Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

 Геосиѐсий макон: давлат ѐки давлатлар иттифоқи томонидан 
назорат этиладиган, лекин ташқи дунѐдан конкрет чегаралар билан 
ажратилмаган географик, иқтисодий, сиѐсий, маъмурий-ҳуқуқий, 


240 
маданий, ахборот, хавфсизлик ва бошқа соҳалар мажмуини қамраб 
оладиган ҳудудлардан иборат. 
Ўз статусига кўра геосиѐсий макон турли гуруҳларга бўлинади. 
Булар қуйидагилардан иборат: 
1. Давлатга қарашли табиий-физик ва географик ҳудудлар. 
Булар ҳар бир давлатнинг суверенитети остидаги: 
а) қуруқликдаги ҳудудлар (қуруқликдаги энг катта ҳудудлар 
Россия (17), Канада (9,9), Хитой (9,6), АҚШ (9,4), Бразилия (8,5), 
Автралия 97,7), Ҳиндистон (3,3), Аргентина (2,8), Қозоғистонга (2,7 
млн.км.кв.), энг кичик ҳудудлар – Ватикан (44 гектар) ва Монакога 
(1,96 км.кв.) қарашлидир) оиддир. Геосиѐсий омил сифатида 
қуруқлик макони характеристикаси давлат ҳудуди ўлчамлари, 
денгизларга чиқиш имкониятлари, иқлими, ер унумдорлиги, 
фойдали қазилмаларга бойлиги, сув заҳиралари, энергиянинг 
тикланадиган манбаларини яратиш имкониятлари ва ҳ.к.лар билан 
ўлчанади; 
б) сув маконлари; улар, ўз навбатида, қуйидагиларга бўлинади: 
1) миллий (ички) сув ҳавзалари – соҳиллари давлатга тўла қарашли 
бўлган ва ҳар бирининг кенглиги 24 денгиз милидан катта бўлмаган
бандаргоҳ, қўлтиқлар, кўрфазлар ва б.лар; 2) ҳудудий сув 
маконлари – давлатнинг қирғоқ ҳудудига ѐки ички сув ҳавзаларига 
бириккан, кенглиги 12 денгиз милидан кам бўлган сув маконлари. 
Қирғоқдан 200 денгиз мили масофадаги сув юзаси ва туби 
мамлакатнинг суверен ҳудудий сув макони ҳисобланади. Бу 
ҳудудда ҳар бир соҳил давлатининг балиқ овлаш ҳуқуқи 
устувордир. Гесосиѐсий омил сифатида сув ҳудуди мавжуд 
қуруқлик билан коммуникация алоқаларининг, ороллар, қирғоқ, сув 
заҳиралари ва сув ости бойликларининг, балиқчилик хўжалиги ва 
озиқ-овқат 
саноатининг бошқа 
маҳсулотларининг 
аҳволи, 
кемачилик имкониятлари, денгиз саноати ва тижоратининг вазияти 
билан ўлчанади ва ҳ.к.; 
в) ҳаво макони (қуруқлик ва денгиз макони устидан космосга 
томон 110 км баландликдаги ҳаво маконидан иборат. Албатта, 
ҳозирги техник имкониятларни ҳисобга олганда, кўрсатилган 
масофа шартли характерга эгадир. Бу шу билан боғлиқки, ҳатто энг 
мукаммал ҳаво ҳужумидан мудофаа системаларига эга бўлган 
давлатлар ҳам 40-50 км дан баланд ҳаво маконини назорат қила 
олмайди). Шунинг учун баландлик бўйича ҳаво чегаралари бу 
маконни реал назорат этиш имкониятлари доирасида бўлади. 


241 
Геосиѐсий ва геостратегик тушунча нуқтаи назаридан ҳаво 
маконининг аҳамияти бу макондан ҳарбий ва тинчлик 
мақсадларида фойдаланиш имкониятлари билан белгиланади. 
Кейинги ўн йилликларда жаҳон технологик ва илмий ривожи 
натижасида ҳарбий макондангина эмас, балки космик фазодан 
инсоният эҳтиѐжлари йўлида фойдаланишда чинакам инқилобий 
сакраш юз берди. Бугунги кунда космос геостратегик назорат 
нуқтаи назаридан инсониятга энг самарали механизмларни барпо 
этиш имкониятларини бермоқда. 
2.Арктика ҳудуди (Шимолий Муз океанининг Норвегия, 
Дания, Канада, АҚШ ва Россия чегараларига ѐндош ва улар 
орасида бешта қутб секторига бўлиб олинган музлик ҳудуди кўзда 
тутилади). 
3.Халқаро ҳудудлар (бу бирон-бир давлат суверенитети остида 
бўлмаган макондан иборат. Анъанавий тарзда бу ерга очиқ 
денгизлар 
ва 
уларнинг 
ҳаво 
макони, 
давлатларнинг 
юрисдикциясидан ташқаридаги денгиз ва океанлар туби, 
Антарктида, космик фазо, Ой ва бошқа сайѐралар киритилади).
4.Аралаш режимли ерлар (иқтисодий зоналар ва қитъа шелфи 
шу гуруҳга оиддир. Соҳил давлатлари бу ерда фойдали қазилма 
бойликларини излаш ва фойдаланиш ҳуқуқига эгадир). 
5.Муваққат режимга эга ҳудудлар (бу ҳудудлар статуси ҳам 
халқаро ҳуқуқ билан аниқланади. Хусусий мандатга эга бўлган, 
статуси аниқланмаган ва ҳеч кимга қарашли бўлмаган ерлар, икки 
томонлама тобеликдаги ерлар (кондоминиум), қарам ўлкалар, 
протекторатлар, мустамлакалар). 
6. Давлат ҳудудининг қисми ҳисобланадиган мухтор 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling