Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Геосиѐсатнинг объекти ва предмети


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

7.2. Геосиѐсатнинг объекти ва предмети 
Геосиѐсатнинг объекти ва предмети хусусида сиѐсатшунослар 
орасида қарийб юз йилдан буѐн баҳс олиб борилмоқда. Бу баҳс-
1
Колосов В.А.. Мироненко Н.С. Ўша асар, 26-бет. 


231 
мунозаралар ҳар доим ҳам ижобий натижа бераѐтгани йўқ, баъзан 
бўлса, геосиѐсатни ҳар қандай илмий соҳага хос тавсифлардан 
умуман маҳрум қилади, унинг чегараларини жуда номуайян ва 
ноаниқ белгилайди, геосиѐсатнинг тадқиқот объектларини бошқа 
илмий соҳалар: иқтисодиѐт, сиѐсат, география, ҳарбий стратегия, 
табиий ресурслар, экология, халқаро муносабатлар, ташқи сиѐсат ва 
ҳоказо соҳалар билан аралаштириб юборади. Собиқ СССР ва бошқа 
социалистик 
мамлакатларнинг 
илмий-тадқиқот 
марказлари 
фаолиятига узоқ вақт мобайнида ана шундай хусусият хос бўлган 
эди. 
Масалан, “сиѐсий география” ва “геосиѐсат” пайдо бўлган 
вақтдан то бугунги кунгача уларнинг предмети, функциялари ва 
қонуниятлари тўғрисидаги узоқ мунозаралар давом этмоқда. 
Айтиш мумкинки, геосиѐсат билан шуғулланадиган ҳар бир 
тадқиқотчи бу илмий соҳаларнинг объектлари ва предметлари, 
умумий хусусиятлари ва тафовутлари тўғрисида ўз қараши ва ўз 
мулоҳазаларини илгари сурмоқда. 
Бироқ геосиѐсатнинг асосий вазифаси уни бошқа фанлар билан 
таққослашда эмас, балки уни тушунишнинг ҳамма томонидан 
қабул қилинадиган шаклини топишда, объекти, предмети ва 
тадқиқот методолгиясини аниқ таърифлашдадир. Мана бир қарийб 
асрдирки, сиѐсатшунослар “Геосиѐсат нима, у нимани тадқиқ 
этиши керак?” деган асосий саволларга қайсидир жиҳати билан 
ўхшаш, қайсидир жиҳати билан эса тамомила бир-биирига зид 
жавоблар беришмоқда. 
Бу масалада, юқорида қайд қилганимиздек, геосиѐсатчилар аниқ 
икки гуруҳга бўлинади. Булар – классик геосиѐсатчилар (1990 
йилларга қадар бошқа геосиѐсий мактабларнинг вакилларини ҳам 
шу тоифага киритишган) ва ҳозирги цивилизация геосиѐсати 
тарафдорларидир. 
 Классик 
муаллифлар орасида Ф.Ратцель ва Р.Челлен 
геосиѐсатнинг вазифалари, объекти ва предметини энг тўла шаклда 
баѐн этиб беришган. 
Ф.Ратцелнинг айтишига кўра, геосиѐсат сиѐсий омилларнинг 
макон билан ўзаро муносабатларининг мамлакат ҳудуди, аҳолиси 
ва субъектларининг маданий хатти-ҳаракатига таъсирини
ўрганади. 
Р.Челлен бўлса, геосиѐсатнинг тадқиқот объектлари ва 
таркибини уч қисмга бўлиб, бундай тақдим қилган: 


232 
 Моносиѐсат – конкрет давлатнинг сиѐсий муҳофазасини, ташқи 
оламнинг ва сиѐсий иттифоқчиларининг унга кўрсатадиган таъсири 
ва тазйиқини ўрганади; 
Морфосиѐсат – давлат ерининг шакли, ўлчамларини ўрганади; 
 Физиосиѐсат – давлат ерининг геостратегик мазмун ва 
характеристикасини, физик-географик ҳолатлари ва ҳоказоларни 
ўрганади. 
Челлен давлат ҳаѐтининг турли жиҳатлаини ўрганган бешта фан 
соҳасини махсус қайд қилган. Булар – геосиѐсат, экосиѐсат, 
демосиѐсат, социосиѐсат, кратосиѐсатдан иборатдир. Муаллиф улар 
ичида айни геосиѐсатни биринчи ўринда қўйган. Челлен 
геосиѐсатнинг асосий вазифаси бир организм сифатидаги 
давлатнинг катталашиш ва кенгайишга бўлган эҳтиѐжини, жаҳон 
ерларининг 
бўлишиб 
олиниши 
ҳисобига 
бу 
эҳтиѐжнинг 
қондирилиши лозимлигини асослаб беришдан иборат эканини қайд 
қилган. 
Челлен 
буюк 
давлатлар 
аҳолининг 
ўсиб 
бораѐтган 
эҳтиѐжларини таъминлаш учун ўз “ҳаѐтий макони”ни режали 
тарзда кенгайтириш билан шуғулланишлари даркор, деб 
ҳисоблаган. Бу вазифани ҳал қилишда геосиѐсат давлат қўлида 
асосий қурол ролини ўйнайди. 
Немис 
классик геосиѐсатчиси К.Ҳаусҳофер геосиѐсатни 
“давлатнинг географик тафаккури” деб таърифлаган. Ҳаусҳофер 
давлатнинг геостратегик макон ва ҳудуд характеристикасининг 
тўғри баҳоланиши, тўғри сиѐсий қарорлар берилиши ва асосли 
амалий фаолият олиб бориши бутун ғалабаларнинг асосини ташкил 
қилади, деб ҳисоблаган. Бу маънода у геосиѐсатни “амалий сиѐсий 
раҳбарлик санъати” дея баҳолаган. 
АҚШ классик геосиѐсатининг яратувчиларидан бири бўлган 
Н.Спайкмен 
геосиѐсатнинг 
асосий 
вазифаси 
“давлатнинг 
географик 
жойлашув 
характеристикасига 
боғлиқ 
бўлган 
хавфсизлиги асосларини ўрганишдан иборат” деган хулосага 
келган. 
Шундай қилиб, классик геосиѐсатчиларнинг қарашларини 
умумлаштирадиган бўлсак, геосиѐсатнинг объекти ва предмети 
қуйидагилардан иборат: 
1) сайѐравий макон – қуруқлик, сув (денгиз ва океанлар, 
дарѐлар ва кўллар), Ер куррасини ўраб олган ҳаво қатлами, 
денгиз ва қуруқлик, ҳаво ва ер ўртасида минг йиллардан бери 


233 
мавжуд қарама-қаршилик, цивилизациялар ва жамиятлар 
орасидаги алоқалар, чегаралар, табиий заҳиралар ва 
бойликлар устида давлатлар орасида бораѐтган кураш; 
2) жаҳон геосиѐсий тузилмасининг шаклланишига ва уни яна 
ўзгартиришга сабаб бўладиган геосиѐсий жараѐнлар ва 
ҳодисалар: 
3) амалий геосиѐсий фаолият. Давлатлар ва халқлар, уларнинг 
сифат характеристикалари ва ўзаро муносабатлари бу 
жараѐнга жалб этилгандир; 
4) конкрет тарихий шароитдаги тафаккур (билиш), миллий 
руҳ, ижтимоий фаоллик ва психологик муҳит.
Тадқиқотчилар тарих мобайнида геосиѐсий ўзгаришларнинг у 
ѐки бу омилининг ўзи муҳим ўзгаришларга дуч келади, деган 
фикрда якдилдирлар. Масалан, агар бундан икки юз йил аввал 
умуман географик олам, табиий-географик, иқлим, макон ва ҳарбий 
омиллар, ҳудудларнинг ишғол этилиши ва ишлаб чиқарувчи 
кучларнинг ривожланиш манфаатлари ўз аҳамиятига кўра биринчи 
ўринда турган бўлса, ҳозирги босқичда алоҳида давлатлар ва 
давлатлар иттифоқининг жаҳон стратегик хом ашѐ заҳиралари, 
энергетика ва коммуникация маконларига таъсир соҳаларини бўлиб 
олиш ва қайта бўлиб олиш учун кураши қонуниятларини ўрганиш 
геосиѐсатнинг диққат марказида турибди. 
Уларнинг фикрича, классик (анъанавий) геосиѐсатдан фарқли 
ўлароқ, ҳозирги геосиѐсатнинг асосини анча кўпроқ даражада 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling