Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


“Тарихнинг географик ўқи” назарияси


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

 “Тарихнинг географик ўқи” назарияси: географ олим
тарихчи, сиѐсий мутафаккир Хелфорд Жорж Макиндер (1861-
1947) инглиз-сакс классик геосиѐсат мактабининг асосий 
сиймолари ва асосчиларидан бири, ўз даврининг буюк 
геосиѐсатчиси бўлган. У геосиѐсатнинг “Ҳартленд”, “ўқ 
минтақаси”, “ички ва ташқи ярим ой” мамлакатлари, “ички океан” 
зонаси ва шу каби кўпгина геосиѐсий тушунчалар ва категориялар 
муаллифидир. Макиндер жаҳон сиѐсий тарихига оид жуда кўп 
оригинал ва инқилобий ғоялар муаллифи ҳамдир. 
Макиндер 1904 йилда эълон қилган “Тарихнинг географик ўқи” 
мақоласида “сиѐсий география” ва геосиѐсатга кўпгина янги 
тушунчаларни олиб кирди, геосиѐсатнинг асосий қонунларидан 
ҳисобланган “тарихнинг географик ўқи” ғоясини таърифлаб берди. 
Макиндернинг диққат марказида турган бу назариянинг асосий 
вазифаси жаҳон сиѐсатида буюк империяларнинг, биринчи 


70 
навбатда, жонажон ватани Буюк Британиянинг гегемонлик ролини, 
сайѐрада унинг ҳукмрон позициясини таъминлаш стратегиясини 
асослаб беришдан иборат эди. 
Макиндер фақат қулай географик маконгина эмас, балки 
геосиѐсий ва геостратегик нуқтаи назардан сайѐрада энг ўрта, 
марказий мавқеда жойлашуви давлат учун энг фойдали 
жойлашишдир, деб ҳисоблаган. У ўз даврининг геосиѐсий 
билимларига асосланган ҳолда, дунѐнинг геосиѐсий ва ҳарбий-
стретегик маънодаги маркази Евроосиѐ қитъаси, унинг маркази эса 
“жаҳоннинг юраги” ҳисобланиши мумкин бўлган “Ҳартланд” 
эканлигини даъво 
қилиб, 
ўзининг 
машҳур 
“Ҳартланд” 
назариясини илгари сурди. 
Макиндер “Ҳартланд” – Евроосиѐнинг қуруқликдаги қисми 
(ҳозирги Шарқий ва Ғарбий Европа, Осиѐ ва Африканинг қитъа 
қисми, Россиянинг Европа қисми ва бошқа ҳудудлар) жаҳонни 
назорат этиш учун энг қулай ҳудуд экани тўғрисидаги фикрни 
асослашга уринган
1

Швед қироли Карл XII ва Наполеон I нинг Евроосиѐнинг улкан 
ҳудудларини босиб олишга уриниши чиппакка чиққанини, денгиз 
давлатларининг флоти ва қўшинининг бу ерларга бостириб кириш 
имкони йўқлигини Макиндер “Ҳартланд”нинг қулай ҳарбий-
стратегик ҳолати билан изоҳлади. 
Макиндер Жаҳон ороли ичида жойлашган “Ҳартланд”нинг 
сайѐрадаги маконини концентрик доиралар системаси орқали 
тасвирлаган. У система марказига “тарихнинг географик ўқи”ни 
ѐки “марказий ареал”ни жойлаштирган. Ундан кейин Евроосиѐ 
қитъасининг сарҳадларидаги ерларни у “ички яримой”га 
(Германия, Австрия-Венгрия ва Туркия шу ердан жой олган), 
шунингдек “ташқи яримой”га (Буюк Британия, Америка ва 
Канада) киритган. Унинг фикрича, “ички яримой” цивилизация-
нинг жадал ривожланиш минтақасидир. 
“Ҳартланд” геосиѐсий тузилмасининг фарқли хусусиятлари, 
Сибирь, Евроосиѐнинг Енисейдан ғарбда жойлашган ерлари 
ҳақидаги геосиѐсий маълумотлар ва бошқа масалалар Макиндерга 
қадар ҳам сайѐҳларга маълум бўлган. Қуруқлик ва сув 
ҳавзаларининг халқлар ва давлатлар (Қадимги Хитой, Миср, 
Ҳиндистон, Қадимги Юнонистон, Қадимги Рим, Карфаген ва ҳ.к.) 
тарихида ўйнаган роль ҳақида ҳам кўпгина маълумотлар 
1
Маккиндер Х. Географическая ось истории // Политечкая история, 1995, № 5, с. 162. 


71 
Макиндердан олдин айтилган. Бироқ мантиқий жиҳатдан 
“тарихнинг географик ўқи” назариясини илк дафъа айни Макиндер 
асослаб берди ва ривожлантирди
1

Макиндер системасида “Ҳарланд”дан кейин “ташқи доира” 
(Африка ва бошқа ҳудудлар) туради. У бу ерга “ташқи ѐки орол 
яримойи” деб ном берган. Мазкур минтақа географик жиҳатдан 
жаҳон қитъаларидан четда жойлашиши билан бир қаторда, маданий 
жиҳатдан ҳам орқада қолади. 
Бошқа томондан, “ички яримой” доимий равишда “қуруқлик ва 
денгиз қароқчилари”нинг ҳужумига гирифтор бўлиб туради. 
Шунинг учун бу минтақа акс таъсир доираси сифатида 
цивилизация жадалроқ ривожланадиган минтақага айланади. Тарих 
бўлса, ўз географик, қитъа ўқи атрофида айланади. 
Макиндер ХХ аср бошида “марказий минтақа” ва “ички яримой” 
мамлакатлари ўртасида мувозанат мавжуд бўлган, деб ҳисоблаган. 
Евроосиѐнинг “марказий минтақасига”, яъни Россияга ҳужум 
қилиш учун Англия, АҚШ ва Япония каби денгиз мамлакатларида 
етарли куч бўлмаган. Шунингдек, улар Евроосиѐ ҳудудида истило 
қилган стратегик жиҳатдан муҳим ерларини сақлаб қолиш 
иқтидорига ҳам молик эмасди. Айни чоғда денгиз давлатларининг 
ўзлари ҳам, мустамлакалари ҳам Россия ва АҚШнинг бостириб 
киришга уриниши хавфидан холи эмасдилар. 
Инглиз геосиѐсатчисининг фикрича, ХХ аср бошигача аҳвол 
шундай бўлиб турди. XIX аср охирларига келиб Россияда 
капитализмнинг кучли ривожланиши, темирйўл қурилишларининг 
кенгайиши, ХХ асрнинг 30-йилларида ҳаво нақлиѐти ва 
авиациянинг тараққий топиши кучлар нисбатини сезиларли 
даражада ўзгартирди. Сибирь, Узоқ Шарқнинг табиий заҳиралари 
жадал ишга солина бошлади, хом ашѐларни қазиб олувчи ва қайта 
ишловчи улкан комбинатлар қурилди, янги шаҳарлар қад кўтарди, 
қудратли денгиз базалари ва замонавий флотлар барпо этилди, 
темир йўллар ва тош йўлларнинг ўтказиш қобилияти анча 
яхшиланди. Буларнинг ҳаммаси қўшинларни бир стратегик 
пунктдан иккинчисига оммавий равишда кўчириш имконини 
яратди. 
Бундан ташқари янги транспорт технологияларининг пайдо 
бўлиши, қуруқликдаги қўшинлар сонининг кўпайтирилиши ва ХХ 
асрнинг шу каби бошқа реалликлари ҳам геосиѐсий кучлар 
1
Василенко И.А. Ўша асар, 113-бет. 


72 
нисбатига жиддий таъсир ўтказди.Тарих майдонига чиққан денгиз 
давлатлари: Португалия, Испания, Голландия, Франция қаторига 
XIX аср охирида Буюк Британия ҳам қўшилди. 
Юзага келган янги шароитда “Ҳартланд”нинг икки катта 
давлати – Россия ва Германиянинг географик ҳолати ва жадал 
ривожланиши Макиндерни қаттиқ ташвишлантирди. У бу 
давлатларнинг геостратегик манфаатлари ва геосиѐсий мантиқнинг 
ўзи истиқболда Россия-Германия иттифоқига олиб келиши мумкин, 
деб ҳисоблади. Бу иттифоқда Россия етакчи, Германия бўлса, 
бошқарилувчи давлат бўлиши мумкин. 
Макиндер бошқа вариантни ҳам истисно қилмаган. Бунга кўра, 
Россия аввалига Евроосиѐда, сўнгра Жаҳон оролининг (бу ерда 
Макиндер Евроосиѐ ва Африкани кўзда тутган) кенгроқ 
минтақасида тўла ҳукмронликка эришади ва шу билан унинг барча 
табиий ва инсон ресурсларини ўз манфаатларига хизмат қилдиради. 
Шундан кейин Россия қолган барча мамлакатларни ҳам ўз 
манфаатларига бўйсундириб, жаҳонда ўз ҳукмронлигини барқарор 
қила олади. 
Геосиѐсатчининг фикрича, денгиз давлатлари борган сари 
умуман Евроосиѐга, хусусан Россияга қаршилик кўрсата 
олмайдилар. Бу шу билан боғлиқки, қитъа иттифоқининг ҳудуди 
кенгайиши ва унинг моддий базаси мустаҳкамланиши билан бир 
қаторда “ички яримой” давлатларининг қудрати заифлашади, бу эса 
уларнинг ҳалокатига сабаб бўлади
1

Макиндер “ички яримой” давлатларининг яна бир ожиз томони 
– 
денгиз 
коммуникацияларининг 
заифлашувидадир, 
деб 
ҳисобларди. Евроосиѐ мамлакатлари денгиз йўли орқали юк ва 
қўшинларни ташиш ишини тўсиб қўйиши, шу билан уларнинг 
таъминотини, шунингдек метрополия ва мустамлака орасида 
техника, товарлар, хом ашѐ ташишни қийинлаштириши мумкин. 
Кўряпмизки, Макиндер ХХ аср бошларида йирик денгиз флоти, 
ривожланган темир йўл ва автомобиль йўллари тармоғига эга 
бўлган кучли Россиядан хавфсираган ва у билан Британия 
империяси ўртасида қачондир ихтилоф чиқишини башорат қилган. 
Унинг фикрича, Россия ташқи сиѐсатининг “Ҳиндистон” 
йўналишида ривожланиши мумкинлиги тахминини ҳам истисно 
қилиш мумкин эмас. Мана шу сабабларга кўра келажакда Россия 
1
Маккиндер Х. Географическая ось истории // Геополитика. Антология, М., 2006, с.244-255. 


73 
билан Британия манфаатлари ўртасида йирик тўқнашув содир 
бўлиши мумкин. 
Макиндер “Демократик идеаллар ва реаллик” (1919) номли 
асарида “ўқ минтақаси”ни “Марказий қитъа” деб атайди. У 
тасвирлаган “Қитъа” катта ҳудудни эгаллайди. У бу ерга Узоқ 
Шарқни ва Шарқий Европанинг қатор мамлакатларини қўшади. 
Макиндер бу китобида ўзининг “Ким Шарқий Европани бошқарса, 
ўша “Ҳартланд” устидан ҳукмронлик қилади; ким “Ҳартланд”ни 
бошқарса, ўша Жаҳон ороли устидан ҳукмронлик қилади; ким 
Жаҳон оролини бошқарса, ўша жаҳонга ҳукмронлик қилади” деган 
машҳур тезисини асослаб берган
1

Макиндер 1942 йилда босилган “Яхлит дунѐ ва тинчликка 
эришиш” (“The Round and Winning of Peace”) номли 
монографиясида геосиѐсий масалаларни, ташқи сиѐсат ва блок 
ичидаги кучларнинг бўлинишидаги ўзгаришларни янгича баҳолади. 
У келажакдаги глобал геосиѐсий ихтилофлар “марказий қитъа” 
билан “ички яримой” мамлакатлари орасида рўй беради, деб 
ҳисоблади. Кўпгина сиѐсатшунослар бу асарни Макиндернинг 
илмий-сиѐсий васияти, деб баҳолайдилар. Муаллиф бу асарида 
Ғарб давлатларини сўзда ва амалда ҳамжиҳат бўлиб “атлантик 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling