улар, француз 
олими Ж.Сантернинг сўзлари билан айтганда, “иқтисодий 
жиҳатдан улкан, лекин сиѐсий жиҳатдан ҳозирча кичкина” 
Европани жиддий сиѐсий омилга айлантиришга интилмоқдалар. 
Масалан, Европа Иттифоқининг 2002 йилдаги саммитида Франция 
президенти Жак Ширак таъкидладики, Европа Комиссиялари ва 
Европа Иттифоқи жаҳон иқтисодиѐтида ўз ваколатларини 
кенгайтирган ҳолда ягона куч бўлиб чиқиши лозим. Ширак Европа 
ўзини жаҳонда муносиб тарзда намоѐн этиши учун Европа 
президенти, бош вазири ва бошқа лавозимларни таъсис этишни 
таклиф қилди
1

1
Василенко И.А. Ўша асар, 107-бет. 


114 
Немис 
геосиѐсатчилари французларникидан бироз фарқ 
қиладиган 
позицияда 
туришибди. 
Улар 
Европа 
ижроия 
ҳокимиятининг ягона тузилмалари доирасида сиѐсий жипслашиши 
билан бир қаторда ички сиѐсатда федератив бошқарув 
компонентларини сақлаб қолиши керак, деб ҳисоблашади. 
Чунончи, ГФР ташқи ишлар вазири Й.Фишер Европа, шубҳасиз, 
сиѐсий ва иқтисодий интеграцияни кучайтириши мумкин, бироқ 
маҳаллий, миллий масалаларда ҳар бир мамлкат ўзининг мухтор 
бошқарув тизимини сақлаб қолиши керак, деган таклифни ўртага 
ташлади
1
.
Франция-Германия тотувлиги бугунги Европа Иттифоқининг 
пойдеворини ташкил этади. Европа интеграциясининг асосий 
ҳаракатлантирувчи кучи бўлган бу икки давлат ўзлари орасида 
эришилган стратегик ҳамкорликни Европанинг барча давлатларига 
ўрнак сифатида кўрсатмоқдалар. Ҳар ҳолда XXI асрда Европа 
Иттифоқи жаҳоннинг мустақил геосиѐсий маркази ролини ўйнаса 
керак. 
АҚШ билан Европа геосиѐсий оқимлари ўртасидаги жиддий 
келишмовчилик туғдирадиган масалалардан бири – жаҳонни ким 
бошқариши масаласидир. Гап шундаки, АҚШ Иккинчи Жаҳон 
урушида кўп талафот берган бўлса-да, ундан иқтисодий, молиявий 
ва ҳарбий соҳаларда янада кучлироқ бўлиб чиқди, жаҳонда 
ҳукмрон давлатга айланди. Юқорида айтиб ўтганимиздек, урушдан 
кейин бу мамлакат геосиѐсатчилари билан бошқа мамлакатлардаги 
геосиѐсатчилар ўртасида жиддий келишмовчиликлар пайдо бўлди. 
“Денгиз 
кучлари” 
ҳукмронлигини 
тарғиб 
қиладиган 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling