Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
Итальян классик геосиѐсати: Итальян классик геосиѐсат
мактаби XIX аср охири – ХХ аср бошларида шаклланди. Мактабнинг оѐққа туришида 1903 йилда Флоренцияда “Реньо” (“Қироллик”) номли геостратегик журналнинг пайдо бўлиши 63 муҳим роль ўйнади. Журнал ва унинг муҳаррири Э.Коррадини (1865-1931) Европанинг янги даврида Италияда ҳарбий-сиѐсий стратегия ва геосиѐсий мақсадларнинг шаклланишига муҳим ҳисса қўшди. Коррадини ва унинг ғоявий тарафдорларининг геосиѐсий позицияси Италиянинг бирлаштирилиши, бошқа мамлакатлар қўл остида қолган сўнгги итальян ерларини қайтариб олиш, қадимий ва ўрта асрлардаги итальян руҳини тиклашдан иборат эди. “Ирредентизм” деб ном олган бу геосиѐсий назария тарафдорлари Австрия-Венгрия империяси қўли остидаги Тирол, Адриатика соҳилидаги ерларни, Франция таркибига олинган Корсика, Савойя ва Ниццани Италияга қайтариш учун кураш олиб бордилар. Коррадини 1910 йилда Италияда ўз геосиѐсий мактаби тарафдорларидан иборат Миллий партияни ташкил этди. Бу партиянинг матбуот органи сифатида нашр этилган “Идеа национале” газетаси бўлғуси итальян миллатчи ҳокимиятнинг шаклланишида фаол иштирок этди ва Европада ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун турли урушлар олиб бориш заруриятини тарғиб этди. 1911 йилда ана шундай миллий асосда барпо этилган Италия ҳукумати Туркияга қарши уруш бошлади ва Ливияни босиб олди. Италия геосиѐсий мактаби шаклланаѐтган вақтда Европада ва бутун жаҳонда геосиѐсий тузилмалар тузиб бўлингани бу мактаб олдида турган асосий муаммо бўлди. Италиядаги ҳар қандай геосиѐсий ҳаракат мутлоқ шаклда қўшни давлатлар билан тўқнашув келтириб чиқарарди. Италия ўзидан анча кучли империялар билан кураш олиб бора олидиган даражада кучли эмасди. Шу боисдан у Европа ва жаҳонда мавжуд геостратегик вазиятга кўниши ѐки Германиянинг урушга кириб, дунѐни янгидан бўлиб олиш ва янги мустамлакаларга эга бўлиш сиѐсатига қўшилиши керак эди. Италия геосиѐсатининг бошқа бир қанотига социалист Бенито Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling