Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
цивилизация” концепциясини мудофаа этишга чақирди. Ғарб
давлатлари НАТО ҳарбий-сиѐсий блокини барпо этиш билан Макиндернинг васиятини амалга оширдилар. Макиндернинг асосий ғояси Германиянинг Россия билан иттифоқ тузган ҳолда “Ҳартланд”ни назорат этишига моне бўлишдан иборат эди. Бундай иттифоқ ўша даврда Германияни марказлашган давлатга айлантирган, ва тарихда “темир канцлер” деб ном олган Бисмаркнинг орзуси бўлганди. Бисмарк Германиянинг Россия билан иттифоқи улкан табиий ресурслар, ишчи кучи, илғор технологияга эга бўлиш ва келгусида Британия империясини қулатиш учун шароит яратади, деб ҳисоблаган. Макиндер Германия-Россия иттифоқи ғоясининг таҳликаси тўғрисида лўнда ва очиқ-ойдин сўзлаган. У айни шу иттифоқни кўзда тутиб: “Ким Шарқий Европани назорат қилса, у жаҳонга ҳукмронлик қилади” деб ѐзган. Макиндернинг бу тезиси кейинчалик, хусусан 1917 йилдан сўнг Ғарб мамлакатларида Россия атрофида “санитар девор” ғоясининг пайдо бўлишига сабаб бўлган. 1 Makinder H. Democratic ideals and Reality. N.Y. 1962, p.113. 74 Бироқ, Макиндернинг барча уринишларига қарамай, Версаль сулҳ шартномасидан кейин юзага келган вазият, Ғарб мамлакатларининг “миллий манфаат” байроғи остида амалга оширишга уринган ва муваффақиятсиз чиққан уринишлари, давлатлараро янги муносабатларнинг бесамаралиги пировард натижада ХХ асрнинг 30-40-йилларида фашизмнинг жаҳонга ҳукмронлик қилиш учун кураш бошлаши билан якунланди. Ғарб давлатлари Гитлерни мамнун қилиш учун ҳукмрон мавқеларини 1938 йил сентябрда Мюнхенда Германияга таслим қилдилар ва бутун сайѐрани ларзага келтирган Иккинчи Жаҳон урушига йўл очиб бердилар. Фюрернинг асосий мақсади ҳам Макинденинг геосиѐсий назариясига асосланган ҳолда янги ерларни қўлга киритиш ва жаҳонга ҳоким бўлишдан иборат эди. 1943 йилда Макиндер ўз геосиѐсий мулоҳазалари ва моделига тузатишлар киритди. У юзага келган янги воқелик – СССР, Буюк Британия ва АҚШ иттифоқини, бу иттифоқнинг муштарак геостратегик мақсадларини ва уларни амалга ошириш имкониятларини ҳисобга олишга мажбур бўлди. Унинг янги формуласида “Ҳартланд”га энди Шимолий Атлантика (Атлантика океанининг шимолий қисми) ҳам киритилди. Бу ерга Ғарбий Европа, Англия ва Кариб ҳавзаси мамлакатлари билан бирга Америка ҳам киритилди. Шундай қилиб, Х.Макиндернинг геосиѐсий назариясига якун ясар экан, шуни айтишимиз керакки, тадқиқотчилар бу олимни геосиѐсатнинг улкан назариѐтчиси сифатида тавсифлайдилар, унинг назарий қарашларини ўзига хос, атрофлича ва тугалланган геосиѐсий концепция сифатида бу фан тарихшунослигига киритишади. Таниқли ҳарбий-денгиз стратеги, адмирал, тарихчи олим Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling