Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
III БОБ ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ДАВРИДА
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.1. Германиянинг геосиѐсати
III БОБ
ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ДАВРИДА УРУШ ҚАТНАШЧИСИ БЎЛГАН АСОСИЙ ДАВЛАТЛАРНИНГ ГЕОСИЁСИЙ КОНЦЕПЦИЯЛАРИ ВА МАҚСАДЛАРИ Иккинчи Жаҳон уруши даврида барча геосиѐсий марказлар, башариятнинг энг пешқадам назариѐтчи ва стратеглари ўз ҳукуматлари томонидан қарама-қарши мамлакатлар ва блокларнинг миллий, стратегик манфаатлари, мақсадларини аниқлашга жалб этилган эди. Аммо Иккинчи Жаҳон уруши даврида геосиѐсатнинг асосий назарий ва амалий масалаларини, умуман, геостратегик режалаштиришни урушда иштирок этган давлатларнинг раҳбарлари: Германияда – Адольф Гитлер, АҚШда – Франклин Рузвельт, СССРда Иосиф Сталин, Англияда – Уинстон Черчилль (Уинстон Леонард Спенсер), Францияда – генераллар Филипп Пэтен ва Шарль де Голль, Японияда – Коноэ Фумимаро ва Т.Хидеки, Италияда – Бенито Муссолини ва б.лар амалга оширдилар. Бу давлат арбобларининг ҳар бири етарли тарихий, сиѐсий, географик ва геостратегик дунѐқараш ва маълумотга эга бўлиш билан бир қаторда, айни чоғда йирик стратег бўлган. Шубҳасиз, Иккинчи Жаҳон уруши даврида бу шахслар атрофида ўша вақтнинг энг машҳур, етакчи геостратеглари тўпланган эди. Шу маънода бу давлатларнинг амалда бутун жаҳонга ҳукмронлик қилган йўлбошчилари даврнинг асосий геостратегик даҳоси, закоси ва интеллектуал кучлари тимсоли бўлган эдилар. 3.1. Германиянинг геосиѐсати Адольф Гитлер (1889-1945) – ўз даврининг таниқли давлат арбоби ва Учинчи Рейхнинг раҳбари эди. У XIX аср охири – ХХ аср бошидаги биринчи ярмида фаолият кўрсатган барча немис геосиѐсатчиларининг назарий ва концептуал назарияларини умумлаштириб, Германияни жаҳоний давлатга айлантириш учун “янги геосиѐсий стратегия – фашизм доктринаси”ни яратди. 83 Жаҳоннинг етакчи давлатларининг А.Гитлер томонидан амалга оширилган ташқи сиѐсий йўлни “тинчитиш”дан иборат хато сиѐсати оқибатида инсоният Иккинчи Жаҳон уруши даҳшатлари гирдобида қолди. Биринчи Жаҳон уруши иштирокчиси бўлган Гитлер Германияда 1919 йилда национал-социалистик партияни барпо этди ва ҳокимиятни эгаллаш учун кураш бошлади. Унинг замондошлари Гитлер чуқур интеллект ва қандайдир алоҳида геостратегик тафаккур эгаси бўлмагани ҳақида ѐзишган. У немис геосиѐсатчиси К.Ҳаусҳофернинг “ҳаѐтий макон” геосиѐсий концепциясини расмий давлат стратегик доктринаси сифатида қабул қилди ва бутун ҳокимияти даврида уни амалга оширишга интилди. “Ҳаѐтий макон” стратегиясини амалга ошириш мақсадида Гитлер аввалига барча яҳудийларни йўқ қилиш ҳамда Европа ва Африкада Буюк Британияга қарашли барча мустамлакаларни босиб олиш, сўнгра Евроосиѐнинг Шарқий ерларини ўз назорати остига олиш йўли билан жаҳоний империя барпо этишга ҳаракат қилди. Унинг геосиѐсий стратегиясининг Ҳаусҳофер концепциясидан ягона фарқи шундаки, у жаҳонга ҳукмронлик мақсадида олиб борган геостратегик курашида Япония ва Россия (СССР)ни эмас, балки Япония ва Италияни ўзига иттифоқчи қилиб танлади. Тадқиқотчилар буни Россиянинг даъволари (ҳудудий ва мустамлакачилик режалари) ҳаддан ташқари кўп бўлганига Гитлернинг рози бўлмагани билан изоҳлайдилар. Айни чоғда Гитлер Россияга қарашли ҳудудларга, айниқса, Марказий Осиѐ ва Кавказга кўз тиккан эди, бундан ташқари у славянларни ѐмон кўрган. Гитлер ХХ асрнинг бошқа диктаторлари – Ленин, Сталин ва Мао билан бир қаторда тарихда чуқур из қолдирди. Унинг нацистик ғоялари ва шу асосда геосиѐсий стратегияни амалга ошириши немис халқига ҳам, бутун инсоният бошига ҳам чексиз кулфатлар ѐғдирди. Германия учун кенг “ҳаѐтий макон”ларни қўлга киритиш ва ер Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling