Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
прагматизм ва идеализм оқимини ажратиб кўрсатишади.
Классик геосиѐсий ғоялар ва назарияларга асосланган прагматиклар кўпроқ давлатлараро ва давлатларнинг ички зиддиятларини баҳолаш, халқаро муносабатларни ўрнатиш, давлат бошқаруви тизими, уларнинг фарқи ва жаҳон сиѐсатига, ҳозирги халқаро тартиботга таъсири, унинг характеристикаси ва сайѐранинг конфликтли минтақаларига таъсири, куч ишлатиш вариантларини (ҳарбий-иқтисодий таъсир кўрсатиш ва б.) баҳолаш ва ҳал қилиш билан шуғулланадилар. Халқаро ҳуқуқ нормаларининг устуворлигидан келиб чиқадиган идеалист геосиѐсатчилар бўлса, халқаро муносабатларда адолатли ва инсоний давлатлараро муносабатларни қарор топтириш, либерал жаҳон муҳити ғоясини тарғиб этишади. 229 Ҳар иккала геосиѐсий йўналишни тадқиқ этиш ва амлга оширишда сиѐсий географиянинг, айниқса, унинг давлатшунослик, сиѐсий минтақашунослик, минтақавий сиѐсат ва элеторал география соҳаларининг ролини алоҳида таъкидлаш лозим. Шундай қилиб, XXI асрнинг ва учинчи минг йилликнинг глобал даъватлари, давлатлараро муносабатлар ва жаҳон тартиботининг мавжуд вазияти билим системаси сифатидаги геосиѐсат мазмуни, объекти ва предметига ҳам таъсир ўтказади, унинг категорияларининг кенгайиши ва бир шаклдан иккинчи шаклга ўтишини шарт қилиб қўяди. Жаҳон ҳамжамиятининг, бутун инсониятнинг келажакдаги тақдири ва эҳтиѐжлари бугунги кунда геосиѐсатчилар олдига классик геосиѐсатнинг асос тамойиллари, баҳолаш мезонлари, геосиѐсий билим ва қоидаларини тубдан қайта баҳолаш ва ҳозирги замон талабларига уйғунлаштириш вазифасини қўйди. Россиялик тадқиқотчи Э.А.Поздняковнинг фикрича, геосиѐсат географик муҳитнинг сиѐсий омилларидан фойдаланиш йўли билан унга таъсир кўрсатиш имкониятларини юзага чиқаришга, уларни ўрганишга, давлатнинг иқтисодий, экологик, ҳарбий-стратегик хавфсизлиги таъмин этилишига хизмат қилади. Амалий геосиѐсат давлатнинг ҳудуд муаммолари, сарҳадлари, аҳолиси билан бирга, у молик бўлган стратегик заҳираларнинг жойлаштирилиши ва фойдаланилишига оид барча нарсаларни ўрганади. Шундай қилиб, Поздняковнинг фикрича, геосиѐсат – макон устидан назорат ҳақидаги билимлар тизимини ўрганадиган фандир. Баъзи тадқиқочилар геосиѐсат илми маконга табиий маънода эмас, кўпроқ сиѐсий-стратегик, давлатларнинг субъектив нуқтаи назаридан ѐндашади, деб ҳисоблайдилар. Ҳозирги вақтда геосиѐсат фақат жаҳон тартиботининг ўзгартирилишида асосий ғоя ва қурол эмас, етакчи мамлакатларнинг стратегик сиѐсатини ва инсониятнинг келажакдаги қисматини башорат этишда калит ролини ўйнайди. Геосиѐсат давлатга ўз макони ва бу маконда яшаган аҳолисини юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай таҳликалардан ҳимоя қилиш ҳақида маълумотлар етказиб беради. Бугунги сиѐсатшунослар жаҳоннинг ҳозирги сиѐсий бўлиниши билан географик ва иқтисодий минтақавий бўлиниш орасида уйғунлик йўқлигини геосиѐсатнинг ўзига хос характеристикаси сифатида тақдим этаѐтирлар. Шунингдек, давлатларнинг сиѐсий 230 чегаралари билан жаҳоннинг маданий-ахборот бўлиниши бир- бирига қатъиян мос келмаяпти. Замон геосиѐсат классикларининг геосиѐсатнинг асослари, предмети, субъекти ва объекти билан боғлиқ баъзи тушунчалари фан-техника тараққиѐтининг бугунги даражаси доирасида янгидан баҳолашни тақозо этмоқда. Шундай қилиб, умумий хулоса чиқарадиган бўлсак, ҳозирги даврда геосиѐсатни мақсадли ва субъектив, илмий ва мафкуравий, назарий ва амалий фаолият соҳаси сифатида сайѐранинг (қитъа, минтақа, мамлакат, қуруқлик, денгиз, ҳаво, ҳарбий, космик ва шу каби маконларнинг) вазиятини, бу вазиятга таъсир кўрсатувчи (географик, тарихий, сиѐсий, мафкуравий, демографик, ахборот, мудофаа, диний-маданий, ижтимоий-иқтисодий, коммуникация ва б.) омилларни, мамлакатлар ва мамлакатлар бирлашмаларининг геостратегик ривожини ҳаракатлантирувчи кучларни ва фаолияти асосларини ўрганувчи фан сифатида таърифласа бўлади. АҚШнинг “Американа” геосиѐсий қомусида геосиѐсат географик, тарихий, сиѐсий ва бошқа омилларнинг биргаликдаги таъсирини тадқиқ этиш билан давлатнинг стратегик куч-қудратини ўрганувчи фан сифатида таърифланган. Америкалик олим Ж.Геддиснинг фикрича, геосиѐсат пировардида давлатларнинг геосиѐсий кодларининг ҳозирланишига хизмат қилади. Геосиѐсий код ҳар бир мамлакатнинг ўзи, қўшнилари, дўстлари ва рақиблари ҳақида илмий институтлар томонидан тайѐрланган тушунчаларни, ташқи сиѐсатнинг вазифа ва мақсадларини, геостратегик ва хавфсизлик доктриналарини аниқлаб берадиган қонунлар ва фаолиятлар тўпламидир 1 . Геосиѐсат жаҳонда юз берган халқаро, минтақавий ва давлатлараро сиѐсий жараѐнларни бевосита ўрганмайди (буни “халқаро муносабатлар” фани ўрганади), фақат уларга ҳавола қилади ва тегишли муносабат билдиради. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling