Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эндемик майдон
- Чегара макони
- Кесишув майдони
- Тотал майдон
- Геосиѐсий майдон устидан назорат
Геосиѐсий майдон: Бу геосиѐсий категория давлат ѐки
давлатлар иттифоқининг конкрет макон устидан назоратини акс эттиради. Россиялик олим К.В.Плешаков геосиѐсий майдон борасида ўзининг таснифини таклиф қилган. Бу таснифга кўра, геосиѐсий майдонни қуйидагича тақсимлаш мумкин: Эндемик майдон: (юнонча endemos – маҳаллий) – бу давомли муддат ичида давлат томонидан назорат этилаѐтган макон. Бу ҳудуднинг мазкур давлатга ѐки миллатга қарашли эканини қўшниларнинг аксарияти тан олади. Чегара макони: бу макон давлат назорати остида, лекин демографик, этнодемографик, иқтисодий, сиѐсий жиҳатдан давлат томонидан етарли даражада ўзлаштирилмаган характерда бўлади. Бу маконда кўпинча миллий озчиликни ташкил этувчи халқлар яшайди. Чегарадош давлатлар мазкур ҳудуднинг ўша давлатга қарашли эканини тез-тез шубҳа остига олсалар-да, уни ўзиники деб қарамайдилар (масалан, Россиянинг Шимоли-Шарқий, Узоқ Шарқ, Кавказ минтақалари, шунингдек Калининград вилояти, Карелия, Волга бўйидаги мусулмон-турк ҳудудлари ва бошқа ҳудудлар). Кесишув майдони: бу маконга бир нечта чегарадош давлат даъвогарлик қилади. Геосиёсий таянч нуқтаси: тотал соҳадан четда жойлашган ва қайсидир бир давлат томонидан назорат этиладиган ҳудуд. Бироқ бу ҳудуддаги коммуникацияларни бошқа давлатлар назорат қиладилар. Тотал майдон: миллий бирлик назорати остида бўлган макон. Метамайдон: бир вақтнинг ўзида бир нечта мамлакат ѐки давлатлар томонидан ўзлаштирилаѐтган макон. Бундай 1 Қаранг: Тузиков А.Р. Основы геополитики. М., 2004, с.7-16. 244 ўзлаштириш кўпинча ташқи геосиѐсий босим остида юз беради 1 . Геосиѐсий майдон устидан назорат: Бу категория давлат томонидан муайян ҳудудлар, уларни бошқариш ва ўзлаштириш, шу жумладан мазкур ҳудуднинг ташқи дунѐ билн алоқалари ривожи устидан назорати даражаси билан тавсифланади. Геосиѐсий майдон устидан назоратнинг турли шакллари мавжуд. Ҳарбий, сиѐсий, иқтисодий, демографик, коммуникация, диний ва шу каби назорат шакллари қадимги даврлардан буѐн маълумдир. ХХ аср охирларидан бошлаб геосиѐсий дунѐда назоратнинг янги – ахборот-мафкуравий, технологик, маданий-цивилизациявий турларининг роли ошиб бораѐтгани ҳақида бемлол гапириш мумкин. Умуман, тадқиқотчилар макон устидан назорат механизмлари ва шаклларини тадқиқ қилишни ўзларининг асосий вазифаси деб ҳисоблайдилар ва макон устидан назорат механизмлари ва шакллари тарихий даврнинг у ѐки бу босқичига боғлиқ ҳолда ўзгариб боради, деб билишади. Улар буни қуйидагича изоҳлашади: - биринчидан, макон устидан ѐппасига назорат концепцияси аввалги “метрополия – мустамлака” системасига хос эди; бугунги кунда у “геосиѐсий чизиқлар”, яъни коммуникациялар, моддий- техника ва савдо айланмаси, ахборот оқимлари, геосиѐсий базалар ва ҳоказоларга ўз ўрнини бўшатиб берди; - иккинчидан, илгари чексиз ҳукмрон бўлган ҳарбий назорат борган сари иккинчи ўринга тушиб бормоқда ва иқтисодий назорат биринчи ўринга чиқмоқда ҳамда буюк давлатларнинг иқтисодий манфатлари улар таъсир доирасининг, геосиѐсий ва геостратегик қудратининг асосий кўрсаткичига айланмоқда. ХXI аср бошидан қатор тадқиқотчилар халқаро муносабатларнинг геосиѐсий парадигмасидан (баҳолаш схемаси) Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling