Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Давлатлараро блок: жаҳон ѐки минтақа мамлакатларининг бир 
гуруҳининг сиѐсий, ҳарбий, иқтисодий, маданий, диний, миллий ва 
шу каби омиллар ва манфаатлардан келиб чиқиб яратган, ягона ѐки 
келишилган сиѐсат юргизадиган ва марказлашган собитқадам 
фаолият олиб борадиган ташкилот. 
Улкан давлат: геосиѐсий адабиѐтларда айтилишича, ягона куч 
маркази сифатида жаҳоннинг исталган бир нуқтасидаги иқтисодий, 
ҳарбий, маданий ҳодисаларга таъсир кўрсатишга ва турли йўллар 
билан ўз манфаатларини таъминлашга қодир алоҳида олинган 
қандайдир буюк давлат ѐки давлатлараро бирлашма. 
Агар юқорида кўрсатилган ҳаракатларни давлат бир ѐки бир 
нечта минтақада амалга оширишга қодир бўлса, у минтақавий 
давлат деб аталади. 
Ҳозирги вақтда АҚШ улкан давлат статусига эга. Ягона сиѐсат 
ўтказиш нуқтаи назаридан Европа Иттифоқи, Хитой ва Россия 
улкан давлат бўлишга даъвогарлик қилмоқда. Бироқ кейинги икки 
давлат, ўз геостратегик ўлчамларига кўра, фақат минтақавий давлат 
статусига тўғри келади. 
Геостратегия: 
бу 
категория 
давлатларнинг 
геосиѐсий 
вазифаларни ва миллий хавфсизлик доктриналарини амалга 
оширишини акс эттиради. Мамлакат геосиѐсий вазиятини 
баҳолашга асосланган геостратегия давлатнинг ташқи сиѐсий 
фаолиятини йўналтириш жиҳатидан қуйидагича тасниф этилади: 
- миқѐсларига кўра (глобал, минтақавий ва мамлакатлараро); 
- макон омилларига кўра (қуруқлик, денгиз, ҳаво ва космик 
геостратегия). 
Геостратегия субъектив характерга эга бўлади, чунки у 
ҳокимият ва жамиятнинг мамлакатнинг жаҳондаги ўрни ва ролини, 
геосиѐсий 
вазиятини, 
миллий 
манфаатлари 
ва 
устувор 


248 
вазифаларини, миллий хавфсизликка ташқи таҳдидларни қандай 
тушунишига боғлиқ бўлади. 
Айрим-айрим мамлакатларга муносабатларда ҳар бир давлат 
геостратегияси, шунингдек, қуйидагича: 
- тарихан шаклланган ва ҳозирги муносабатларни – стратегик 
шериклик, дўстона, бетараф ѐки душманона муносабатларни 
ҳисобга олган ҳолда; 
- ташқи акторларни ўз методологияси асосида миллий, диний, 
синфий фанатизм ва ҳ.к. ларга қараб гуруҳлаштириш 
йўсинида бўлиши мумкин. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling